Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг Намунавий устави (ЎзР ВМ 15.07.1998 й. 299-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 15 июлдаги

299-сон қарорига

4-ИЛОВА



_____________________________вилояти

______________________________тумани

ҳокимининг199__ йил

"____"_________________даги

______________сон қарори билан


РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

М.Ў.


_____________________________вилояти

______________________________тумани

қишлоқ хўжалиги кооперативи

(ширкат хўжалиги)нинг

199__ йил "____"_______________даги

таъсис мажлисининг

______________сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг

НАМУНАВИЙ УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1._____________ қишлоқ хўжалиги кооперативи

  (ширкат номи)

хўжалиги (бундан кейин матнда "ширкат хўжалиги" деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ_________ширкатнинг

(номи)

199__йил__________даги таъсис мажлисининг____-сон қарори асосида ташкил этилди. Ширкат хўжалиги______ жамоа

(номи)

хўжалигини қайта ташкил этиш асосида тузилган.


2.__________________жамоа хўжалиги асосида тузилган,

                 (номи)

ширкат хўжалиги жамоа хўжалигининг шартнома ва мажбуриятлари юзасидан унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


3. Ширкат хўжалиги давлат руйхатидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади, ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Уставга амал қилади, ўзининг мустақил балансига, банк муассасасида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақларга, номи ёзилган думалоқ муҳрига, тамғасига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, шунингдек ундан ташқарида ҳам қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга зид бўлмаган ҳар қандай битимларни тузиш ҳуқуқига эга бўлади, судда даъвогар ва жавобгар сифатида иштирок этиши мумкин.


4. Ширкат хўжалиги ўз фаолиятини тижорат асосида амалга ошириб, фаолиятининг натижалари ва мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан жавоб беради. Ширкат хўжалиги ўз аъзолари ва давлатнинг мажбуриятлари юзасидан, давлат эса ширкат хўжалиги ва унинг аъзолари мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.


5. Ширкат хўжалигининг мол-мулки дахлсиздир ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари давлат ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан олиб қўйилишига йўл қўйилмайди.


6. Ширкат хўжалиги қуйидаги номга эга:

_________________________________________қишлоқ хўжалиги кооперативи

               (ширкат номи)

(ширкат хўжалиги) қисқартирилган ҳолда__________ ҚХКШХ.


7. Ширкат хўжалигининг манзили_________________________________

_____________________________________________________________________


8. Ширкат хўжалиги фаолиятининг муддати чекланмаган.



II. ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИНГ

МАҚСАДИ ВА СОҲАСИ


9. Ширкат хўжалиги фаолиятининг мақсади қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш, хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш асосида даромад (фойда) олиш ва ширкат хўжалиги аъзоларининг турмуш фаровонлигини оширишдан иборатдир.


10. Қуйидагилар ширкат хўжалиги фаолиятининг соҳаси ҳисобланади:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, халқ истеъмол моллари ва ишлаб чиқариш техникасига оид маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат молларини қайта ишлаш, сақлаш, шу жумладан, ўз савдо шохобчалари орқали сотиш;

инвестицияларни, шу жумладан, чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни ташкил қилиш;

ишлаб чиқариш, уй-жой, маданий-маиший, ижтимоий ва бошқа мақсадларга мўлжалланган объектларни қуриш ва таъмирлаш;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда аҳолига транспорт хизмати ва бошқа хизматлар кўраатиш;

маркетинг тадқиқотлари ва тижорат фаолиятини ташкил қилиш;

ишлаб чиқариш техникасига оид маҳсулотларни ҳамда бошқа зарур товарларни харид қилиш.

Ширкат хўжалиги қонунларда тақиқланмаган бошқа фаолият турларини ҳам амалга ошириши мумкин.



III. ЕР УЧАСТКАСИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ


11. Ширкат хўжалигига доимий эгалик қилиш ёки вақтинча фойдаланиш учун ёхуд ижара асосида бериладиган ер участкаси давлат мулки ҳисобланади ва у хусусийлаштирилиши, олди-сотди, айирбошлаш, гаров, ҳадя қилиш объекти бўлиши мумкин эмас.


12. Ширкат хўжаликларига берилган ерлар жамоат эгалигидаги ерлардан ва деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга бериб қўйилган ерлардан иборат бўлади ҳамда улардан фақат белгиланган мақсадда фойдаланилади, бунда ҳайдаладиган ерлар ўлчами камайтирилишига йўл қўйилмайди.


13. Ширкат хўжалиги ер участкасидан оқилона ва самарали фойдаланишни, унинг унумдорлигини пасайтирмасликни ва экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймасликни таъминлаши шарт.


14. Ширкат хўжалигининг ер участкаси, қоида тариқасида, оилага (жамоага) оила (жамоа) пудрати шартномаси шартлари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида вақтинча фойдаланиш учун берилади. Бунда ер участкасининг миқдори экин майдони, маҳсулот бирлигига кетадиган меҳнат сарфининг белгиланган меъёрларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Оила (жамоа) пудрати асосида вақтинча фойдаланишга берилган ер далолатнома билан тасдиқланади.

Далолатнома ер участкасининг миқдори, унинг жойи, сифат кўрсаткичлари ва ер участкасида мавжуд бўлган кўп йиллик дарахтзорлар кўрсатилган ҳолда икки нусхада тузилади, хўжалик вакили ва оила (жамоа) пудрати бошлиғи (жамоанинг ваколатли вакили) томонидан имзоланади ва ширкатнинг муҳри билан тасдиқланади. Далолатноманинг битта нусхаси хўжаликда, иккинчиси эса пудратчиларда шартнома муддати тугагунга қадар сақланади.


15. Ширкат хўжалиги аъзолари оиласи, шунингдек ширкат хўжалиги ҳудудида доимий яшаётган ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа мутахассислар оилаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида деҳқон хўжаликларини ёки узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида фермер хўжаликларини ташкил этиш учун тегишли ер участкалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва ўлчамларда ширкат хўжалиги аъзолари умумий мажлисининг қарори асосида туман ҳокими томонидан ажратиб берилади.


16. Ширкат хўжалиги ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда ернинг унумдорлигини ошириш, бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтзорлар қиймати билан боғлиқ харажатлар тўланади, шунингдек етказилган бошқа зарарлар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда қопланади.



IV. ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИ МОЛ-МУЛКИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


17. Асосий жамғармалар ва айланма маблағлар, шунингдек ширкат хўжалигининг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа бойликлар ширкат хўжалигининг мулкидир.


18. Қуйидагилар ширкат хўжалиги мол-мулкини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

асосий жамғармалар қиймати;

етиштирилган маҳсулотлар;

маҳсулотларни сотишдан ва кўрсатилган хизматлардам тушган даромад (фойда);

аъзоларнинг пул ва моддий бадаллари;

банк кредитлари;

қимматли қоғозлар;

буюртмачилардан олинган аванслар ҳамда қонунларда тақиқланмаган бошқа манбалар.


19. Ширкат хўжалиги мол-мулки ширкат хўжалиги балансида акс эттирилган узоқ муддатли ва айланма активлардан иборат.


20. Ширкат хўжалиги мол-мулкини шакллантиришда юридик ва жисмоний шахслар шартнома асосида пул ва моддий бадаллар қўшиш йўли билан иштирок этишлари мумкин.


21. Ширкат хўжалиги томонидан ташкил этиладиган корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки, шунингдек хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки унинг улушли иштирокига мувофиқ шу ширкат хўжалигининг мулкидир.


22. Таркибига ширкат хўжаликлари кирган бирлашмаларнинг мол-мулки, агар бирлашмаларнинг таъсис ҳужжатлари ёки қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу ширкат хўжаликларига умумий (улушли) мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлади.


23. Ширкат хўжалиги юридик ва жисмоний шахслардан мол-мулкни қонун ҳужжатларида (назарда тутилган тартибда олиш, ижарага ёки вақтинча фойдаланиш учун олиш ҳуқуқига эга.


24. Ширкат хўжалиги ўз мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларини мустақил амалга оширади. Ширкат хўжалиги мол-мулки ҳар йили қайта рўйхат қилинади ва унинг натижалари умумий мажлисда тасдиқланади.



V. УСТАВ ЖАМҒАРМАСИ ВА УНИ ТАҚСИМЛАШ


25. Ширкат хўжалиги фаолиятини таъминлаш учун пай жамғармаси ва бўлинмас жамғармадан иборат устав жамғармаси ташкил этилади. Ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайларини аниқлаш ва улар бўйича дивидендларни тақсимлашда пай жамғармаси таркибига ер кадастри асосида аниқланган ер участкалари қиймат баҳоси киритилади. Бунда ер участкасининг қиймат баҳоси ширкат хўжалиги устав жамғармаси миқдорини кўпайтирмайди.


26. Ширкат хўжалиги устав жамғармасининг умумий ҳажми ________сўмни ташкил этади. Бўлинмас жамғарма_______ сўмни ёки устав жамғармасининг фоизини ташкил этади.

Бўлинмас жамғарманинг ташкил этилиши ва ундан фойдаланиш тартиби Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бўлинмас жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ белгиланади.


27. Пай жамғармаси ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайларига тақсимланади.


28. Аъзоларнинг ширкат хўжалиги ташкил этилган пайтда аниқланган мулкий пайлари уларнинг бошланғич мулкий пайи ҳисобланиб, унинг миқдори таъсис мажлисида тасдиқланади.


29. Устав жамғармасининг миқдори ширкат хўжалиги умумий мажлисининг қарорига асосан олинган соф фойдадан ажратма ҳисобига кўпайиши мумкин. Бу ҳолда ширкат хўжалиги устави қайта рўйхатдан ўтказилиши лозим.


30. Ширкат хўжалиги ўз аъзоларининг маблағларини қўшимча бадаллар сифатида жалб қилиши мумкин. Бу қўшимча бадаллар бўйича Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) пай жамғармасини шамллантириш, мулкий пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомда назарда тутилган тартибда дивидендлар оладилар. Бу бадаллар пай жамғармаси тартибига киритилади.



VI. ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИНИНГ АЪЗОЛАРИ,

УЛАРНИНГ ҲУКУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


31. Ўн олти ёшга тўлган, ширкат хўжалиги уставини тан олувчи ва унинг талабларига риоя этувчи, ширкат хўжалиги фаолиятида ва унинг жамғармаларини шакллантиришда иштирок этувчи жисмоний шахслар ширкат хўжалиги аъзолари бўлишлари мумкин.

Ширкат хўжалигига аъзолик ундан вақтинча чиқиб кетган шахслар учун қуйидаги ҳолларда сақланиб қолади:

ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаганда;

давлат ва жамоат органларига сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганда;

ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқишга кирганда;

бошқа ширкат хўжалигига, хўжаликлараро ва бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ширкат хўжалиги бошқаруви томонидан белгиланган муддатга ишга йўлланганда.

Ширкат хўжалигининг қарилик ёки ногиронлик бўйича ишни тўхтатган аъзолари ўзларининг ширкат хўжалигига аъзоликларини унинг умумий мажлиси қарори билан белгиланган асос ва шартларда сақлаб қоладилар.

Юридик шахслар ҳам ширкат хўжалигига аъзо бўлишлари мумкин ва уларнинг ширкат хўжалиги билан ўзаро муносабатлари шартнома асосида тартибга солинади.


32. Ширкат хўжалиги ташкил бўлиш пайтида аъзолар таркиби ва уларнинг бошланғич мулкий пайларининг миқдори таъсис мажлисида тасдиқланиб, уставга илова қилинади ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади.


33. Ширкат хўжалиги аъзолари сонини кўпайтириш умумий мажлиснинг мутлақ ваколатига киради.


34. Ширкат хўжалиги аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ширкат хўжалиги ишларини бошқаришда иштирок этиш;

ширкат хўжалиги бошқарув органларига сайлаш ва сайланиш;

ширкат хўжллиги фаолияти тўғрисида маълумот олиш, унинг ҳужжатлари билан танишиш;

ўз меҳнати матижаларига мувофиқ даромадлар олиш;

мулкий пайга мувофиқ дивидендлар олиш;

ширкат хўжалиги тугатилган тақдирда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан кейин қоладиган мол-мулкдан ўз улушини ёки унинг қийматини олиш;

ширкат хўжалигининг маҳсулот ва хизматларидан биринчи навбатда фойдаланиш;

ширкат хўжалиги аъзолигидан ўз хоҳишига кўра чиқиш, ўзининг мулкий пайини қонун ҳужжатлари ва ушбу Устав асосида мерос қилиб қолдириш;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.


35. Ширкат хўжалиги аъзоларининг мажбуриятлари:

қонун ҳужжатлари, ширкат хўжалигининг таъсис ҳужжатлари талабларига риоя қилиш, унинг бошқарув органлари қарорларини бажариш;

ширкат хўжалиги фаолиятига тааллуқли сир тутиладиган тижорат ва бошқа ахборотларни ошкор қилмаслик;

ширкат хўжалиги мол-мулкини сақлаш, ишлаб чиқариш воситаларидан тежамли ва самарали фойдаланиш;

ширкат хўжалигида виждонан меҳнат қилиш ва ўз иш натижалари учун жавоб бериш, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига, меҳнатни ва табиатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш.


36. Ширкат хўжалиги ва унинг аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар қонун ҳужжатлари, мазкур Устав ҳамда бошқарув органининг қарорлари билан тартибга солинади.


37. Ширкат хўжалиги ўз аъзолари ва ёлланган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари, тизими ва шартларини қонун ҳужжатларига ва оила (жамоа) пудрати шартномасига мувофиқ мустақил равишда белгилайди. Ҳар бир аъзонинг даромади унинг меҳнат улуши ҳамда ширкат хўжалиги фаолиятининг пировард натижасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади ва унинг юқори чегараси белгиланмайди.


38. Ширкат хўжалигига аъзолик қуйидаги ҳолларда тугатилади:

ширкат хўжалиги аъзолигидан ихтиёрий равишда чиқилганда;

ширкат хўжалиги фаолиятида меҳнати билан иштирок этиш тугатилганда;

ширкат хўжалиги аъзолигидан унинг уставида белгиланган ҳолларда ва тартибда чиқарилганда;

бошқарувнинг (раиснинг) ширкат хўжалигига қабул қилиш тўғрисидаги қарори умумий мажлисда тасдиқланмаганда;

ширкат хўжалиги хўжалик юритишнинг бошқа шаклларига ўзгартирилиб қайта ташкил этилганда ёки ширкат хўжалиги тугатилганда.

Ширкат хўжалиги аъзолигидан чиқариш устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Ширкат хўжалиги аъзолигидан чиқишда меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш, йил якуни бўйича дивидендлар олиш тартиби ширкат хўжалиги уставида назарда тутилади.

Ширкат хўжалиги аъзоси аъзоликдан чиқиш тўғрисида ширкат хўжалиги бошқарувини икки ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантириши зарур.

Ширкат хўжалиги аъзосининг аризасига мувофиқ ширкат бошқаруви аъзоликдан чиқариш тўғрисида қарор чиқаради ва уни умумий мажлис тасдиғига киритади.



VII. ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИ АЪЗОЛАРИНИНГ

МУЛКИЙ ПАЙЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ҲИСОБИ


39. Ширкат хўжалиги аъзоларининг пай жамғармасидаги мулкий пайлари миқдори қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) пай жамғармасини шакллантириш, мулкий пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга биноан белгиланади.


40. Пай жамғармаси вв унга мувофиқ ширкат хўжалиги аъзолари мулкий пайларининг ўзгариши (кўпайиши ёки камайиши) умумий мажлис қарори билан амалга оширилади.


41. Ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайи номи ёзилган гувоҳнома билан расмийлаштирилиб, рўйхатга олиш рақамига эга бўлади ва у қимматли қоғозлар тоифасига кирмайди.


42. Ҳар бир аъзо учун ширкат хўжалиги молия-ҳисоб-китоб марказида шахсий ҳисобварақ очилади ва унда бошланғич мулкий пайи, қўшимча пай бадаллари, мулкий пайнинг йиллик ўсиш суммаси, шунингдек тўланган дивидендлар акс эттириб борилади. Барча аъзоларнинг шахсий ҳисобварақларидаги мулкий пайларининг йиғиндиси ширкат хўжалигининг пай жамғармаси миқдорига тенг бўлиши керак.

Аъзолар шахсий ҳисобварақларидаги мулкий пайлар улар томонидан қўшимча бадаллар киритилган тақдирдагина шу қўшимча бадаллар миқдорига, шунигндек ширкат хўжалиги пай жамғармаси кўпайганда ошади.



VIII. ДАРОМАД (ФОЙДА)НИ ТАҚСИМЛАШ

ВА ЗАРАРЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


43. Ширкат хўжалигининг тижорат ва бошқа фаолиятидан олинадиган даромадидан (фойдасидан) солиқ ва бошқа тўловлар тўлангандан сўнг қоладиган қисми бутунлай ширкат хўжалиги тасарруфида бўлади ва уни ширкат хўжалиги мустақил равишда тасарруф этади.


44. Ширкат хўжалигига етказилган зарарларни қоплаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


45. Ширкат хўжалигининг даромади (фойдаси) умумий мажлиснинг қарори билан бўлинмас жамғармани тўлдириш ва аъзоларга дивидендлар тўлаш учун тақсимланади.


46. Ҳар бир аъзонинг мулкий пайлар бўйича дивидендларини шакллантириш ва тўлаш Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) пай жамғармасини шакллантириш, мулкий пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга биноан амалга оширилади.


47. Ширкат хўжалиги даромадининг (фойдаси)нинг пайлар бўйича дивиденлар тулаш учун мўлжалланган қисми йил якунларига кўра тақсимланади ва мулкий пайнинг миқдорига мутаносиб равишда тўланади.



IX. ПАЙЛАРНИ АЖРАТИБ БЕРИШ

ВА МЕРОС ҚИЛИБ ҚОЛДИРИШ


48. Ширкат хўжалигидан чиқиш фермер хўжалиги ёки янги ширкат хўжалиги ташкил этиш мақсадида амалга оширилган ҳолларда мулкий пайлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ажратиб берилади.


49. Ширкат хўжалиги аъзосининг мулкий пайини мерос қилиб қолдириш фақат унинг қийматдаги ифодасида амалга оширилади.


50. Ширкат хўжалиги аъзоси томонидан ўз меросхўрларига мулкий пайга эгалик қилиш ҳуқуқининг берилиши ширкат хўжалиги бошқарувида рўйхатдан ўтказиш йўли билан ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


51. Ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайлар бўйича, шунингдек уларнинг ширкат хўжалиги билан бўладиган ўзаро муносабатлари Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) пай жамғармасини шакллантириш, мулкий пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга асосан амалга оширилади.



X. ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИНИНГ БОШҚАРУВ

ОРГАНЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ


52. Ширкат хўжалигининг умумий мажлиси (вакиллар мажлиси), бошқаруви ва тафтиш комиссияси (тафтишчи) ширкат хўжалигининг бошқарув органлари ҳисобланади. Ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлиси ширкат хўжалиги бошқарувининг юқори органи ҳисобланади. Умумий мажлис молия йили тугаганидан кейин ўтказилади. Умумий мажлис ширкат хўжалиги бошқарувининг (раисининг) қарорига биноан ёки ширкат хўжалиги аъзолари камида учдан бир қисмининг ташаббуси билан навбатдан ташқари чақирилиши мумкин.


53. Умумий мажлис:

ширкат хўжалигининг уставини қабул қилади ва унга белгиланган тартибда ўзгартишлар киритади;

ширкат хўжалигининг раисини, ширкат хўжалигининг бошқарувини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлайди ва уларни чақириб олади, уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади ва фаолиятига баҳо беради;

ширкат хўжалиги аъзолигига қабул қилиш, аъзоликдан чиқариш тўғрисидаги масалаларни, шунингдек ширкат хўжалиги аъзолигидан чиқиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этади;

ширкат хўжалигининг ички меҳнат тартиби қоидаларини ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди;

ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайлари миқдорини белгилайди;

ширкат хўжалиги фаолиятининг бизнес-режаларини ва уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;

даромадни (фрйдани) тақсимлаш тартибини, ширкат хўжалигининг бўлинмас, пай ва бошқа жамғармалари турларини, миқдорини ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди;

фуқароларга фермер ва деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари ажратиш масалалари бўйича қарор қабул қилади, унинг асосида туман ҳокими тегишли қарор қабул қилади;

ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш, унинг асосида туман ҳокими тегишли қарор қабул қилади;

ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш, унинг уюшмалар, жамиятлар, агрофирмалар ва бошқа бирлашмаларга кириши ва улардан чиқиши масалаларини ҳал этади.


54. Аъзоларининг сони беш юз кишидан ортиқ бўлган йирик ширкат хўжаликларида умумий мажлис ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун уставда назарда тутилган ҳолларда, вакиллар мажлиси чақирилиши мумкин.


55. Ширкат хўжалиги аизоларининг умумий мажлиси жами аъзоларнинг ёки улар вакилларининг камида учдан икки қисми қатнашган (ёки тақдим қилинган) тақдирдагина масалаларни ҳал этиш ҳуқуқига эга бўлади. Умумий мажлис қатнашчиларининг сони юз кишидан ортиқ бўлса, шунингдек яширин овоз бериладиган ҳолатларда ҳисоб комиссияси сайланади.


56. Ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлиси қарорлари кўпчилик овозда очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Уставга ўзгартишлар киритиш, устав жамғармасини ўзгартириш, ширкат хўжалигини қайта ташкил қилиш, тугатиш масалалари бўйича қарорлар умумий мвжлис иштирокчиларининг ёки улар вакилларининг тўртдан уч қисми овоз берган тақдирда қабул қилинади. Ширкат хўжалиги аъзоси бўлмаган ва унда меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган шахслар умумий мажлисда маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этадилар.


57. Ширкат хўжалиги бошқаруви умумий мажлис чақирилиши ҳақида аъзоларни камида етти кун олдин хабардор қилиши шарт.


58. Мулкий улуши миқдоридан қатъи назар, бир аъзо бир овозга эга бўлади.


59. Умумий мажлис томонидан _______кишидан иборат __________йил муддатга сайланган бошқарув ширкат хўжалигининг ижроия органи ҳисобланади.

Ширкат хўжалиги бошқаруви қуйидаги ваколатларга эга:

ширкат хўжалиги фаолиятининг бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва умумий мажлис тасдиғига киритиш;

ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлисини чақириш ҳамда мажлис томонидан қабул қилинган қарорларнинг ижросини назорат қилиш;

ширкат хўжалиги жорий хўжалик фаолияти масалаларини унинг уставига мувофиқ ҳал этиш;

ширкат хўжалигига янги аъзолар қабул қилиш ва аъзоликни тугатиш тўғрисидаги қарорни умумий мажлис тасдиғига киритиш;

ширкат хўжалиги мол-мулкининг сақланишини таъминлаш ҳамда етказилган зарарнинг ўрни қопланишига доир чораларни кўриш;

зарурат бўлганда мустақил аудиторлик текширишлари ўтказилишини ташкил этиш;

фермер ва дехқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкалари ажратиш тўғрисида умумий мажлис кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш;

оила бошлиғи (жамоанинг ваколатли вакили) билан оилавий (жамоа) пудрат шардномаларини, шунингдек фермер хўжаликлари бошлиқлари билан ер участкаларини ижарага бериш шартномаларини тузиш;

ширкат хўжалиги уставида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.


60. Ширкат хўжалиги, бошқаруви ишига ширкат хўжалиги раиси раҳбарлик қилади. Ширкат хўжалиги раиси умумий мажлисда очиқ овоз бериш йўли билан муқобиллик асосида уч йил муддатга сайланади.

Раис:

ушбу Уставга асосан ширкат хўжалиги номидан ишончномасиз ҳаракат қилади;

ширкат хўжалигининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади, мол-мулкини тасарруф этади, шартномаларни, шу жумладан, меҳнат шартномаларини тузади, ишончномалар беради, банкда ҳисобварақлар очади ва ушбу Уставга асосан бошқа ишларни амалга оширади;

ширкат хўжалиги умумий мажлиси (вакиллар мажлиси) ва бошқаруви қабул қилган қарорларнинг ижросини таъминлайди ва назорат қилади;

ўз ваколати доирасида буйруқ ва фармойишлар чиқаради, ҳисобот, молия ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;

умумий мажлис ва бошқарув олдида ҳисобот беради.

Ширкат хўжалиги бошқарувининг аъзолари ўз таркибидан ширкат хўжалигининг уставига мувофиқ ширкат хўжалиги раисининг ўринбосарини ва бошқарув котибини сайлашлари мумкин.


61. Умумий мажлис томонидан ____ кишидан иборат ____ йил муддатга сайланган тафтиш комиссияси (тафтишчи) ширкат хўжалигининг назорат органи бўлиб, у ширкат хўжалигининг молия-хўжалик фаолиятини текширади. Комиссия (тафтишчи) бир йилда бир маротаба ширкат хўжалигининг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилади. Йил давомида заруратга қараб ўтказилган текшириш натижалари ҳамда бир йиллик тафтиш натижаси тўғрисида бошқарувга маълум қилади ва умумий мажлис олдида ҳисобот беради.


62. Тафтиш комиссияси аъзолари (тафтишчи) ширкат хўжалигининг ижроия органи таркибига кириши мумкин эмас.

Умумий мажлис ширкат хўжалигининг ва унинг бошқарувининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун белгиланган тартибда аудитор ёки аудиторлик ташкилотини жалб этишга ҳақли.



XI. ҲИСОБ-КИТОБ ИШЛАРИ ВА ҲИСОБОТ

БЕРИШ, ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТЕКШИРИШ ТАРТИБИ


63. Ширкат хўжалиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоб-китоб ишларини амалга оширади ҳамда бухгалтерия ва статистика ҳисоботини юритади.


64. Ширкат хўжалиги тегишли давлат органларига иқтисодий ахборотларни йиғиш ва таҳлил қилиш учун маълумотлар тақдим этади. Ширкат хўжалиги бошқарув томонидан тасдиқланган рўйхатдаги тижорат сирини ифодалайдиган ахборотларни тақдим этмасликка ҳақли, қонунда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


65. Ширкат хўжалиги фаолияти:

тафтиш комиссияси (тафтишчи);

ширкат хўжалиги таклифига биноан мустақил аудитор ёки аудиторлик ташкилоти;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ органлари ва бошқа ваколатли давлат органлари томонидан текширилади.

Ширкат хўжалиги текшириш ҳуқуқини берадиган тегишли ҳужжатни талаб этиш, текширувчилар ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича уларга жавоб бермасликка ҳамда текширув соҳасига боғлиқ бўлмаган маълумотлар билан уларни таништирмасликка ҳақлидир.



XII. ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ТУГАТИШ ТАРТИБИ


66. Ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида ва ширкат хўжалиги уставида белгиланган тартибда қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида амалга оширилади.


67. Ширкат хўжалигининг тугатилиши унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа юридик шахсга ўтмасдан бекор қилинишидир.

Ширкат хўжалиги:

умумий мажлис қарорига биноан;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан тугатилади.


68. Ширкат хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган умумий мажлис ёки суд бу ҳақда ширкат хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказувчи органга дарҳол ёзма хабар бериши шарт, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ширкат хўжалиги тугатиш жараёнида эканлиги ҳақидаги маълумотларни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўяди.

Ширкат хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган умумий мажлис ёки суд ширкат хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишган ҳолда тугатиш комиссиясини (тугатувчини) тайинлайди ҳамда ушбу Уставга мувофиқ тугатиш тартиби ва муддатини белгилайди.

Тугатиш комиссияси (тугатувчи) тайинланган пайтдан бошлаб ширкат хўжалиги ишларини бошқариш соҳасидаги ваколатлар унинг ихтиёрига ўтади. Тугатиш комиссияси (тугатувчи) тугатилаётган ширкат хўжалиги номидан судда иштирок этади.


69. Тугатиш комиссияси (тугатувчи) матбуот органларида маълумот беради, унда ширкат хўжалигининг тугатилиши ҳамда унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддати ҳақида хабар эълон қилинади. Бу муддат тугатиш ҳақида хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб икки ойдан кам бўлиши мумкин эмас.

Тугатиш комиссияси (тугатувчи) кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзини олиш чораларини кўради, шунингдек кредиторларни ширкат хўжалиги тугатилиши ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.


70. Кредиторлар томонидан талабларни қўйиш учун белгиланган муддат тамом бўлганидан кейин тугатиш комиссияси (тугатувчи) оралиқ тугатиш балансини тузади, бу баланс тугатилаётган ширкат хўжалиги мол-мулкининг таркиби, кредиторлар қўйган талаблар рўйхати, шунингдек уларни қараб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Оралиқ тугатиш баланси ширкат хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган умммий мажлис ёки суд томонидан ширкат хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишган ҳолда тасдиқланади.


71. Агар тугатилаётган ширкат хўжалиги ихтиёридаги пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, тугатиш комиссияси (тугатувчи) ширкат хўжалигининг мол-мулкини кимошди савдоси орқали суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда сотади.


72. Тугатилаётган ширкат хўжалиги кредиторларига пул суммаларини тўлаш тугатиш комиссияси (тугатувчи) томонидан қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган навбат тартибида, оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан бошлаб амалга оширилади.

Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин тугатиш комиссияси (тугатувчи) тугатиш балансини тузади, уни ширкат хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган умумий мажлис ёки суд ширкат хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган билан келишган ҳолда тасдиқлайди.


73. Ширкат хўжалиги тугатилаётганда кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин қоладиган бўлинмас жамғарманинг қисми ва пай жамғармаси ширкат хўжалиги аъзоларининг ёки улар меросхўрларининг пайларига мос равишда тақсимланади.


74. Ширкат хўжалиги тугатилганда унинг аъзолари деҳқон хўжалигини юритиш мақсадида берилган ўз ер участкаларидан меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.


75. Ширкат хўжалигининг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг ширкат хўжалигини тугатиш тамомланган, ширкат хўжалигининг фаолияти эса тугаган ҳисобланади.















Время: 0.1958
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск