Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг Устав жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 15.07.1998 й. 299-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 15 июлдаги

299-сон қарорига

5-ИЛОВА



________________________вилояти

________________________тумани

_________________________қишлоқ

(номи)

хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг

1999___ йил "_____"_________даги

таъсис мажлисининг ____-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг

Устав жамғармасини шакллантириш ва ундан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) пай жамғармасидан, бўлинмас жамғармадан ҳосил бўлган Устав жамғармасининг ҳамда кейинги фаолияти даврида етиштирилган ва олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ҳамда бошқа мол-мулкнинг эгаси ҳисобланади. У ўзига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш ҳуқуқларини амалга оширади.



II. УСТАВ ЖАМҒАРМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


2. Ширкат хўжалиги ўз фаолиятини амалга ошириш мақсадида Устав жамғармасини ташкил этади, унинг миқдори ширкат хўжалиги уставида кўрсатилади.

Устав жамғармасининг шаклланиш манбалари ва ундан фойдаланиш йўналишлари ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлисида қонун ҳужжатлари ҳамда ширкат хўжалиги уставига асосан белгиланади.


3. Устав жамғармасини ўзгартириш тўғрисидаги қарор ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлисида қабул қилинади, бунда ширкат хўжалигининг устави белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилиши лозим.


4. Ширкат хўжалигининг Устав жамғармаси унинг мулки ҳисобланади ва уни қонунларда назарда тутилган ҳоллардан ташқари олиб қўйиш мумкин эмас.


5. Устав жамғармаси ширкат хўжалигининг балансида асосий воситалар ва айланма маблағларнинг йиғиндиси сифатида акс эттирилиб, ширкат хўжалиги фаолиятининг асоси бўлиб ҳисобланади.


6. Асосий воситаларга бинолар, иншоотлар, механизмлар, машиналар, транспорт воситалари, ишчи ва маҳсулдор моллар, кўп йиллик дарахтлар, коллектор-дренаж тармоқлари ва бошқа гидротехника иншоотлари, йўллар, ижтимоий-маиший объектлар, номоддий активлар, узоқ муддатли молиявий ва капитал қўйилмалар, бошқа узоқ муддатли активлар киради.


7. Айланма маблағларга хом ашё, тайёр маҳсулотлар, уруғ, ем-хашак, ўғит, ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар, ҳисобварақлардаги пул маблағлари, дебитор қарзлар, қисқа муддатли молиявий қўйилмалар ва бошқа маблағлар киради.



III. УСТАВ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАҚСИМЛАШ

ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ


8. Устав жамғармаси пай жамғармаси ва бўлинмас жамғармалардан иборат бўлади.


9. Пай жамғармаси Устав жамғармасининг ширкат хўжалиги аъзолари ўртасида мулкий пайларга тақсимланган қисми ҳисобланади.

Пай жамғармаси ширкат хўжалиги аъзоларининг бошланғич ва қўшимча (кўпайган) мулкий пайларидан иборатдир.

Ширкат хўжалиги пай жамғармасининг ва аъзолар мулкий пайларининг миқдорлари ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлисида тасдиқланади ҳамда унинг уставида кўрсатилади.

10. Ширкат хўжалиги тузилаётган вақтда белгиланган пай жамғармаси бошланғич пай жамғармасидир. У ширкат хўжалиги ҳар бир аъзосининг бошланғич мулкий пайини аниқлашда асос бўлади.

Пай жамғармасининг бошланғич миқдори ширкат хўжалиги устави ва Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) пай жамғармасини шакллантириш, мулкий пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомда белгиланган тартибда аъзолар ўртасида мулкий пайларга тақсимланади.


11. Пай жамғармаси ширкат хўжалиги аъзолари томонидан қўшимча бадаллар киритилганда ёки умумий йиғилиш қарорига кўра тақсимланмаган фойда ҳисобига кўпаяди.

12. Бўлинмас жамғарма - ширкат хўжалиги Устав жамғармасининг бир қисми бўлиб, у пайчи аъзолар ўртасида тақсимланмайди.


13. Бўлинмас жамғарма Устав жамғармасининг қирқ фоизидан кам бўлмаган миқдорда шакллатирилади ҳамда ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлиси қарори билан тасдиқланади.


14. Бўлинмас жамғармани яратиш ва ундан фойдаланиш Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) бўлинмас жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом бўйича белгиланади.



IV. УСТАВ ЖАМҒАРМАСИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБИ

ВА УНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


15. Устав жамғармасининг ҳаракати (кўпайиши ва камайиши) ширкат хўжалигининг бухгалтерия балансидаги 85-1 "Устав жамғармаси" ҳисоб рақамида қайд қилинади. Бунда иккита иккиламчи ҳисобварақ очилади:

85-1.1. "Пай жамғармаси";

85-1.2. "Бўлинмас жамғарма".

85-1 ҳисоб рақамидаги маблағнинг қолдиғи (сальдоси) ширкат хўжалигининг таъсис ҳужжатларида белгиланган Устав жамғармасининг миқдорига мос келиши лозим.

Устав жамғармасини кўпайтириш (камайтириш) ҳоллари фақатгина ширкат хўжалиги таъсис ҳужжатларига зарур ўзгартишлар киритилгандан сўнг қонун ҳужжатларида ва ширкат хўжалиги уставида белгиланган тартибда амалга оширилади.


16. Ширкат хўжалиги ўз аъзоларининг махсус рақамли, ип билан сўрғичланган, муҳрланган реестр (рўйхат) китобини юритади. Унда қуйидагилар қайд этилади:

тартиб сони (бу сон шахсий варақ сони ҳам ҳисобланади);

фамилияси, исми, отасининг исми;

паспорт серияси ва рақами, қачон ва ким томонидан берилгани;

яшаш жойи;

бошланғич мулкий пайнинг миқдори;

тўланган дивиденд миқдори;

номи ёзилган гувоҳномани бериш муддати ва қайд этилган рақами;

ширкат хўжалиги аъзоларининг ширкат хўжалиги аъзолигидан чиқиши ва аъзолар ўртасида пайларнинг ўзгариши, пайчиларнинг ва рўйхатга олувчининг имзолари.


17. Ширкат хўжалиги молия-ҳисоб-китоб марказида ҳар бир аъзо учун шахсий ҳисобварақ очилиб, унда бошланғич мулкий пай, қўшимча пай бадали, мулкий пайнинг кўпайган миқдори ва тўланган дивиденд ёзиб борилади. Ҳамма аъзоларнинг ҳисобварақларидаги маблағлари йиғиндиси ширкат хўжалигининг пай жамғармаси миқдорига тенг бўлиши шарт.

18. Бўлинмас жамғарманинг шакллантирилиши, ҳаракати ва ундан белгиланган мақсадда фойдаланилиши ширкат хўжалигининг молия-ҳисоб-китоб марказидаги махсус ҳисоб бўйича амалга оширилади ва реестр китобида алоҳида ёзув билан акс эттирилади.



V. ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИ ТУГАТИЛАЁТГАНДА

УСТАВ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ


19. Ширкат хўжалигини тугатиш учун ташкил этилган тугатиш комиссияси (тугатувчи) матбуот органларида кредиторларнинг талабларини қабул қилиш учун ширкат хўжалигини тугатиш тартиби ва муддатини эълон қилади.


20. Кредиторлар талабини қабул қилиш бўйича белгиланган муддат тугагандан сўнг тугатиш комиссияси (тугатувчи) тугатилаётган ширкат хўжалигининг мол-мулки таркиби, кредиторлар талабининг рўйхати, шунингдек ушбу масалаларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлардан иборат оралиқ балансини тузиб чиқади.


21. Ширкат хўжалиги тугатилаётганда кредиторлар талаби қаноатлантирилгандан сўнг бўлинмас жамғарманинг қолган қиймати пай жамғармаси билан биргаликда аъзолар ўртасида уларнинг мулкий пайларига мос равишда тақсимланади.


22. Ширкат хўжалигини тугатиш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


































Время: 0.1316
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск