Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг бўлинмас жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 15.07.1998 й. 299-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 15 июлдаги

299-сон қарорига

6-ИЛОВА



________________________вилояти

________________________тумани

_________________________қишлоқ

(номи)

хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг

1999___ йил "_____"_________даги

таъсис мажлисининг ____-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг

бўлинмас жамғармасини шакллантириш ва

ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Бўлинмас жамғарма қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) устав жамғармаси қийматининг бир қисми бўлиб, у ширкат хўжалиги тасарруфида қолади ва пайчи аъзолар ўртасида тақсимланмайди.


2. Ширкат хўжалигининг бўлинмас жамғармаси:

кенгайтирилган такрорий ишлаб чиқариш тадбирларини амалга ошириш;

юқори унумли техника ва бошқа ускуна-жиҳозларни олиш;

технологик босқич яхлитлигини юқори даражада сақлаш;

чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш;

тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирларини ўтказиш;

ирригация-мелиорация тармоқлари ва иншоотларини барпо этиш, сақлаш;

ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмалари фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун умумтехнологик ва ширкат жамоаси фойдаланадиган инфратузилмаларга кирувчи объектлардан ҳамкорликда фойдаланиш учун шароитлар яратиш;

бошқа умумий ижтимоий ва хўжалик вазифаларини ҳал этиш мақсадларида ташкил қилинади.


3. Ширкат хўжалигининг бўлинмас жамғармаси қонун ҳужжатларида назарда тугилган ҳоллардан ташқари дахлсиз ҳисобланади.


4. Бўлинмас жамғарманинг қиймати (миқдори) ширкат хўжалиги мол-мулки миқдори, фаолияти ихтисослашуви, унинг инфратузилмалар объектларини ривожлантириш истиқболини ҳисобга олган ҳолда табақали равишда белгиланади ва ширкат хўжалиги уставида акс эттирилади.


5. Ширкат хўжалиги бўлинмас жамғармасининг миқдорига унинг у ёки бу мақсаддаги йўналишларининг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда умумий мажлис қарори билан ўзгартирилиши мумкин.

6. Бўлинмас жамғарманинг шаклланиши ва фойдаланишини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш тафтиш комиссияси (тафтишчи) ва умумий мажлиси томонидан амалга оширилади.

7. Ширкат хўжалиги аъзолари томонидан дивиденд олиш мақсадида киритилган қўшимча пай бадаллари бўлинмас жамғарма таркибига киритилмайди.



II. БЎЛИНМАС ЖАМҒАРМАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ


8. Ширкат хўжалиги ташкил этилаётганда бўлинмас жамғарма, ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлиси қарорига кўра, устав жамғармасининг қирқ фоизидан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилади.


9. Соф фойдадан ажратмалар ширкат хўжалиги бўлинмас жамғармасини тўлдиришнинг асосий манбаи ҳисобланади.


10. Ширкат хўжалиги ўз бўлинмас жамғармасидан белгиланган мақсадга мувофиқ мустақил фойдаланишга ҳақли.



III. БЎЛИНМАС ЖАМҒАРМАНИНГ ҲИСОБ-КИТОБИ


11. Бўлинмас жамғарманинг шакллантирилиши ва ундан фойдаланиш ҳисоби бухгалтерия ҳисоботи тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг устав жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.


12. Ширкат хўжалиги бўлинмас жамғармасининг объектлари ва манбалари рўйхат қилинади ҳамда унинг келгуси ҳисобот йилидаги миқдори ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлисида тасдиқланади.


13. Соф фойданинг ширкат хўжалиги бўлинмас жамғармасини кўпайтириш учун ажратилган қисми умумий мажлис қарори билан алоҳида иккиламчи ҳисобвараққа ўтказилади.



IV. ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИНИ ТУГАТИШДА

БЎЛИНМАС ЖАМҒАРМАНИ ТАСАРРУФ

ҚИЛИШ


14. Ширкат хўжалиги тугатилганда, унинг кредиторлари талаблари қаноатлантирилгандан сўнг, бўлинмас жамғарманинг қолган қисми қиймати пай жамғармаси билан биргаликда аъзолар ўртасида уларнинг мулкий пайларига мутаносиб равишда тақсимланади ва пайчиларнинг номи ёзилган гувоҳномаларида қайд этилади.








































Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск