Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида оила (жамоа) пудрати тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 15.07.1998 й. 299-сон қарорига 8-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 15 июлдаги

299-сон қарорига

8-ИЛОВА



________________________вилояти

_________________________тумани

_______________________________

(номи)

умумий мажлисининг

1999___ йил "_____"_________даги

____-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида

оила (жамоа) пудрати тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Оила (жамоа) пудратидан келиб чиқадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун қужжатлари ҳамда ушбу Намунавий низом билан тартибга солинади.


2. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида оила (жамоа) пудрати оила (жамоа)га вақтинча фойдаланишга бериб қўйилган ер участкаларида оила (жамоа) аъзоларининг бевосита иштирок этишига асосланади.


3. Оила (жамоа) пудрати хўжалик юритишнинг қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати) аъзоларининг бошқарув номига берилган аризасига мувофиқ танлов асосида ташкил этилади. Аризада пудратчиларга бериладиган ер участкасининг ўлчами, етиштириладиган маҳсулот тури, оила (жамоа)даги меҳнатга лаёқатли аъзоларнинг сони кўрсатилади.

Аризалар танлов эълон қилингандан кейин бир ой ичида қабул қилиниб, улар бўйича ўн кунлик муддатда хўжалик бошқаруви томонидан қарор қабул қилинади. Танловда ширкат хўжалиги аъзоларининг қишлоқ хўжалигида тегишли малака ва иш тажрибаси қамда экин майдони, маҳсулот бирлигига кетадиган меҳнат сарфларининг белгиланган меъёрлари ҳисобга олинади.

Танлов натижаси бўйича хўжалик бошқарувининг қарори чиқарилади. Бошқарув қарорида пудратчиларга ажратиладиган ер участкасининг ўлчами, унинг жойлашган манзили, ариза берувчиларнинг талаби қондирилмаганда эса унинг асосланган сабаби кўрсатилади.

Ижарачиларга ерлар 5 йилга берилади.

4. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш бўйича оила (жамоа) пудрати шартномаси ҳар йили тузилади ва ширкат хўжалиги раиси ҳамда оила бошлиғи (жамоанинг ваколат берган вакили) томонидан имзоланади. Шартномада унинг имзоланиш санаси кўрсатилади ҳамда Шартнома буюртмачи-хўжаликнинг муҳри билан тасдиқланади.


5. Буюртмачи-хўжалик ер участкаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи пудратчиларга қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан далолатнома асосида беради.

Далолатнома ер участкасининг ўлчами, унинг жойлашган манзили, ҳолати ва ер участкасидаги мавжуд кўп йиллик дарахтлар кўрсатилган ҳолда икки нусхада тузилади, буюртмачи-хўжалик вакили ва оила бошлиғи (жамоанинг ваколат берган вакили) томонидан имзоланади ҳамда буюртмачи-хўжаликнинг муҳри билан тасдиқланади. Далолатноманинг битта нусхаси бошқарувда, иккинчиси эса пудратчида шартнома муддати тугагунгача сақланади.


6. Оила (жамоа) пудрати шартномасида қуйидагилар назарда тутилади:

ер участкасининг ўлчами, жойлашган манзили ва ҳолати;

ер участкасидан фойдаланиш шартлари, томонларнинг алмашлаб экиш схемасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ва ер сифатини ошириш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича мажбуриятлари;

етиштириладиган қишлоқ хўжалиги мақсулотининг миқдори ва турлари, сифати;

етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг баҳоси, унга ҳақ тўлаш ва уни сотиш шартлари;

суғориш учун сув ва моддий-техника ресурслари билан пудратчини таъминлаш;

томонларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарлиги ва уларнинг хоҳишига кўра бошқа шартлар.


7. Шартнома икки нусхада тузилади ва имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Шартноманинг бир нусхаси бошқарувда, иккинчи нусхаси пудратчида сақланади.


8. Пудратчиларга берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади, бунда ҳайдаладиган ер майдонлари ўлчамларининг камайтирилишига йўл қўйилмайди.


9. Ер участкасининг ўлчамлари ва унинг чегаралари томонларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши мумкин.


10. Алоҳида иш турларини бажариш учун ходимлар жалб қилинганда, уларга пудратчиларнинг иш ҳақи фондидан ҳақ тўланади.


11. Ишлаб чиқариш шароитлари ўзгарган тақдирда, томонларнинг келишувига биноан, шартнома шартлари ҳам ўзгариши мумкин.


12. Пудратчиларга берилган ер участкасида ер участкаси эгасининг розилигисиз бинолар ва бошқа иншоотлар қуриш ман этилади.


13. Оила (жамоа) пудрати бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида ҳам қўлланилиши мумкин.



II. ПУДРАТЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


14. Пудратчилар:

шартномада кўрсатилган миқдордан ортиқ етиштирилган (пахтадан ташқари) маҳсулотни шартнома бўйича (эркин) нархда сотишга ёки шу нархда буюртмачи-хўжаликка топширишга;

ижтимоий таъминот бўйича ҳуқуқлардан, ижтимоий суғурта ва қонунда белгиланган бошқа имтиёзлардан фойдаланишга;

ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда уларга етказилган зарар ва бошқа харажатларнинг тўланишини, шу жумладан, бой берилган фойданинг, қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

15. Пудратчилар:

берилган ер участкасидан белгиланган мақсадга кўра ва шартнома шартларига асосан фойдаланишлари, ер унумдорлигининг пасайишига, атроф-муҳитнинг ёмонлашувига йўл қўймасликлари, агротехника қоидаларига риоя қилишлари;

берилган ер участкаларидаги ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини ўз вақтида тозалашлари, ҳудуддаги кўп йиллик дарахтларни парвариш қилишлари ва сақлашлари;

шартномада назарда тутилган муайян қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштиришлари ва уни келишилган муддатларда буюртмачи-хўжаликка топширишлари;

моддий-техника ресурсларидан фойдаланишда тежамкорликни таъминлашлари, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилишлари шарт.



III. БУЮРТМАЧИ-ХЎЖАЛИКНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


16. Буюртмачи-хўжалик бошқарув орқали:

пудратчининг фаолиятига аралашмаган ҳолда исталган вақтда бажарилаётган қишлоқ хўжалиги ишларининг ўз вақтида амалга оширилишини ва сифатини текширишга;

агар пудратчи оила (жамоа) пудрати шартномасини бажаришга ўз вақтида киришмаса ёки ишни суст бажариши натижасида уни белгиланган муддатда тугатиш мумкин эмаслиги аниқ бўлиб қолса, оила (жамоа) пудрати шартномасини бекор қилишни ва етказилган зарарларни қоплашни талаб қилишга;

қишлоқ хўжалиги ишларини бажариш вақтида уларнинг тегишли даражада бажарилмаслиги аниқ бўлиб қолса, пудратчига камчиликларни йўқотиш учун одилона муддат белгилашга ва бу талабни пудратчи белгиланган муддатда бажармаган тақдирда бу ишларни пудратчи ҳисобидан бажаришни бошқа шахсга топширишга, шунингдек етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

17. Буюртмачи-хўжалик бошқарув орқали:

ер участкасини ва шартномада кўрсатилган бошқа мол-мулкларни пудратчига далолатнома асосида бериши;

ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга ошириши;

пудратчини уруғ, ўғит, химикатлар ва бошқа моддий-техника ресурслари, зарур техника воситалари билан белгиланган муддатларда таъминлаши, унга пуллик хизмат кўрсатиши;

агротехника тадбирларини ўз вақтида самарали ўтказиш бўйича малакали мутахассислар томонидан маслаҳатлар берилишини ташкил этиши, техника хавфсизлигига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаши;

пудратчи етиштирган, топширган ва сотган маҳсулотларнинг ҳисобини олиб бориш учун даромад ва харажатлар ҳисоб-китоби бўйича хўжалик молия-ҳисоб-китоб марказида унинг шахсий ҳисобварағини очиши, ўзаро ҳисоб-китоб ишларининг чек ва бошқа ҳужжатлар асосида олиб борилишини таъминлаши;

ҳар бир пудратчига ойлик миқдори белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақини ўз вақтида тўлашни таъминлаши;

шартнома мажбуриятлари хўжалик томонидан бажарилганда пахта етиштирувчиларга шартномада назарда тутилганидан ортиқча етиштирилган ҳар бир тонна пахта хом ашёси учун пахта ёғи, кунжара ва шелухани белгиланган тартибда беришни таъминлаши шарт.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Буюртмачи-хўжалик ва пудратчи оила (жамоа) пудрати шартномаси шартлари билан белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар доирасида жавобгар бўладилар.


19. Шартнома шартлари бажарилмаганда айбдор томонга шартномада назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.


20. Томонлар шартномада назарда тутилмаган масалалар бўйича жамоа шартномаларига ҳамда қонун ҳужжатларига риоя қиладилар. Буюртмачи-хўжалик билан пудратчи ўртасида шартнома мажбуриятларини бажариш юзасидан вужудга келадиган низолар судда ҳал қилинади.






Намунавий низомга

1-ИЛОВА



Қишпоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва хизматлар

кўрсатиш учун оила (жамоа) пудрати тўғрисида

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА


________________________вилояти_______________________тумани (ширкат хўжалиги) Бошқаруви орқали бир томондан ва оила бошлиғи (жамоанинг ваколат берилган вакили)

(фамилияси, исми, отасининг исми)

иккинчи томондан, ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:


I. Шартнома предмети


1. Оила (жамоа) (бундан кейин матнда "пудратчи" деб аталади) 199__ йилдан 199__ йилга қадар қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг (бундан кейин матнда "буюртмачи-хўжалик" деб аталади) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларидан ______________гектар ер участкасини оила (жамоа) пудрати шартномаси шартларига мувофиқ далолатнома асосида ернинг сифат кўрсаткичлари кўрсатилган ҳолда олади.


2. Пудратчи ўзига бириктирилган ер участкасида буюртмачи-хўжалик томонидан буюртма қилинган қуйидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар йили етиштириш ва уларни келишилган нархда буюртмачи-хўжаликка топшириш мажбуриятини олади:

Экин турлари

Экин майдони, га

Ҳосилдорлик

Ялпи маҳсулот қиймати, сўм

Жами маҳсулот учун тўланадиган иш ҳақи, сўм

Шунинг 70 фоизи йил давомида аванс тариқасида тўланади, сўм

1 гектар ҳисобига тўғри келадиган аванс миқдори, сўм

Гектаридан цент

Жами т.















II. Пудратчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


3. Пудратчи:

ер участкасини ушбу Шартноманинг 1-бандига биноан ўз вақтида олиш;

суғориш учун сув олиш;

белгиланган муддатларда ва ҳажмларда уруғлик, экиш материаллари ва бошқа моддий ресурсларни олиш;

Шартномада кўрсатилган миқдордан ортиқ етиштирилган (пахтадан ташқари) маҳсулотни ўз ихтиёрига кўра келишилган нархда сотиш ёки шу нархда буюртмачи-хўжаликка топшириш;

буюртмачи-хўжалик айби билан етказилган зарарни, шу жумладан, бой берилган фойданинг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.


4. Пудратчи:

ўзига бириктирилган ер участкасидан белгиланган мақсадда ва шартнома шартлари бўйича фойдаланиши, тупроқ унумдорлигининг пасайишига йўл қўймаслиги, экинларни буюртмачи-хўжалик ихтисосига мувофиқ равишда етиштириши;

бажариладиган ишга оид талабномани олдиндан - ўн кундан кечиктирмасдан ёзма равишда буюртмачи-хўжаликка топшириши;

бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар юзасидан ҳар ойда буюртмачи-хўжаликнинг молия-ҳисоб-китоб марказига ҳисоботлар топшириши;

мақбул муддатларда ва юқори сифатли маҳсулот етиштиришни таъминловчи агротехника тадбирлари комппексини амалга ошириши;

сувдан агротехника талабларига мувофиқ фойдаланиши;

ажратилган моддий-техника ресурсларини сарфлашда тежамкорликни таъминлаши, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиши шарт.


III. Буюртмачи-хўжаликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


5. Буюртмачи-хўжалик:

пудратчидан ишларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини талаб қилиш;

ер участкасидан ва моддий-техника ресурсларидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш;

пудратчи томонидан иш бажарилиши пайтида йўл қўйилглн камчиликларни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


6. Буюртмачи-хўжалик:

олинган ер участкасини ва бошқа мол-мулкни ушбу Шартноманинг 1-бандида кўрсатилган муддатга далолатнома асосида пудратчига бериши;

пудратчини уруғлик, минерал ўғит, химикатлар ва бошқа моддий-техника ресурслари билан белгиланган муддатларда таъминлаши;

пудратчининг талабномасига кўра ўз ихтиёридаги техника ҳисобидан ёки ташкилотлар билан тузилган шартномага мувофиқ ер участкаларидан сифатли фойдаланиши ва ишлов бериши, экинларни экиши ва ҳосилни йиғиб олиши, ҳосилни йиғиб олиш даврида пудратчини яшик ва бошқа идишлар билан таъминлаши, пуллик хизмат кўрсатишни ташкил этиши;

пудратчи томонидан етиштирилган маҳсулотни тайёрлов ташкилотларига ва сотиш жойига етказиб бериш чора-тадбирларини кўриши;

ҳар бир пудратчига ойлик миқдори белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақини ўз вақтида тўлашни таъминлаши;

агротехника тадбирларини ўз вақтида самарали ўтказиш буйича малакали мутахассисларнинг маслаҳатларини ташкил этиши, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаши;

етиштирилган, топширилган ва сотилган маҳсулотнинг ҳисобини олиб бориш учун даромад ва харажатлар ҳисоби бўиича буюртмачи-хўжаликнинг молия-ҳисоб-китоб марказида пудратчига шахсий ҳисобварақ очиши, ўзаро ҳисоб-китоб ишларини чек ва бошқа ҳужжатлар асосида олиб борилишини таъминлаши;

шартномада кўрсатилган маҳсулот ҳажми учун маҳсулот қийматидан _____________фоиз; шартномада кўрсатилган маҳсулот ҳажмидан ортиқ ишлаб чиқарилган маҳсулот учун ________________фоиз миқдорида иш ҳақи тўлаши;

шартнома шартлари бажарилганда унда назарда тугилганига нисбатан тежалган моддий сарф-харажатларнинг қийматидан 70 фоизини пудратчига иш ҳақи тариқасида беришни таъминлаши;

шартномада назарда тутилганидан ортиқ маблағ сарфланганида иш ҳақидан ушлаб қолишни амалга ошириш;

хўжалик режани бажарган тақдирда пахта етиштирувчиларга шартномадан ортиқ етиштирилган ҳар бир тонна пахта хом ашёси учун____ кг пахта ёғи, ________кг кунжара, _______________кг шелухани беришини таъминлаши шарт.


IV. Якунловчи қоидалар


7. Буюртмачи-хўжалик ва пудратчи улар ўртасида тузилган Шартнома шартлари юзасидан ўзларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доирасида жавобгар бўладилар.


8. Маҳсулот етишгириш мажбурияти пудратчининг айби билан бажарилмаганда буюртмачи-хўжалик етиштирмаган маҳсулот қийматини унинг тўланишини пудратчидан талаб қилиш ҳуқуқига эга.

9. Маҳсулот етиштириш шартлари ўзгарган (моддий-техника ресурслари ва маҳсулотлар нархи, ишлаб чиқариш технологияси, иш ҳақи ошиши) тақдирда томонларнинг келишувига биноан Шартноманинг шартлари ҳам ўзгариши мумкин.


10. Ушбу Шартномада назарда тугилмаган масалаларни тартибга солишда томонлар қонун ҳужжатларига, жамоа шартмомаларига, хўжаликнинг меҳнатга ҳақ тўлаш Низомига амал қиладилар Буюртмачи-хўжалик билан пудратчи ўртасида Шартнома мажбуриятларини бажариш юзасидан келиб чиқадиган низолар судда ҳал қилинади.


11. Ушбу Шартнома икки нусхада тузилади ва имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Шартноманинг бир нусхаси буюртмачи-хўжалик бошқарувида, иккинчи нусхаси эса пудратчида сақланади.

Буюртмачи-хўжалик раиси


Оила бошлиғи (жамоанинг

ваколат берилган вакили)


(фамилияси, исми, отасининг исми)


(фамилияси, исми, отасининг исми)


(имзо)


(имзо)

М.Ў.


Пудратчининг меҳнатга лаёқатли аъзолари:


1.






(фамилияси, исми, отасининг исми)


(имзо)


2.






(фамилияси, исми, отасининг исми)


(имзо)


3.






(фамилияси, исми, отасининг исми)


(имзо)

199__йил ____ ____________________






Намунавий низомга

2-ИЛОВА



Ер участкаси бериш далолатномасининг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ


___________________вилояти_____________________ тумани Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ___________________________________

_____________________________номидан Бошқарув

(ширкат хўжалиги номи)

бир томондан, ер участкаси беради, пудратчи номидан оила бошлиғи (жамоанинг ваколат берилган вакили)______________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

иккинчи томондан, умумий майдони_____гектар бўлган хўжалик ерини, шу жумладан:

ҳайдаладиган ерлар_________________________________________

пичанзорлар________________________________________________

яйловлар ___________________________________________________

кўп йиллик дарахтларни _____________________________________

(номлари ва сони)

________________________ қабул қилади.

Ер участкаси 199__йилдан 199 __ йилга қадар берилади.

Тупроқ унумдорлигининг, зарур ҳолларда экологик вазият сифат кўрсаткичлари___________________________________________________

_________________________________________________________________

Ер унумдорлиги пасайган ва атроф-муҳитга зарар етказилган ҳолларда пудратчи ўз маблағи ҳисобидан тиклаш ишларини бажариши шарт.

Қишлоқ хўжалиги кооперативи

(ширкат хўжалиги) раиси


Оила бошлиғи (жамоанинг ваколат

берилган вакили)


(имзо)


(имзо)

19__йил "____"_________________


19__йил "____"_________________


(ширкат хўжалиги муҳри)




















Время: 0.1585
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск