ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр /

Ўзбекистон Республикасининг 15.12.2000 й. 171-II-сон "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.12.2000 й.

N 171-II



ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади давлат кадастрларини юритиш, кадастрга доир ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.


2-модда. Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонунчилик

Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат кадастрлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Давлат кадастри тушунчаси

Давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда у давлат кадастри юритиладиган табиий, хўжалик объекти ёки бошқа объект муайян турининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади.


4-модда. Давлат кадастрлари ягона тизими

Давлат кадастрларининг ягона тизими Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида (бундан буён матнда Миллий географик ахборот тизими деб юритилади) шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва унинг айрим ҳудудлари табиий-иқтисодий салоҳиятининг ягона умумдавлат ҳисоби юритилишини, баҳоланишини таъминлаш учун мўлжалланган.

Давлат кадастрларининг ахборотини Миллий географик ахборот тизимига тақдим этиш ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилган ҳолда, фақат телекоммуникация тармоқлари орқали амалга оширилади. Бунда давлат сирлари жумласига киритилган давлат кадастрларининг ахборотини тақдим этиш давлат сирларини сақлаш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Давлат кадастрларининг ягона тизимига киритиш учун давлат кадастрлари ахборотини тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



5-модда. Давлат кадастрлари

ягона тизимининг таркиби

Давлат кадастрлари ягона тизимига қуйидагилар киради:

давлат ер кадастри;

фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген, минерал ҳосилалар давлат кадастри;

давлат сув кадастри;

давлат ўрмон кадастри;

ўсимликлар дунёси объектлари давлат кадастри;

ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастри;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри;

бинолар ва иншоотлар давлат кадастри;

давлат шаҳарсозлик кадастри;

гидротехника иншоотлари давлат кадастри;

моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастри;

автомобиль йўллари давлат кадастри;

темир йўллар давлат кадастри;

транспорт қувурлари давлат кадастри;

алоқа объектлари давлат кадастри;

энергетика объектлари давлат кадастри;

чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари давлат кадастри;

табиий хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри;

техноген хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри;

картография-геодезия давлат кадастри.

Давлат кадастрлари ягона тизимига қонун билан белгиланадиган бошқа давлат кадастрлари ҳам кириши мумкин.



6-модда. Давлат кадастрлари объектлари

Ер, фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген ҳосилалар, сувлар, ўрмонлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари, бинолар ва иншоотлар, геодезия пунктлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, транспорт ва муҳандислик коммуникациялари давлат кадастрларининг объектлари ҳисобланади.

Қонунда давлат кадастрларининг бошқа объектлари ҳам назарда тутилиши мумкин.



7-модда. Давлат кадастрларини

юритишнинг асосий принциплари

Давлат кадастрларини юритишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

кадастр объектларининг ҳар бир тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини тўла қамраб олиш;

фазовий координаталарнинг ягона тизимини қўллаш;

кадастрга доир ахборотни шакллантириш услубиятининг ягоналиги;

кадастрга доир ахборотнинг аниқлиги;

кадастрга доир ахборотнинг ҳамма учун очиқлиги.


8-модда. Давлат кадастрларини

юритиш соҳасида давлат бошқаруви

Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, махсус ваколатли орган ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.


9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

давлат кадастрларининг ягона давлат сиёсатини амалга оширади, уларни такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини белгилайди, молиялаштириш ва инвестиция масалаларини ҳал қилади;

Давлат кадастрлари ягона тизимини Миллий географик ахборот тизимида юритиш тартибини белгилайди;

Давлат кадастрларининг ягона тизимига киритиш учун давлат кадастрлари ахборотини тақдим этиш тартибини белгилайди;

кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кадастрга доир ахборотни фойдаланувчиларга тақдим этиш тартибини белгилайди;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


10-модда. Махсус ваколатли органнинг давлат

кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Миллий географик ахборот тизимини ва давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги:

вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

Давлат кадастрлари ягона тизимини Миллий географик ахборот тизимида юритади;

вазирликлар ва идораларни тегишли давлат кадастрларини юритиш учун зарур бўлган картография материаллари билан белгиланган тартибда таъминлайди;

давлат кадастрлари юритилишига доир норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этади;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


11-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг

давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этадилар;

давлат ер кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ишларини қонунчиликда белгиланган тартибда маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирадилар;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.


12-модда. Давлат кадастрларини юритиш

Давлат кадастрларини юритиш тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.

Давлат кадастрларини юритишга қуйидагилар киради:

кадастр объектларига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

кадастр объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш;

кадастр объектларини сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолаш;

кадастрга доир ахборотни тизимга солиш, сақлаш ва янгилаб бориш;

кадастр объектларининг ҳолати ҳақида ҳисоботлар тузиш;

Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборот тақдим этиш;

фойдаланувчиларни қонунчиликда белгиланган тартибда кадастрга доир ахборот билан таъминлаш.

Кадастр объектларининг мулкдорлари ҳамда кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисида, шунингдек уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар ҳақида ахборот тақдим этишлари шарт.

Давлат кадастрларини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Давлат кадастрлари юритилишини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


13-модда. Кадастр объектларига бўлган

ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Кўчмас мулк ҳисобланган кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юридик ва жисмоний шахсларнинг кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан эътироф этилиши ҳамда тасдиқланишининг юридик ҳужжатидир.

Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни давлат реестрларига киритиш йўли билан амалга оширилади.

Кўчмас мулк ҳисобланган кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кадастр объектларининг барча мулкдорлари ва кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари учун мажбурийдир.

Кўчмас мулк бўлган кадастр объектларига доир ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар кўчмас мулк объекти бўйича битимни инсофли равишда тузган тарафлар Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги нотўғри ахборот оқибатида кўрган зарарлар учун жавобгар бўлади. Зарарнинг ўрни суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида қопланиши лозим.


14-модда. Кадастр объектларини ҳисобга олиш

Кадастр объектларини ҳисобга олиш вазирликлар, идораларнинг тегишли бўлинмалари томонидан кадастр объектларининг чегаралари доирасида, шунингдек аҳоли пунктлари, туманлар, минтақалар, табиий ва иқтисодий тегралар ҳамда бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича уларнинг амалдаги ҳолати ва улардан фойдаланилишига кўра олиб борилади.


15-модда. Кадастр объектларини баҳолаш

Кадастр объектларини баҳолаш сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашни ўз ичига олади.

Кадастр объектларини сифат жиҳатидан баҳолаш уларнинг табиий ва жисмоний тавсифлари асосида амалга оширилади.

Кадастр объектларини қиймат жиҳатидан баҳолаш уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


16-модда. Кадастр ҳужжатлари

Кадастр объектига бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар, объектнинг кадастр йиғмажилди, кадастр харитаси (плани), кадастр китоби, кадастр объектларининг ҳолати ҳақидаги ҳисобот кадастр ҳужжатларининг асосий турларидир.

Кадастр йиғмажилди кадастр объектига бўлган ҳуқуқни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўладиган кадастр объектини кадастр суратига олиш, техник инвентаризация қилиш ва паспортлаштиришнинг, махсус текшириш ва изланишларнинг, сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотларидан иборат бўлади.

Кадастр харитаси (плани) кадастр объектлари жойлашган ерни, уларнинг чегаралари, муҳофаза тегралари, баҳолаш, миқдор ва сифат тавсифларини акс эттирувчи график чизма ҳужжати бўлиб, у қоғозда, магнит ва бошқа воситаларда тузилади.

Кадастр китоби кадастр объектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишнинг асосий ҳужжати ҳисобланиб, у кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор ҳамда сифат жиҳатдан тавсифлари ва баҳоси ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлади.

Кадастр объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисобот давлат кадастрининг ҳар бир тури бўйича белгиланган тартибда тузилади ҳамда кадастр объектларининг алоҳида ҳудудлар ва бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича миқдор ва сифат ҳолати, баҳоси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.


17-модда. Давлат кадастрларига

доир ахборотни тақдим этиш

Давлат кадастрларига доир ахборот давлат ҳокимияти органларига бепул, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга эса белгиланган тартибда ҳақ эвазига тақдим этилади.

Давлат сири ҳисобланган давлат кадастрларига доир ахборотдан фойдаланиш қонунчилик билан тартибга солинади.


18-модда. Давлат кадастрлари тўғрисидаги

қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2001 йил, 1-2-сон, 19-модда





















Время: 0.1417
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск