Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом (АВ томонидан 18.06.2007 й. 1691-сон билан рўйхатга олинган ХТВ 18.06.2007 й. 17-сон ва ОЎИТВ 12/ҚҚ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 18 июнда 1691-сон

билан рўйхатга олинган

ЎзР Халқ таълими вазирлиги

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими марказининг 2007 йил 18 июндаги

17 ва 12/ҚҚ-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини

академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш

билан қамраб олиш тартиби тўғрисидаги

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Вақтинчалик низом "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил, 29 октябрдаги 473-сон қарорига ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 йил 20-сон, 199-модда) мувофиқ, умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини (кейинги ўринларда матнда битирувчилар деб юритилади) ўзлари танлаган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида мажбурий ўқитишни таъминлаш масалалари бўйича назорат қилиш тартиби, ҳисобга олиш шакли ва масъул шахсларнинг ҳисобот бериш турларини белгилайди.


2. Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



II. БИТИРУВЧИЛАРНИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА

КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИГА ҚАМРАБ

ОЛИШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


3. Битирувчиларнинг ўзлари танлаган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттириши тўғрисидаги аризалари асосида умумтаълим мактаблари директорлари томонидан ҳужжатлар йиғма жилди шакллантирилади.


4. Умумтаълим мактаблари директорлари битирувчилар ҳужжатларини тегишли академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорларига тўғридан-тўғри топширади. Мактаб ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорлари ўртасида бу ҳақда топшириш-қабул қилиш маълумотномаси тўрт нусхада расмийлаштирилади.

Ушбу маълумотноманинг бир нусхаси ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғига, бир нусхаси ҳудудий халқ таълими бошқармаси бошлиғига ҳамда қолган икки нусхаси мактаб ва академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи директорларида сақланади.


5. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг қамраб олиш имконияти доирасида ўқиш истагини билдирган битирувчилар академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг сафига тўғридан-тўғри расмийлаштирилади.


6. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг қамраб олиш имкониятидан ортиқ битирувчилар ўқиш истагини билдирган ҳолатлар қуйидагича тартибга солинади:

а) болаликдан ногирон болалар, етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган битирувчилар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қарори билан тегишли академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг сафига тўғридан-тўғри қабул қилинадилар;

б) ҳалқаро, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар босқичидаги фан олимпиадалари ғолиблари, аъло даражадаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлган битирувчилар устунликка эга бўлади;

в) юқоридаги "а" ва "б" кичик бандлардаги тоифага кирмаган битирувчилар: шаҳодатноманинг ўртача бали бўйича, ушбу баллар тенг бўлиб қолган ҳолларда танлаган академик лицей ва касб-ҳунар коллежи тайёрлов йўналишлари бўйича битирувчининг тегишли ("г" кичик бандида кўрсатилган) фанлардан олган баллар йиғиндиси бўйича ҳисобланади;

г) таълим муассасаларининг тайёрлов йўналишлари бўйича қуйидаги фанлардан тўпланган баллар йиғиндиси ҳисобга олинади:

Академик лицейларнинг - аниқ фанлар, касб-ҳунар коллежларининг -таълим, фан ҳамда муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш тармоқлари: математика, физика, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти);

Академик лицейларнинг - ижтимоий-гуманитар фанлар ҳамда маданият ва санъат, касб-ҳунар коллежларининг - ижтимоий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ ҳамда гуманитар фанлар ва санъат: тарих, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), математика.

Академик лицейларнинг - табиий фанлар, касб-ҳунар коллежларининг - қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот: кимё, биология, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти);

Академик лицейларнинг - хорижий филология, касб-ҳунар коллежларининг - хизматлар: ўрта мактабда ўқиган хорижий тили, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), математика.

д) битирувчиларнинг умумий баллари тенг бўлиб қолган ва бошқа низоли холларда ушбу масала Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш жараёнида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги низоли ҳоллар юзасидан ахборотни Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига киритади.


7. Ушбу низомнинг 6-бандида белгиланган тартиб асосида қамраб олинмаган битирувчиларнинг ҳужжатлари уларнинг хоҳишига кўра академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ҳамда ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан келишув асосида бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўтказилади.

Бу борада ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари томонидан ҳужжатларни топшириш-қабул қилиш маълумотномаси расмийлаштирилади ва ҳудудий бошқармаларга топширилади.

Ҳудудий бошқарма бошлиқлари маълумотларни умумлаштириб бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ёзма ахборот беради.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази битирувчиларнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олинганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш Давлат комиссиясига ҳисобот беради.


9. Битирувчиларнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан назорат қилинади.

Битирувчиларнинг ҳужжатлари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ топширилишига мактаблар ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари шахсан жавобгардир.



III. БИТИРУВЧИЛАРНИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА

КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИГА ҚАМРАБ

ОЛИШИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


10. Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш жараёни якунига кўра тегишли ҳужжатлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


11. Хорижий фуқаролар, республикада доимий истиқомат қилаётган, лекин фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишлари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



IV. БИТИРУВЧИЛАРНИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА

КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА ЎҚИТИШ БИЛАН

ҚАМРАБ ОЛИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


12. Мажбурий ўқишни давом эттиришда битирувчиларга тўсқинлик қилаётган мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг мансабдор шахслари, шунингдек ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг қонуний вакиллари Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


13. Мазкур Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2007 йил 4 июндаги мажлиси 1-сон баёни билан мақулланган.


14. Мазкур Вақтинчалик низом 2008 йил 1 январгача амал қилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 266-модда.




























Время: 0.2137
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск