Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1998 й. 672-I-сон "Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.08.1998 й.

N 672-I



ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА

ДЕПОЗИТАРИЙЛАР ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Мазкур Қонуннинг мақсади

Мазкур Қонуннинг мақсади қимматли қоғозлар бозорида депозитарийларнинг корпоратив қимматли қоғозларга доир фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиб туришдан иборат.



2-модда. Асосий тушунчалар

Мазкур Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


корпоратив қимматли қоғозлар (бундан буён матнда қимматли қоғозлар деб юритилади) - хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нақд ёки нақд бўлмаган ҳолда чиқарилган қимматли қоғозлар;


нақд қимматли қоғозлар - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пул ҳужжатлари шаклида тайёрланган ва муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар;


нақд бўлмаган қимматли қоғозлар - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депозитарийларнинг ҳисобга олиш рўйхатларидаги ёзув шаклида муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар;


қимматли қоғозларнинг ҳисобга олиш рўйхатлари - қимматли қоғозларни депозитарийда сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш бўйича депозитар операциялар стандартлари билан белгиланган ёзувлар тизими;


қимматли қоғозлар ҳаракати - депозитарийларнинг ҳисобга олиш рўйхатларида қайд қилинадиган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг ўтиши;


қимматли қоғозлар депозитарийлари - (бундан буён матнда депозитарийлар деб юритилади) - қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш бўйича фаолият юритувчи қимматли қоғозлар бозори институтлари;


қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси (бундан буён матнда Марказий депозитарий деб юритилади) - Ўзбекистон Республикаси депозитарийларида қимматли қоғозларни сақлаш, қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш ва қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминловчи депозитарий;


қимматли қоғозлар эгаси - қимматли қоғозлар унга мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган шахс;


депонент - депозитарий билан қимматли қоғозларни сақлаш ва унинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқини ҳисобга олиш ҳақида шартнома тузган жисмоний ёки юридик шахс;


депо ҳисобварағи - депонентнинг қимматли қоғозларини сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олишга мўлжалланган депозитарийнинг ҳисобга олиш рўйхатларидаги жами ёзувлар;


гувоҳнома - депо ҳисобварағидан кўчирма бўлиб, депонентнинг тегишли ҳуқуқларини тасдиқлайди;


қимматли қоғозлар билан депозитар операциялар (бундан буён матнда депозитар операциялар деб юритилади) - қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича депозитарийлар томонидан ҳисобга олиш рўйхатларида амалга ошириладиган операциялар;


депозитар операциялар стандартлари - депозитар операциялар ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрлари ва қоидалари;


депозитар шартнома - депозитарий билан депонент ўртасида ёзма шаклда тузиладиган, қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб турувчи шартнома;


ваколатли давлат органи - қимматли қоғозлар бозори фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш ваколати давлат томонидан берилган орган.



3-модда. Депозитарийлар фаолияти

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.



4-модда. Депозитарийлар тузилиши

Депозитарийлар жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, чет эл жисмоний ва юридик шахслари томонидан, юридик шахснинг исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклида тузилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган банклар, реестр эгалари тегишли лицензия асосида қимматли қоғозлар бозорида депозитарий сифатида фаолият кўрсатишлари мумкин.

Депозитарий устав фондининг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида тегишли юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига нисбатан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги керак.



5-модда. Депозитарийларнинг филиаллари

Депозитарий филиаллар очиш ҳуқуқига эга бўлиб, улар депозитарийнинг алоҳида бўлинмалари деб ҳисобланади.

Депозитарий филиали ўз фаолиятини уни тузган депозитарий тасдиқлаган низом асосида, унинг раҳбари эса - тегишли ишончнома асосида амалга оширади. Депозитарий филиали уни тузган депозитарийга берилган лицензияда назарда тутилмаган депозитар хизматлар кўрсатиши мумкин эмас.



6-модда. Депозитарийлар фаолиятига лицензия бериш

Депозитарийлар Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширадилар. Лицензияда рухсат берилган депозитар хизматлар рўйхати кўрсатилади.

Лицензия бериш, уни қайтариб олиш ёхуд унинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши шарт.



7-модда. Депозитарийнинг фаолиятини тугатиш

Депозитарийнинг фаолиятини тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Депозитарийнинг фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ўн кунлик муддат ичида матбуотда тегишли ахборот эълон қилинади.

Ўз фаолиятини тугатаётган (тугатилаётган) депозитарийда сақланаётган қимматли қоғозлар ва ҳисобга олиш рўйхатлари депонентнинг қарорига биноан бир ҳафталик муддат ичида бошқа депозитарийга ўтказилади, бундай қарор мавжуд бўлмаган ҳолларда эса - ваколатли давлат органи томонидан (ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда тугатиш комиссияси томонидан) белгиланган муддатларда, депонентлар томонидан танланган депозитарийларга кейинчалик ўтказиш учун - Марказий депозитарийга ўтказилади.



8-модда. Депозитарийлар тизими

Депозитарийлар тизими Ўзбекистон Республикаси ҳудудида икки босқичли бўлиб, улар Марказий депозитарийни ва депозитарийларни ўз ичига олади.

Ҳар бир депозитарий давлат рўйхатидан ўтиб, лицензия олгандан сўнг ваколатли давлат органи тасдиқлаган тартибда Марказий депозитарийда вакиллик ҳисобварағини очиши керак.

Депозитарийлар ўз депонентларининг Марказий депозитарий вакиллик ҳисобварақларида жамлаб ҳисобга олиб бориладиган нақд бўлмаган қимматли қоғозларига бўлган ҳуқуқлар ҳисобини юритадилар, шунингдек нақд қимматли қоғозларни сақлашни амалга оширадилар ва улар бўйича ҳуқуқлар ҳисобини юритадилар.



9-модда. Марказий депозитарий

Марказий депозитарий қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат унитар корхонаси сифатида тузилади.

Марказий депозитарий ўз фаолиятини хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар ва бошқа тушумлар ҳисобига амалга оширади.

Марказий депозитарий хизматлари учун олинадиган тарифлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.



10-модда. Марказий депозитарийнинг мутлақ вазифалари

Марказий депозитарий мутлақ вазифалари қуйидагилардан иборат:

нақд бўлмаган қимматли қоғозларни сақлаш;

давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган объектларнинг нақд қимматли қоғозларини улар сотиб олингунга қадар бўлган даврда сақлаш;

нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга нисбатан давлат ҳуқуқларини ҳисобга олиш;

депозитарийларнинг вакиллик ҳисобварақларини юритиш;

биржа ва биржадан ташқари савдолар қатнашчиларининг қимматли қоғозлари савдоларга қўйилишидан олдин улар борлигини ва ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш;

савдоларда тузилган битимларга мувофиқ биржа ва биржадан ташқари савдолар қатнашчиларига қимматли қоғозлар етказиб берилишини таъминлаш;

нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозлар муомалага чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар томонидан, шунингдек қимматли қоғозларнинг хорижий фонд бозорларида Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

депозитарийлар тизимида қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни жамлаш ва тартибга солиб туриш.



11-модда. Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар

фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш

Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

Депозитар операциялар стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва депозитарийлар уларга риоя этишини назорат қилиш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

Депозитарийлар ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартиб ва муддатларда депозитар операцияларга оид ҳужжатларни ўз архивларида сақлашга мажбурлар.



12-модда. Депозитар хизматлар

Депозитарийлар ўз фаолиятларини амалга ошириш чоғида депозитар операциялар стандартларига мувофиқ қуйидаги хизмат турларини кўрсатадилар:

қимматли қоғозларни сақлаш;

нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш ва тегишли гувоҳнома бериш йўли билан буни тасдиқлаш;

қимматли қоғозлар зиммасига мажбуриятлар юкланган ҳолатларни, шунингдек улар тугатилган ҳолатларни ҳисобга олиш.



13-модда. Қимматли қоғозлар бозорида депозитарий фаолиятини

фаолиятнинг бошқа турлари билан қўшиб олиб бориш

Қимматли қоғозларни сақлайдиган депозитарий қимматли қоғозлар эгасининг топшириғи асосида қимматли қоғозлар эгалари реестрида қимматли қоғознинг номинал эгаси сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

Депозитарий ўз фаолиятини қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш фаолияти билан қўшиб олиб бериши мумкин, бунда у қимматли қоғозларнинг номинал эгаси ҳисобланмайди.

Депозитарий ўз фаолиятини қимматли қоғозлар бозорида бошқа фаолият турлари билан қўшиб олиб бориши мумкин эмас, қимматли қоғознинг номинал эгаси сифатидаги фаолият, шунингдек қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш фаолияти бундан мустасно.



14-модда. Депозитарийлар тизимида қимматли қоғозлар ҳаракати

Ваколатли давлат органи барча қимматли қоғозларнинг чиқарилишини тасдиқловчи ҳужжатлар аслининг бир нусхасини Марказий депозитарийга берилишини таъминлайди. Марказий депозитарий депозитар операциялар бўйича белгиланган стандартларга мувофиқ ҳисобга олиш рўйхатларини тўлдириш йўли билан қимматли қоғозларнинг ҳисобга олинишини амалга оширади.

Депозитарийлар тизимида қимматли қоғозлар ҳаракати ушбу Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ ваколатли давлат органи тасдиқлайдиган тартибда амалга оширилади.



15-модда. Депонентнинг ҳуқуқлари

Депонент қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

депозитарийдаги ўзининг депо ҳисобварағида бўлган қимматли қоғозларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва доирада тасарруф этиш. Депонентда депозитарийда ҳисобга олинадиган қимматли қоғозларни тасарруф этиш ҳуқуқи қимматли қоғозлар унинг депо ҳисобварағига киритилган пайтдан эътиборан вужудга келади;

депозитарийга ўз депо ҳисобварағи бўйича операцияларни амалга ошириш юзасидан топшириқ бериш (учинчи шахслар олдида зиммасига мажбуриятлар юкланган қимматли қоғозларни уларга юкланган мажбуриятлар тугаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмай туриб ўтказиш тўғрисидаги фармойиш бундан мустасно), сўров киритиш, топшириқлар бажарилганлиги тўғрисидаги ҳисоботни талаб қилиш;

ўзига тегишли нақд қимматли қоғозларни сақлаш ва исталган депозитарийга нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга нисбатан мулк эгалиги ҳуқуқини ҳамда бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳисобга олишни топшириш;

депозитар шартнома тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилгунга қадар депозитарийда қимматли қоғозларни сақлаш ва ҳисобга олиш қоидалари билан танишиш;

депозитар шартнома шартларига мувофиқ ўз депо ҳисобварағининг ҳолати ҳақида гувоҳнома олиш ва ўзининг депо ҳисобварағи бўйича депозитарий томонидан ўтказилган операциялар тўғрисида ҳисобот олиш.

Депонент қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.



16-модда. Депонентнинг мажбуриятлари

Депонент қуйидагиларга мажбурдир:

ўзининг ваколатли шахсининг ваколати тугатилиши ёки ўзгариши тўғрисида депозитарийни хабардор қилиш;

ўз реквизитларидаги барча ўзгаришлар ҳақида депозитарийга хабар бериш;

депозитарийнинг ёзма хабарлари тўғрилигини ва тўлалигини текшириш, агар ноаниқликлар борлиги аниқланадиган бўлса, улар ҳақида депозитарийни ўз вақтида хабардор қилиш.

Депонент қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



17-модда. Депозитарийнинг ҳуқуқлари

Депозитарий қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

белгиланган тартибда нақд қимматли қоғозларнинг ҳақиқийлигини текшириш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд қимматли қоғозларни инкассация қилиш ва ташиш;

депонентларнинг топшириғига биноан уларга тегишли қимматли қоғозлар бўйича даромадларни ўтказиш.

Депозитарий қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.

Депозитарий қуйидагиларга ҳақли эмас:

ўзига сақлаш учун берилган мулкдан қимматли қоғозлар сифатида фойдаланиш ёки депо ҳисобварақларидан депонентнинг рухсатисиз қимматли қоғозларни ўтказиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

ўзи чиқарган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқ ҳисобини юритиш;

қимматли қоғозлар билан олди-сотди, воситачилик, топшириқ, ҳадя, айирбошлаш шартномаларини ва бошқа турдаги битимларни тузиш, депозитарийнинг ўзи чиқарган қимматли қоғозларга доир битимлар бундан мустасно.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Марказий депозитарий қуйидагиларга ҳам ҳақли эмас:

давлатга тегишли бўлмаган нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқ ҳисобини юритиш, ушбу Қонуннинг 7 ва 10-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

акциядорлар реестрини юритиш;

бошқа юридик ва жисмоний шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш;

бошқа юридик шахсларнинг устав жамғармасида қатнашиш.



18-модда. Депозитарийнинг мажбуриятлари

Депозитарий қуйидагиларга мажбурдир:

ўзига сақлаш учун топширилган нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларнинг сақланишини таъминлаш;

ҳар бир депонентга тегишли қимматли қоғозларнинг турлари, сони ва номинал қийматини ҳисобга олиб бориш;

қимматли қоғозлар зиммасига мажбуриятлар юклатилган ҳоллар ва улар тугатилган ҳоллар ҳисобини юритиш;

депонентларнинг ёзма топшириқлари асосида депонентларга эмитентдан ёки реестр эгасидан олинган акциядорлар йиғилиши, дивидендлар тўланиши ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги ахборотни етказиш;

депонентлар ҳисобварақлари бўйича операцияларни фақат депонентларнинг ёки улар ишончли вакилларининг белгиланган шаклдаги топшириқлари асосида амалга ошириш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

депо ҳисобварақлари ҳолатига ўзгартишлар киритишга асос ҳисобланувчи барча бирламчи ҳужжатларни сақлаш;

депонентнинг қимматли қоғозларга мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларини тегишли гувоҳнома бериш билан тасдиқлаш;

депо ҳисобварағининг ҳолати ва ундаги ўзгартишлар тўғрисидаги ахборотнинг маҳфийлигини таъминлаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

депо ҳисобварағи бўйича операцияларни ваколатли давлат органи, монополияга қарши кураш давлат органи, шунингдек суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қарорлари асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатиш;

ваколатли давлат органининг талабига биноан ўзининг фаолиятига тааллуқли маълумотларни қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган доирада тақдим этиш.

Депозитарий қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



19-модда. Депозитарийларда қимматли қоғозлар

сақланишининг кафолати

Депозитарийларда қимматли қоғозларнинг сақланиши уларни қимматли қоғозларни сақлашга доир талабларга жавоб берадиган қимматли қоғозларни сақлаш жойларида сақлаш ва ҳисобга олиш рўйхатларини депозитар операциялар стандартларига мувофиқ ҳолда юритиш орқали таъминланади.

Марказий депозитарийда сақланаётган ва ҳисобга олинаётган қимматли қоғозларнинг сақланиши шунингдек Марказий депозитарийнинг маълумотлари мажмуида қўшимча сақлаб турилиши, техник тизимларда узилиш юз берганда ва кутилмаган вазиятлар вужудга келганда Марказий депозитарий маълумотлари мажмуини тезкор тиклаш орқали таъминланади.

Ваколатли давлат органи қимматли қоғозларнинг Депозитарийларда сақланиши ва уларга бўлган ҳуқуқ ҳисоби юритилиши ишончлилигини таъминлашга доир қўшимча талабларни белгилаши мумкин.



20-модда. Ахборотнинг маҳфийлиги

Депозитарийлар депо ҳисобварақларидаги операцияларининг маҳфийлигини кафолатлайди. Депозитарийларнинг барча хизматчилари депо ҳисобварақларидаги операцияларни сир тутишлари шарт.

Депозитарийнинг депонентлари тўғрисидаги, депо ҳисобварақларининг ҳолати ҳақидаги, депо ҳисобварақларида амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек уларни ўтказиш чоғида депозитарийга уларни маҳфий сақлаш зарурлиги ёзма равишда кўрсатилган бошқа маълумотлар маҳфий ахборот ҳисобланади ва қонун билан қўриқланади.

Жисмоний шахсларнинг депозитар операциялари ҳамда депо ҳисобварақлари бўйича маълумотномалар қимматли қоғозлар эгаларининг ўзларига ёки номинал эгаларига ҳамда уларнинг қонуний вакилларига берилади, шунингдек судларга, суриштирув ва тергов органларига улар ихтиёридаги ишлар юзасидан, депонентларнинг депо ҳисобварақларида бўлган қимматли қоғозлари хатланиши, ундирувга қаратилиши ёки мусодара қилиш қўлланилиши мумкин бўлган ҳолларда берилади.

Депозитар операциялар ва депо ҳисобварақлари юзасидан маълумотномалар уларнинг эгалари вафот этган тақдирда меросхўрларига ёки депо ҳисобварағи эгаси томонидан кўрсатилган шахсларга, мерос ишларини кўриб чиқаётган нотариал идораларга, чет эл фуқаролари масаласида эса - чет эл консуллик муассасаларига берилади.

Юридик шахсларнинг депозитар операциялари ҳамда депо ҳисобварақлари юзасидан маълумотномалар юридик шахсларнинг ўзларига, прокурорга, судларга берилади, суриштирув ва тергов органларига эса - қўзғатилган жиноий иш мавжуд бўлган ҳолларда берилади.

Маҳфий ахборотни ошкора этганликлари учун бундай ахборотдан хабардор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



21-модда. Депозитарийнинг жавобгарлиги

Депозитарий қуйидаги ҳолларда ўз депонентлари олдида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардир:

депо ҳисобварақларида қимматли қоғозлар эгалари ва уларга тегишли қимматли қоғозлар тўғрисидаги ёзувлар йўқотилганда. Депозитарий ўз ҳисобидан йўқотилган ёзувларни тиклайди;

депонентларнинг нақд қимматли қоғозлари депозитарийнинг сақлаш жойларида тегишлича сақланмаганлиги оқибатида улар йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келганда. Депозитарий кўрсатилган қимматли қоғозларни тайёрлашга кетадиган харажатларни қоплайди ёки ўз ҳисобидан янгиларини тайёрлайди;

қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни ва ҳисобга олиш рўйхатларидаги ёзувларни лозим даражада сақламаганда ва бу уларнинг йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлганда. Депозитарий ўз ҳисобидан кўрсатилган ҳужжатларни ва қимматли қоғозларнинг ҳисобга олиш рўйхатларини тиклайди;

депонентларга тегишли қимматли қоғозларга эгалик ҳуқуқи ўз вақтида ва лозим даражада ҳисобга олинмаганда. Депонент кўрсатилган хизматлар учун Депозитарий шартномасида белгиланган миқдорда тўловларни камайтириш ҳуқуқига эга;

унинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги депонент ўзига тегишли қимматли қоғозлар билан боғлиқ ҳуқуқларини амалга ошира олмаслигига олиб келганда. Депозитарий депонентга зарарни, шу жумладан бой берилган фойдани тўла ҳажмда тўлайди;

депозитар шартнома шартларини бузганда.



22-модда. Низоларни ҳал этиш

Депозитарий билан депонент ўртасидаги низолар суд тартибида ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ҳакамлар муҳокамасида ҳал этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов


























Время: 0.1449
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск