Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.01.1996 й. 5-сон "Хива шаҳрининг 2500 йиллиги юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКСИТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.01.1996 й.

N 5



ХИВА ШАҲРИНИНГ 2500 ЙИЛЛИГИ

ЮБИЛЕЙИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Хива шаҳрининг жаҳон маданияти тараққиётида тутган алоҳида ўрнини ҳисобга олган ҳолда, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1995 йил октябрь-ноябрь ойларида Парижда ўтган 28-сессияси Хива шаҳрининг 2500 йиллигини дунё миқёсида кенг нишонлаш ҳақидаги қарордан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЮНЕСКО Бош конференцияси 28-сессиясининг Хива шаҳрининг 2500 йиллиги юбилейини 1997 йилда ЮНЕСКО раҳномалигида жаҳон миқёсида кенг нишонлаш ҳақидаги қарори тўла қўллаб-қувватлансин ва асос учун қабул қилинсин.


2. Хива шаҳрининг 2500 йиллиги юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш республика ташкилий қўмитасининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита бир ой муддатда Хива шаҳри юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан асосий тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва “Ўзбектуризм” миллий компанияси ЮНЕСКО эксперт мутахассислари билан биргаликда бир ой муддатда Хива шаҳрининг тарихий марказида ва асосий туристик маршрутида жойлашган ноёб тарихий-маданий обидаларини 1996-2000 йилларда таъмирлаш ва ободонлаштириш дастурини ишлаб чиқсинлар ва Ташкилий қўмита тасдиғига киритсинлар.

Шу жумладан 1996-1997 йилларда бажариладиган ишлар алоҳида белгилаб қўйилсин ва тегишли маблағ ажратилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги Хоразм вилояти ҳокимлигининг буюртмасига мувофиқ “Ўзсувқурилиш" концерни ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда 1996-1997 йилларда шаҳар акваториясида ер ости сувлари сатҳини белгиланган нормативларда бўлишини таъминловчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, амалга оширсинлар.


5. “Ўзбектуризм” миллий компанияси хорижий ва маҳаллий туризм инфраструктурасини ривожлантириш, сайёҳларга хизмат кўрсатишни яхшилаш чораларини кўрсин, хорижий сайёҳларни мамлакатимизнинг, жумладан Хоразм воҳасининг тарихий-маданий мероси билан таништириш учун кенг жалб қилишни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Фанлар академияси билан биргаликда Хива шаҳрининг миллий маданиятимиз тарихида тутган ўрни ҳақида илмий, илмий-оммабоп нашрларни, турли тақвим ва буклетларни чоп этишни ўз режаларига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда 1997 йилда Хива шаҳрида шаҳарнинг 2500 йиллиги юбилейига бағишланган халқаро илмий конференция ўтказсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ЮНЕСКО бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 1997 йилда Хива шаҳрининг юбилейини ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида юксак даражада нишонлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Хоразм вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 3 ой муддатда Хива шаҳрини ободонлаштириш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, алоқа-транспорт, маиший ва соғлиқни сақлаш инфраструктурасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Хива шаҳрининг юбилейини ўтказиш учун 1996-1997 йилларда тайёргарлик ишларини бажаришга ҳар йили белгиланган тартибда молиявий маблағлар ажратсин, ушбу ҳаражатларнинг 50 фоизидан тенг улушларда республика бюджети ҳамда Хоразм вилояти маҳаллий бюджети, шунингдек, вилоят ташкилотлари ва корхоналарининг ихтиёрий бадаллари ҳисобига қопланишини назарда тутсин.


11. “Ўздавтелерадио" компанияси, “Ўздавкинокомпания” ва оммавий ахборот воситалари Хива шаҳрининг қадимий тарихи ва маданияти, ўзига хос санъатини тарғиб этувчи видео, телефильмлар яратишни, оммабоп материаллар бериб борилишини таъминласинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамаси раиси                                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 3 январдаги

5-сон қарорига

ИЛОВА



Хива шаҳрининг 2500 йиллиги юбилейига

тайёргарлик  кўриш  ва  уни  ўтказиш

Республика ташкилий қўмитасининг

ТАРКИБИ

И. Жўрабеков

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


С. Саидқосимов

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Х. Жўраев

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


М. Жуманиёзов

- Хоразм вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Б. Шодиев

- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мамлакат миқёсида ўтадиган байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекциясининг директори, ташкилий қўмитанинг масъул котиби



Ташкилий қўмита аъзолари


Б. Ҳамидов

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири


К. Раҳимов

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Ф. Ашрафий

- Ўзбекистон Меъморлар уюшмасининг раиси


Л. Ахметов

- “Ўзавтотранс” давлат корпорацияси раиси


С. Аҳроров


- “Ўздавкинокомпания” расининг биринчи ўринбосари


Р. Гиниятулин

- ЎзбекистонРпубликаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазири


Ҳ. Жамолов

- Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси


Т. Жўраев

- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти


А. Ибобеков

- “Ўзқурилишматериаллари” давлат концерни раиси


А. Комилов

- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири


В. Михайлов

- Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазири


Т. Раҳимов

- Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазири


Ғ. Рафиқов

- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг Бош директори


Э. Раҳмонов

- Хива шаҳри ҳокими


Р. Султонов

- Урганч шаҳри ҳокими


З. Файзиев

- “Ўзбексавдо” давлат уюшмаси раиси


Р. Шоғуломов

- Давлат матбуот қўмитаси раиси


Н. Эрметов

- “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акционерлик компаниясининг раиси


М. Ҳазратқулов

- Ўзбекистон миллий агентлиги Бош директори


З. Ҳакимов

- “Ўздавтелерадио” компанияси раиси вазифасини бажарувчи


Э. Ҳайитбоев

- Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири


Б. Ҳусанбоев

- “Ўзбектуризм” миллий компанияси раиси


Время: 0.2244
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск