Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.01.1996 й. 6-сон "Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКСИТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.01.1996 й.

N 6



БУХОРО ШАҲРИНИНГ 2500 ЙИЛЛИГИ

ЮБИЛЕЙИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Бухоро шаҳрининг жаҳон маданияти тараққиётида тутган алоҳида ўрнини ҳисобга олган ҳолда, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1995 йил октябрь-ноябрь ойларида Парижда ўтган 28-сессияси Бухоро шаҳрининг 2500 йииллигини дунё миқёсида кенг нишонлаш ҳақидаги қарордан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЮНЕСКО Бош конференцияси 28-сессиянинг Бухоро шаҳрининг 2500 йиллик юбилейини 1997 йилда ЮНЕСКО раҳнамолигида жаҳон миқёсида ўтказиш ҳақидаги қарори қўллаб-қувватлансин ва асос учун қабул қилинсин.


2. Мазкур тарихий сана тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитасининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита Бухоро шаҳри юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан асосий тадбирлар режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва “Ўзбектуризм” миллий компанияси ЮНЕСКО эксперт мутахассислари билан биргаликда бир ой муддатда Бухоро шаҳрининг тарихий марказида ва асосий туристик маршрутида жойлашган ноёб тарихий-маданий обидаларини 1996-2000 йилларда таъмирлаш ва ободонлаштириш дастурини ишлаб чиқсинлар ва Ташкилий қўмита тасдиғига киритсинлар.

Шу жумладан 1996-1997 йилларда бажариладиган ишлар алоҳида белгилаб қўйилсин ва тегишли маблағ ажратилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлигининг буюртмасига мувофиқ “Ўзсувқурилиш" концерни, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда 1996-1997 йилларда шаҳар акваториясида ер ости сувлари сатҳини белгиланган нормативларда бўлишини таъминловчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, амалга оширсинлар.


5. “Ўзбектуризм” миллий компанияси Бухоро вилояти ҳокимлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Бухоро воҳасида хорижий ва маҳаллий туризм инфраструтурасини ривожлантиришга қаратилган махсус маданий туризм дастурларини икки ой муддатда ишлаб чиқиб, бажаришга киришсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат Матбуот қўмитаси Фанлар академияси билан биргаликда 1996-1997 йилларда Бухоро тарихига оид нашрларни тайёрлаш ва чоп этишни назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда 1997 йилда Бухоро шаҳрида шаҳарнинг 2500 йиллиги юбилейига бағишланган халқаро илмий конференция ўтказсин.


8. Ташқи ишлар вазирлиги ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ва Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 1997 йилда Бухоро шаҳрининг юбилейини ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида юксак даражада нишонлаш тадбирлари бўйича таклифлар киритсин.


9. Бухоро вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 3 ой муддатда Бухоро шаҳрини ободонлаштириш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, алоқа транспорти, соғлиқни сақлаш ва маиший хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бухоро шаҳрининг юбилейини ўтказиш учун 1996-1997 йиллардаги тайёргарлик ишларини бажаришга ҳар йили белгиланган тартибда молиявий маблағ ажратсин, ушбу ҳаражатларнинг 50 фоизидан тенг улушларда республика бюджети ҳамда Бухоро вилояти маҳаллий бюджети ҳамда ташкилотлар ва корхоналарнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобига қопланишини назарда тутсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат телерадио компанияси, “Ўздавкинокомпания” ва оммавий ахборот воситалари Бухоро шаҳрининг қадимий тарихи ва маданияти, ўзига хос санъатини тарғиб этувчи видео, телефильмлар яратишни, оммабоп материаллар бериб борилишини таъминласинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 3 январдаги

6-сон қарорига

ИЛОВА



Бухоро шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланган

тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш Республика

ташкилий қўмитасининг

ТАРКИБИ

И. Жўрабеков

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


С. Саидқосимов

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


М. Раҳмонов

- Бухоро вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


К. Бакирхонов

- Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлими мудири, ташкилий қўмита котиби


Т. Алимов

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


Х. Жўраев

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


Б. Ҳамидов

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири


Т. Жўраев

- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти


М. Абдуллаев

- Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси раиси


Ф. Ашрафий

- Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси раиси


Л. Ахметов

- “Ўзавтотранс” корпорацияси раиси


С. Ахроров

- “Ўздавкинокомпания” раисининг биринчи ўринбосари


Р. Гиниятулин

- Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазири


Жамол Камол

- Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси


Э. Зикриёев

- “Ўздавпахтасаноатсотиш” уюшмаси раиси


Ж. Йўлдошев

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири


В. Камолов

- “Ўзколхозқурилиш” раиси


К. Камолов

- Бухоро шаҳри ҳокими


А. Комилов

- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири


В. Михайлов

- Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазири


О. Орипов

- “Ўзсаноатхўжаликқурилиш” корпорацияси раиси


Т. Раҳимов

- Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазири


Ғ. Рафиқов

- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Бош директори


О. Салимов

- Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири


З. Файзиев

- “Ўзбексавдо” уюшмаси раиси


Р. Шоғуломов

- Ўзбекистон Рспубликаси Давлат матбуот қўмитаси раиси


Н. Эрметов

- “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси раиси


Б. Ҳайитбоев

- Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири


З. Ҳакимов

- “Ўздавтелерадио” компанияси раиси вазифасини бажарувчи


Б. Ҳусанбоев

- “Ўзбектуризм” миллий компанияси раиси


Время: 0.1873
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск