Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.1996 й. 14-сон "Маҳаллий саноат" давлат корпорациясида жун ип ва газламалар ишлаб чиқарувчи қувватларни барпо этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКСИТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.1996 й.

N 14



“МАҲАЛЛИЙ САНОАТ” ДАВЛАТ

КОРПОРАЦИЯСИДА ЖУН ИП ВА ГАЗЛАМАЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ҚУВВАТЛАРНИ БАРПО

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Маҳаллий хом ашё ресурсларидан жун ип ва газламалар ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқариш базаси яратиш, импорт товарлар ўрнини босишни таъминлаш ва уларни бошқа мамлакатлардан олиб келиш учун валюта ҳаражатларини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Маҳаллий саноат” давлат корпорациясининг “Косонсой шойи тўқиш бирлашмаси” акционерлик жамияти, Туркиянинг “Тифаш топкани иплик фабрикалари аноним ширкети" фирмаси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан устав фонди 38,0 млн АҚШ доллари (“Косонсой шойи тўқиш бирлашмаси” - 12250 минг АҚШ доллари - 32,3 фоиз, шу жумладан, бинолар ва иншоотлар кўринишида 3500 минг АҚШ доллари, “Тифаш топкани иплик фабрикалари аноним ширкети" фирмаси - 15750 минг АҚШ доллари - 41,4 фоиз, Европа тикланиш ва тараққиёт банки - 10000 минг АҚШ доллари - 26,3 фоиз) бўлган жун ип, газлама ва адёл ишлаб чиқарувчи очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги “Косонсой-Текмен” қўшма корхонаси тузилиши ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки:

умумий қиймати 76 млн АҚШ доллари бўлган “Косонсой-Текмен” қўшма акционерлик корхонаси объектлари қурилиши 2,5 млн п. м. камвол газлама 1,7 млн п. м. кард газлама, 876 минг дона жун адёл ва қўлда гилам тўқиш ва тўқиш учун 1185 тонна ип ишлаб чиқарувчи қувватларни 1997 йилда фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти билан Туркиянинг “Тифаш” фирмаси томонидан амалга оширилади;

лойиҳани маблағ билан таъминлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади: 38 млн АҚШ доллари қўшма корхона таъсисчилари томонидан шакллантирилган устав капитали ҳисобига, 14 млн АҚШ доллари “Косонсой-Текмен” қўшма корхонасига ажратиладиган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кредити ҳисобига ва 24 млн АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ажратиладиган “Туркэксимбанк” кредити ҳисобига.


3. “Маҳаллий саноат” давлат корпорацияси (Қозоқхонов), Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Азимов) икки ой муддатда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда “Туркэксимбанк” билан тегишли кредит битимларини тузсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки “Туркэксимбанк”дан “Косонсой-Текмен” қўшма акционерлик корхонасига олинган кредитни белгиланган тартибда қайта маблағ билан таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Маҳаллий саноат” давлат корпорациясининг “Косонсой шойи тўқиш бирлашмаси” акционерлик жамиятига устав фондидаги Ўзбекистон томонидан етишмаётган улушни киритиш учун 8750 минг АҚШ долларига тенг бўлган миллий валютада кредит линияси очсин.


5. “Маҳаллий саноат” давлат корпорациясининг “Ўзмаҳаллийсаноат" АЖ лойиҳалаш институти “Косонсой-Текмен” қўшма акционерлик корхонасининг бош лойиҳачиси этиб белгилансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўзтайёрловсавдо” уюшмаси ҳар йили шартнома шартларида “Маҳаллий саноат” давлат корпорацияси корхоналарига республикада тайёрланадиган табиий жуннинг зарур бўлган ҳажмда, ассортиментда ва сифатли қилиб етказиб берилишини таъминласинлар.


7. “Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси қурилаётган “Косонсой-Текмен” қўшма акционерлик корхонасини 1996-1997 йиллар инвестиция дастурига киритсин.


8. “Косонсой-Текмен” қўшма акционерлик корхонаси қурилиш, ишлаб чиқариш қувватларини ўзлаштириш даврида ва “Туркэксимбанк”, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан олинган кредитлар учун ҳисоб-китоблар тугаллангунга қадар қўшилган қиймат солиқларидан, даромад солиғидан ва ишлаб чиқарилган маҳсулотни экспорт қилганлик учун бож пошлиналаридан озод қилинсин. Бўшаб қолган маблағлар кўрсатилган кредитларни тўлаш учун йўналтирилсин.


9. “Косонсой-Текмен” қўшма акционерлик корхонасига “Косонсой-Текмен” қўшма акционерлик корхонасига ишлаш учун келган хорижий мутахассисларнинг меҳмонхоналарда яшаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун амалда бўлган нархлар бўйича сўмларда ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқи берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги “Маҳаллий саноат” давлат корпорацияси буюртманомасига кўра республикага келган “Косонсой-Текмен” фирмаси ходимларига кўп марталик визалар беришни амалга оширсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М. З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов
















Время: 0.1599
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск