Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳайвонларни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.1996 й. 32-сон "Ўзбекистон Республикасида одамлар ва ҳайвонларнинг қутуриши касаллигига қарши курашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.1996 й.

N 32



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ОДАМЛАР ВА ҲАЙВОНЛАРНИНГ ҚУТУРИШИ

КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШНИ КУЧАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Одамлар ва ҳайвонларнинг қутуриши касаллигига қарши кураш чора-тадбирларининг самарадорлнгини ошириш, шунингдек, аҳоли яшаш жойларида ит, мушук ва бошқа уй ҳайвонларини сақлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Аҳоли яшаш жойларида ит, мушук ва бошқа ҳайвонларни сақлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қаровсиз қолган ит, мушук ва бошқа ҳайвонларни тутиш ҳамда қириб ташлаш ва уларни тайёрлов ташкилотларига фойдаланиш учун етказиб бериш вазифаси шаҳарларда, туман марказлари ҳамда шаҳар кўринишидаги шаҳарчаларда - Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг жойлардаги корхоналарига, қишлоқ жойларда - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, унинг ветеринария хизмати органларига, ўзини-ўзи бошқаришнинг маҳалла, овул ва шаҳарча органлари (фуқаролар йиғини)га юклансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:

коммунал хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги ҳудудий органлари қарамоғида бўлган ит тутувчи хўжаликларни ташкил этиш уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан 2000 йилгача бўлган давр учун аниқ топшириқларни бир ой муддатда кўриб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

ит тутиш хизматлари ва бригадаларини, хўжаликда керак бўлмаган ҳайвонларни аҳолидан қабул қилиб олиш жойларини ташкил этиш ва маблағ билан таъминлаш, уларни ихтисослаштирилган транспорт, ёнилғи-мойлаш материаллари, ҳайвонларни тутиш қуроллари билан таъминлаш учун сарф-харажатларни ҳар йили маҳаллий бюджетнинг харажат қисмида назарда тутсинлар;

эгаси бўлган итларнинг рўйхатдан ўтказилишини ва ҳар йили мажбурий қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

ҳар йили итларни қутуришга қарши мажбурий эмлашни;

қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган ҳудудларда мушуклар ва қишлоқ, хўжалиги ҳайвонларини қутуришга қарши профилактик эмлашни;

қутуришга қарши самарали эмлаш вакциналари заҳираси мавжуд бўлишини;

ҳайвонларнинг қутуриши устидан ветеринария назорати тизимини ташкил этишни;

ҳайвонлар қутурган жойларда уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва тугатиш юзасидан ветеринария чора-тадбирларининг барча мажмуини ўтказишни, шунингдек, йўқ қилинган ва нобуд бўлган ҳайвонларни кўмиб ташлашнинг санитария-ветеринария қоидаларига риоя қилинишини таъминласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда шаҳарлар ва қишлоқ жойлардаги ит, мушук ва бошқа ҳайвонларни сақлаганлик, уларни рўйхатдан ўтказганлик ва қайта рўйхатдан ўтказганлик учун уларнинг эгаларидан ҳақ ундириш тартибини, шунингдек, итларни тутиш ва қириб ташлашга оид хизматлар учун нархлар ва тарифларни бир ой муддатда қайта кўриб чиқсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалги вазирлиги ит, мушук ва бошқа ҳайвонларнинг одамларга ҳамла қилганлиги ва тишлаб олганлиги учун уларнинг эгаларини жавобгарликка тортиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ишлаб чиқсинлар ҳамда уларни белгиланган тартибда киритсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

барча фуқаролар томонидан Аҳоли яшаш жойларида ит, мушук ва бошқа ҳайвонларни сақлаш қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминласин, Қоидалар талаблари бажарилмаган ҳолларда фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортсин;

Ўзбекистон Овчилар ва балиқчилар спорт жамиятлари уюшмаси аъзоларига дайди ва касал ҳайвонларни отиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (лицензия)лар бериш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

қутуриш ўчоқларида, шунингдек, кутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган эпизоотик ҳудудларда дайди ва қутурган ҳайвонларни давлат ветеринария ва санитария назорати органларининг илтимосномасига кўра уюшган ҳолда отишга рухсат этсин.


8. "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси ит тутиш хўжаликларидан ёввойи ва уй ҳайвонларининг териларини кабул қилиб олишни ва улардан мўйнали маҳсулотлар тайёрлашни ташкил этсин. Ёввойи ва ўй хаивонлари териларини сотишдан тушган маблаглар ит тутиш хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон Овчилар ва балиқчилар спорт жамиятлари уюшмаси қутуриш ўчоқларида ва қутуриш касаллиги кўп ўчраши хавфи бўлган эпизоотик ҳудудларда дайди ва қутурган ҳайвонларни отувчи ихтисослаштирилган овчилар бригадаларини ташкил этсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

ҳайвонлар тишлаб олганда тиббий ёрдамга албатта мурожаат қилишлари тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини фаоллаштирсин;

даволаш-профилактика муассасаларида қутуришга қарши вакциналар ва гамма-глобулин заҳиралари мавжуд бўлишини таъминласин, қутиришга қарши ёрдам учун мурожаат қилган барча кишиларни зудлик билан ва тўлиқ ҳажмда профилактик даволасин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси, Ўзбекистон Овчилар ва балиқчилар спорт жамиятлари уюшмаси ов қилинадиган ерларда тўлки, чиябўри ва бўриларнинг мақбул сонини (10 кв. километрга 1-2 бош) сақлаб қолишни таъминлайдиган комплекс овчилик хўжаликлари тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


12. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРнинг шаҳар ва аҳоли пунктларида ит, мушук ва йиртқич ҳайвонларни сақлашни янада тартибга солиш чоралари тўғрисида" 1980 йил 4 июндаги 400-сон карори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият, Агросаноат комплекси, Қурилиш, бинокорлик матераллари саноати ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлимларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    Ў. Султонов



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг  қарорлари тўплами, 1996 й., 1-сон, 3-модда



























Время: 0.1558
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск