Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.1996 й. 43-сон "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун бериладиган Япония грантидан самарали фойдаланишни таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.1996 й.

N 43



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ УЧУН БЕРИЛАДИГАН ЯПОНИЯ

ГРАНТИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАЪМИНЛАШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Соғлиқни сақлашни яхшилиш учун Япония Ҳукумати томонидан бериладиган грантдан самарали фойдаланиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган Япония гранти тўғрисидаги битимга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Япония Ҳукумати томонидан бериладиган 76.900.000 иен миқдоридаги Япония гранти соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноатини ривожлантириш соҳасида ислоҳ қилиш лойиҳасини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига техник ёрдам кўрсатишни таъминлаш учун йўналтирилади.


2. Соғлиқни сақлашда ислоҳотларни амалга ошириш бўйича республика мувофиқлаштириш қўмитаси ташкил этилсин ва унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳ қилиш лойиҳасини ишлаб чиқувчи ишчи гуруҳи ташкил этилсин ва унга юридик шахс мақоми берилсин ҳамда унга лойиҳани тайёрлашни бошқариш, шунингдек Жаҳон банкининг Марказий Осиёдаги Ваколатхонаси билан келишган ҳолда Япония грантининг молиявий маблағларини тасарруф этиш вазифаси юклансин.

Республика мувофиқлаштириш қўмитаси соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотлар лойиҳасининг амалга оширилиши ҳақида Вазирлар Маҳкамасига йилнинг ҳар чорагида ахборот бериб турсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

икки ҳафта муддатда соғлиқни сақлашда ислоҳотлар лойиҳасини ишлаб чиқувчи республика мувофиқлаштириш қўмитаси ва ишчи гуруҳи тўғрисидаги Низомни;

бир ой муддатда соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳ қилиш лойиҳасини тайёрлаш бўйича техник топшириқни руёбга чиқариш тадбирлари режасини ва фармацевтика саноатини ривожлантириш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун техник топшириқни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


4. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишчи гуруҳи офиси учун Паркент кўчаси, 51-уйдаги Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг янги биносида бешта хона, зарур алоқа воситалари, компьютер ва кўпайтириш техникаси, техник ва хўжалик жиҳозлари, ёзув-чизув ашёлари, автотранспорт ажратилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Миллий банк бўлимида ишчи гуруҳнинг ҳисоб-китоб ва жорий ихтисослаштирилган валюта счётларини очсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

мувофиқлаштириш қўмитаси ва ишчи гуруҳнинг сўровларига кўра лойиҳа топшириқларининг талабларга мувофиқ зарур бўлган маслаҳатларни, статистика ва бошқа таҳлилий материалларини тақдим этсинлар;

ишларни ташкил этиш ҳамда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноатидаги ислоҳотлар лойиҳасини ишлаб чиқишга маҳаллий мутахассисларни жалб қилишда ёрдам кўрсатсинлар;

соғлиқни сақлаш муассасаларини иқтисодий рағбатлантириш тизимларини ишлаб чиқиш мақсадида танланган ҳудудларда тажриба-намунавий дастурларни амалга оширишда ташкилий ва моддий-техника жиҳтидан қўллаб-қувватлашни таъминласинлар.


7. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 30 январдаги

43-сон қарорига

ИЛОВА



Соғлиқни сақлашда ислоҳотларни амалга ошириш

бўйича республика мувофиқлаштириш қўмитасининг

ТАРКИБИ

Каримов Ш.И.

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, раис


Бакирхонов К.Ф.

- Вазирлар Маҳкамасининг - Ижтимоий масалалар ва маданият бўлими мудири, раис ўринбосари


Ҳасанов Ф.Н.

- дастурни мувофиқлаштирувчи, ишчи гуруҳ раҳбари


аъзолари


Одилов Р.А.

- Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментининг бўлими мудири


Абдуллаев Ш.Ю.

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


Асқаров М.А.

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари


Назаров Ю.А.

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари


Саидова Г.К.

- “Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


Султонов Р.Т.

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


Убайдуллаев Р.А.

- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирининг ўринбосари


Умурзоқов Б.Ҳ.

- Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазири


Шодиев Қ.Қ.

- “Ўзфармсаноат" концернинг раиси


Ёрқулов А.Б.

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари


Время: 0.1509
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск