ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Алоҳида тоифадаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий патронаж тизими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.02.1996 й. 71-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 22 февралдаги

71-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий

патронаж тизими тўғрисида

НИЗОМ


1. Тиббий-ижтимоий патронаж, айниқса қишлоқ жойларида ҳар бир оилани ўрганишнинг ижтимоий, демографик, иқтисодий ва тиббий жиҳатларини ўз ичига олувчи ижтимоий соҳада фаолият кўрсатадиган турли идоралар, ташкилотлар ва муассасаларнинг сайъ-ҳаракатларини бирлаштиради.


2. Тиббий-ижтимоий патронаж ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасида яшайдиган халқларнинг асрий анъаналарига, мамлакатимиз ҳамда жаҳон илм-ютуқларига асосланади ва Ўзбекистон Республикасида ўтказилаётган самарали ижтимоий сиёсий принципларини ҳар бир оилага етказишга даъват этилган.


3. Тиббий-ижтимоий патронаж ўз функцияларига кўра ҳар бир оиланинг тиббий-ижтимоий аҳволини доимий ва режали ўрганиб боришни (мониторингни) амалга оширади.


3-1. Тиббий-ижтимоий патронаж ишлари бригада тамойили бўйича амалга оширилади.

Бригада таркибига соғлиқни сақлаш, халқ таълими органлари, Қизил Ярим ой жамияти, "Соғлом авлод учун", "Маҳалла" фондлари ва бошқа нодавлат ва нотижорат ташкилотлари вакиллари киради.

4. Айниқса қишлоқ жойларда оилалар, шахслар гуруҳлари ва алоҳида шахсларнинг тиббий-ижтимоий ёрдамга эҳтиёжи қондирилишини доимий ва режали ўрганиш кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари фаолиятининг мақсади ҳисобланади.

5. Кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари мақсадларига мувофиқ уларга қуйидаги вазифалар юкланади:

турмуш шароитларини баҳолаш ва тиббий-ижтимоий муаммоларни аниқлаш;

фертиль ёшдаги аёлларни ва болаларни тиббий кўриклардан мунтазам ўтказиш;

айниқса қишлоқ жойларда яшайдиган кам таъминланган оилаларга тиббий-ижтимоий ва мурувват ёрдами кўрсатиш;

соғлом оилани шакллантириш, соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш масалалари бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш.

6. Тиббий-ижтимоий патронаж ишлари қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

"Соғлом авлод учун" фондининг тиббий-ижтимоий маркази;

"Соғлом авлод учун" фондининг ҳудудий кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси;

соғлиқни сақлаш биринчи бўғин патронаж тиббий ҳамширалари ва акушеркалари;

Қизил Ярим ой Жамияти ҳамширалари.

8. Тиббий-ижтимоий патронаж бўйича фаолиятни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари раислигида тиббий-патронаж бўйича комиссиялар бошқарадилар.

Тиббий-ижтимоий патронаж бўйича комиссиялар, текширишлар натижаларини ҳисобга олган ҳолда, оилалар аҳволини яхшилаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқишади ва қабул қилишади.


9. Тиббий-ижтимоий патронаж ходимларининг вазифалари, ҳисобот ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш тизими белгиланган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Соғлом авлод учун" фонди томонидан тасдиқланади.

10. Ҳар бир кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадасининг таркиби қуйидагилардан иборат бўлади:

а) 6,5 нафардан иборат бўлган тиббиёт ходимлари, улардан:

4 нафар - врач-мутахассислар;

2 нафар - ўрта тиббиёт ходими;

0,5 нафар - кичик тиббиёт ходими;

б) 1,5 штат бирлигидан иборат бўлган ёрдамчи ходимлар, улардан:

1 нафар - ҳайдовчи;

0,5 нафар - бухгалтер.

11. Ҳар бир кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадасида врачдан биттасига кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадасига мудирлик қилиш юкланади.

12. Тиббий-ижтимоий патронажни амалга ошириш учун зарур молиявий харажатлар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

грантлар ва хайрия эҳсонлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари тиббий-ижтимоий патронажни амалга ошириш учун зарур бўлган қуйидаги харажатларга ажратилади:

иш ҳақи ва бир марталик ижтимоий тўлов;

хизмат сафарлари харажатлари;

транспорт воситалари таъминоти ва уларни жорий таъмирлаш харажатлари;

ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материаллари сотиб олиш (ҳар бир бригада учун бир ойда 300 литр ҳисобидан).

14. Кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаларининг тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ амбулатория-поликлиника муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш каби амалга оширилади.





















































Время: 0.1521
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск