ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг моддий-техник таъминоти. Агролизинг /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2007 й. 123-сон "Қишлоқ хўжалигида лизинг хизматларини янада кенгайтириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.06.2007 й.

N 123



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ЛИЗИНГ ХИЗМАТЛАРИНИ

ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ҲАМДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалигини лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникаси билан кенг жиҳозлаш, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти фермер хўжаликларини, шу жумладан, ўз фаолиятини мелиоратив жиҳатдан ноқулай бўлган ерларда амалга ошираётган фермер хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан, шу жумладан, етакчи хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси (тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси)ни машина-трактор паркларига ва фермер хўжаликларига лизинг асосида етказиб бериш бўйича ўтказилаётган эксперимент муддати 2015 йил 1 январгача узайтирилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари ва фермер хўжаликлари республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан, шу жумладан, етакчи хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини "Ўзагролизинг" АЖ, "Ўзмашлизинг" МЧЖ ва тижорат банкларидан 10 йилгача муддатга лизингга олишга ҳақлидирлар.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 18 июндаги

123-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг

шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан

таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил

2 ноябрдаги 424-сон қарорига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 1-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Белгилансинки, 2001 - 2014 йиллар мобайнида, эксперимент тариқасида, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси корхоналари томонидан, шу жумладан, етакчи хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси (тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси) машина-трактор паркларига, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар)га ва фермер хўжаликларига уларни қуйидаги шартларда лизингга бериш йўли билан етказиб берилади".


2. 5-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лизинг муддати 7 йилдан иборат бўлишини назарда тутсин, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари ва фермер хўжаликларига лизингга бериш ҳоллари бундан мустасно, улар учун лизинг муддати 10 йилгача белгиланади".


3. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга олиш тартиби (1-илова) 9-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига техника қийматининг қолган 85 фоизини ва лизинг бўйича фоизларни 7 йил мобайнида тўлайдилар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари ва фермер хўжаликларига лизингга бериш ҳоллари бундан мустасно, улар учун кўрсатиб ўтилган муддат 10 йилгача белгиланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 262-модда.









































Время: 0.1522
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск