Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Дончилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.1996 й. 102-сон "Бошоқли дон экинларининг аҳволини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.1996 й.

N 102



БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИНГ

АҲВОЛИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Экиш пайтида йўл қўйилган камчиликлар ва 1995 йил декабрь - 1996 йил январь ойларида ер музлаши оқибатида республиканинг айрим зоналарида бошоқли дон экинлари ривожланишидаги қолоқликни ва уруғ униб чиқишининг сийраклигини ҳисобга олиб ҳамда дон етиштиришнинг прогноз ҳажмларини кафолатли олишни таъминлайдиган агротехника тадбирларини ўз вақтида ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бошоқли дон экинлари аҳволини яхшилаш юзасидан текшириш ўтказиш, экинларни қайта экиш, озиқлантириш ва бошқа агротехника тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни шошилинч ҳал этиш бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жуманиёзов, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Президенти вазифасини бажарувчи Усмонов, "Ўзкимёсаноат" уюшмасининг раиси Юсупбеков, "Бошгидромет" бошқармаси бошлиғи ва тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг шахсан жавобгарлиги остида шу йил 25 мартгача ҳамма жойда бошоқли дон экинлари текшириб чиқилсин ҳамда бошоқли дон экинларининг аҳволидан келиб чиқиб экинларни парвариш қилишга оид агротехник тадбирлар комплекси амалга оширилсин. Бошоқли дон экинларини озиқлантириш ва уларга эрта баҳорда ишлов бериш 1996 йил 1 апрелгача тугаллансин.

Ушбу ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикасида ва ҳар бир вилоятда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари шахсан бошчилик қиладиган комиссиялар ташкил этилсин.

Комиссияларга ҳар бир далага далолатнома тузиб ҳамда уруғ униб чиқиши ва прогноз қилинган ҳосилни олиш кафолати билан ҳар гектар ерга 40-50 кг уруғ ҳисобидан орасига экиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилишга рухсат берилсин.

Ушбу мақсадда вилоятлар ҳокимларига вилоят деҳқончилик саноати уюшмаларининг тақсимоти бўйича "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси корхоналарида мавжуд бўлган уруғликдан, асосан арпа уруғлигидан 2-иловага мувофиқ ҳажмларда фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.


3. "Ўзкимёсаноат" уюшмасига, истисно тариқасида минерал ўғитлар сотиб олиш учун маблағи бўлмаган хўжаликларга 15 фоиз ҳақини олдиндан олмасдан бошоқли дон экинларини озиқлантириш учун 1996 йил 15 апрелгача минерал ўғит беришга, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясига эса шу йил 25 мартгача мазкур қарор билан тасдикланган ҳажмларда бошоқли дон экинлари уруғлиги беришга рухсат этилсин, ўрит ва уруғлик учун ҳисоб-китоблар кейинчалик белгиланган тартибда амалга оширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Р.А. Гиниятуллин зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 15 мартдаги

102-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бошоқли дон экинларининг аҳволини яхшилаш билан

боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш

бўйича Республика комиссиясининг

ТАРКИБИ

Тошкент вилояти

Гиниятуллин Р.А.

-

Бош вазир ўринбосари, Республика комиссияси раиси


Отабоев Ғ.А.

-

ЎзҚХФА илмий котиби


Азимов Т.А.

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси


Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари

Жуманиёзов М.Ж.

-

Қишлоқ хўжалиги вазири, Республика комиссияси раисининг ўринбосари


Эшмирзаев К.

-

"Ғалла" ИИБ директори


Зиётов З.З.

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг нав синаш комиссияси раиси


Жиззах, Сирдарё вилоятлари

Исканов Х.И.

-

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Муллабоев Э.

-

"Ғалла" ИИБ бўлим мудири


Бадалов А.

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси


Бухоро, Навоий вилоятлари

Зикриёев З.З.

-

"Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси раиси


Муҳамедов Д.

-

"Ғалла" ИИБ бўлим мудири


Халимов Б.

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси


Самарқанд вилояти

Усмонов С.Н.

-

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси президенти вазифасини бажарувчи


Бекназаров Н.

-

"Ғалла" ИИБ бўлим мудири


Абдимавлонова У.

-

республика давлат уруғчилик инспекциясининг бошлиғи


Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари

Муталов А.

-

"Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси раиси


Ғайбуллаев Ф.

-

"Ғалла" ИИБ бўлим мудири


Мираҳмедов Э.

-

"Ўзагрокимёсервис" уюшмасининг бўлим мудири


Қорақалпоғистон Республикаси

Ҳабибуллаев А.Ш.

-

Давлат табиатни мухофаза қилиш қўмитаси раиси


Жабборов Т.О.

-

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси раиси


Омонов А.

-

"Ғалла" ИИБ директори ўринбосари


Юсупов Х.

-

"Ғалла" ИИБ бўлим мудири


Хоразм вилояти

Ҳасанов Э.М.

-

"Ўзагрокимёсервис" уюшмаси раиси


Алибоев А.

-

"Ғалла" ИИБ бўлим мудири


Ҳамдамов А.

-

республика агрокимёлабораторияси раҳбари


Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 15 мартдаги

102-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бошоқли дон экинларининг сийрак жойларига экиш

учун давлат ресурсларидан ажратиладиган

уруғлик ҳажми


(тонна)

Вилоятлар



Бухоро


200

Жиззах


400

Қашқадарё


700

Навоий


200

Самарқанд


500

Сурхондарё


300

Сирдарё


400

Тошкент


300

Жами:


3000































Время: 0.1419
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск