ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2007 й. 131-сон "Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2007 й.

N 131



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

УЧУН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ДАВЛАТ

РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИНГ ЯНГИ

НАМУНАЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Автомототранспорт воситалари миллий давлат рақами белгиларининг халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқлигини таъминлаш, уларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишнинг электрон тизими билан бирга олиб бориш, шунингдек уларни қалбакилаштириш ва улардан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари) учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш:

2008 йил ва 2009 йилнинг биринчи чораги мобайнида - ишлаб чиқарилган йилидан қатъи назар, автомототранспорт воситалари учун, улар эгаларининг ёзма аризаси асосида ихтиёрий равишда, шунингдек янгидан рўйхатдан ўтказилаётган (қайта рўйхатдан ўтказилаётган) барча автомототранспорт воситалари учун мажбурий тартибда;

2009 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб 2013 йил 1 январгача - янгидан рўйхатдан ўтказилаётган (қайта рўйхатдан ўтказилаётган), шунингдек фойдаланилаётган (ишлатилаётган) барча автомототранспорт воситалари учун мажбурий тартибда амалга оширилади.

Бунда рўйхатдан ўтказиш эски давлат рақами белгиларини янгисига ихтиёрий равишда алмаштириш тўғрисида 2008 йил мобайнида мурожаат қилган автомототранспорт воситалари эгалари рўйхатдан ўтказганлик учун йиғимни тўлашдан озод қилинадилар, яроқсиз ва йўқолган давлат рақами белгиларини ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини мажбурий алмаштириш ҳоллари бундан мустасно.

3. Қуйидагилар:

автомототранспорт воситаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодлари тақсимоти 1-иловага мувофиқ;

автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг типлари 2-иловага мувофиқ;

рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларида қўлланадиган рақамлар ва лотин алифбоси ҳарфларининг намуналари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хорижий давлатларнинг ваколатли органларини Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари) учун рўйхатдан ўтказиш янги давлат рақами белгилари жорий этилганлиги тўғрисида хабардор қилиш юклансин.


5. Белгилаб қўйилсинки, автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари) учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини тайёрлаш ёруғликни акс эттирувчи қопламалар, чидамли ва коррозияга қарши металл қотишмалари қўлланишини, шунингдек қалбакилаштиришдан ҳимоя қилишнинг юқори даражасини таъминловчи тасдиқланган махсус технологияга мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари) учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Қурилиш-монтаж бошқармасида ишлаб чиқаришга доир мутлақ ҳуқуқ берилсин.

"Ўзстандарт" агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ишлаб чиқаришда стандартлар талабларига риоя этилиши устидан доимий назорат механизмини белгиласинлар.


6. Молия вазирлиги янги намунадаги давлат рақами белгиларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун технологик асбоб-ускуналар харид қилишга 333990,0 евро эквивалентида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан зарур маблағлар ажратсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг техник шартларини тартибга солувчи норматив ҳужжатни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва рўйхатдан ўтказиш учун "Ўзстандарт" агентлигига тақдим этсин;

рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги стандарт ҳамда ишлаб чиқариш технологияси асосида тайёрланишини ва 2008 йил 1 октябргача чиқарилишини таъминласин;

автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари ва аҳоли ўртасида, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали зарур тушунтириш ишлари олиб борган ҳолда уларга ушбу қарор талабларини етказсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда янги намунадаги давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган йиғим миқдорини бир ой муддатда тасдиқласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ой муддатда:

Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд билан биргаликда қалбакилаштирилган ва бошқа транспорт воситасига бириктирилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларидан фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, улар ҳисобини юритиш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва алмаштириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин, уларда яроқсиз, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини алмаштириш ва таъмирлаш тартибини пухта тартибга солсин;

идоравий норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида" 1997 йил 26 майдаги 256-сон қарорининг 5-банди, шунингдек қарорга 2, 3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.А.Матлюбов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 27 июндаги

131-сон қарорига

1-ИЛОВА



Автомототранспорт воситаларига бериладиган рўйхатдан

ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодлари

ТАҚСИМОТИ

Ҳудудлар

Код рақамлари


Тошкент шаҳри


01-09

Тошкент вилояти


10-19

Сирдарё вилояти


20-24

Жиззах вилояти


25-29

Самарқанд вилояти


30-39

Фарғона вилояти


40-49

Наманган вилояти


50-59

Андижон вилояти


60-69

Қашқадарё вилояти


70-74

Сурхондарё вилояти


75-79

Бухоро вилояти


80-84

Навоий вилояти


85-89

Хоразм вилояти


90-94

Қорақалпоғистон Республикаси


95-99





Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 27 июндаги

131-сон қарорига

2-ИЛОВА



Автомототранспорт воситаларига ва уларнинг тиркамаларига

бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари


I тип - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари юридик шахсларнинг автомобилларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва UZ ҳарфлари.

00

000

МММ

   



  



    



UZ




I-1 тип - "DAV" серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига берилади (мудофаа, ички ишлар, божхона, фавқулодда вазиятлар органларининг автомобиллари ҳамда II типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами бериладиган автомобиллар бундан мустасно).

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.


00

000

DAV

   



  



    



UZ




IЕ тип - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари юридик шахсларнинг электромобилларига ва гибрид автомобилларига (8703 60, 8703 70 ТИФ ТН кодли) берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.


00

000

МММ

   



  



    



UZ




II тип - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари олий давлат органлари, бошқарув органлари ва вазирликларнинг автомобилларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи.


  

РАА

000





  


III тип - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жисмоний шахсларнинг автомобилларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва UZ ҳарфлари.


00

М

000

ММ










UZ




IIIE тип - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жисмоний шахсларнинг электромобилларига ва гибрид автомобилларига (8703 60, 8703 70 ТИФ ТН кодли) берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.


00

М

000

ММ










UZ




IV тип - "CMD" серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хати асосида дипломатик ваколатхоналар раҳбарларининг битта хизмат автотранспорт воситасига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони яшил рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари оқ рангда.


C M D


0000



V тип - "D" серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ташқи ишлар вазирлигининг хати асосида:

дипломатик ва консуллик муассасалари бошлиқлари (Фавқулодда ва Мухтор Элчи, Вакил, Бош консул) ва улар оила аъзоларининг шахсий автотранспорт воситаларига;

дипломатик ваколатхоналар дипломатик агентлари ва улар оила аъзоларининг хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони яшил рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари оқ рангда.


D


000000



VI тип - "UN" серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ташқи ишлар вазирлигининг хати асосида:

БМТ ваколатхоналари ва БМТ ихтисослаштирилган ташкилотлари бошлиқларининг ва Ташқи ишлар вазирлиги аккредитацияси асосида улар оила аъзоларининг шахсий автотранспорт воситаларига;

БМТ ваколатхоналари ва БМТ ихтисослаштирилган ташкилотлари ходимларининг хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларига ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги аккредитацияси асосида улар оила аъзоларининг шахсий автотранспорт воситаларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони кўк рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари оқ рангда.


UN


0000



VII тип - "Т" серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ташқи ишлар вазирлигининг хати асосида:

дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари маъмурий-техник таркиби ходимларининг хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларига ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги аккредитацияси асосида улар оила аъзоларининг шахсий автотранспорт воситаларига;

Ташқи ишлар вазирлиги аккредитацияси асосида дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари хизмат кўрсатувчи ходимлари ва уй хизматчиларининг хизмат автотранспорт воситаларига;

БМТ ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган бошқа ваколатхоналар томонидан амалга оширилаётган йирик мурувват лойиҳалари ва техник кўмаклашиш дастурларининг автотранспорт воситаларига;

ушбу лойиҳаларнинг Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган ходимлари шахсий эҳтиёжидаги автотранспорт воситаларига;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, савдо ваколатхоналари бошлиқлари ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги аккредитацияси асосида улар оила аъзоларининг шахсий эҳтиёжидаги автотранспорт воситаларига;

Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, савдо ваколатхоналари ходимларининг хизмат ва шахсий эҳтиёжидаги автотранспорт воситаларига ҳамда улар оила аъзоларининг шахсий автотранспорт воситаларига;

Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган фахрий косулликлар ходимларининг шахсий эҳтиёжидаги автотранспорт воситаларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони яшил рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари оқ рангда.


T


000000



VIII тип - "Х" серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ташқи ишлар вазирлигининг хати асосида:

консуллик муассасалари;

фахрий консулликлар;

халқаро ташкилотлар ваколатхоналари;

ҳукуматлараро ва хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари;

хорижий давлатлар ташкилотлари;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган савдо ваколатхоналари раҳбарларининг битта хизмат автотранспорт воситасига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони яшил рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари оқ рангда.


X


000000



IX тип - "М" серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ташқи ишлар вазирлигининг хати асосида:

мухбирлик пунктлари (бюролар, офислар) автотранспорт воситаларига;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида доимий равишда аккредитация қилинган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган хорижий мухбирлар автотранспорт воситаларига;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган ваколатхоналар ҳамда халқаро ва хорижий ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар филиаллари раҳбарлари ва ходимларининг хизмат эҳтиёжидаги автотранспорт воситаларига;

аккредитация қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи хорижий фирмалар, банкларнинг хизмат эҳтиёжидаги автотранспорт воситаларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони яшил рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари оқ рангда.


00

М


000000



Х тип - "Н" серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ўзбекистон Республикасида шахсий, хизмат ишлари бўйича, ўқиш ёки туризм мақсадида доимий яшайдиган ёки вақтинча бўладиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан ижарага олинган транспорт воситаларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони сариқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда.


00

Н


000000



XI тип - мототранспорт воситалари (мотоцикллар, мотороллерлар) учун икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг бурчагининг юқори томонида ҳудуднинг коди, қуйи томонида Ўзбекистон Республикаси байроғи ва UZ ҳарфлари.


000

00




ММ










UZ



Рақамли битта белги берилади (орқа томонда маҳкамлаш учун).



XIE тип - мототранспорт воситалари (мотоцикллар, моторолерлар, электроскутерлар) учун икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг бурчагининг юқори томонида ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, қуйи томонида Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.


000

00




ММ










UZ



Рақамли битта белги берилади (орқа томонда маҳкамлаш учун).


XII тип - юк ва енгил автомобилларга тиркамалар ва ярим тиркамалар учун икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда қуйи бурчакда ҳудуднинг коди, Ўзбекистон Республикаси байроғи ва UZ ҳарфлари.


0000



ММ

00




  









UZ




Рақамли битта белги берилади (орқа томонда маҳкамлаш учун).



XIII тип - йўл ҳаракатида қатнашишга вақтинча қўйилган транспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (транзит учун, қоғозда ёзилган бир марталик белги).

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда ҳудуднинг коди.


Т

000000

00



Автомобиллар учун иккита рўйхатдан ўтказиш давлат рақами берилади (орқа ва олд томонда маҳкамлаш учун).



XIIIА тип - йўл ҳаракатида қатнашишга вақтинча қўйилган тиркамалар, мототранспорт учун икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (транзит учун, қоғозда ёзилган бир марталик белги).

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда қуйида ҳудуднинг коди.


0000000



Т

00



Тиркамалар ва мотоцикллар учун битта рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари берилади (орқа томонда маҳкамлаш учун).



IА тип - икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари орқа томонга маҳкамлаш учун юридик шахсларнинг маҳкамлаш жойи I типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган енгил автомобилларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда қуйида ҳудуднинг коди, Ўзбекистон Республикаси байроғи ва UZ ҳарфлари.


000 М



ММ

00




  









UZ




IA-1 тип - "DAV" серияли икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари орқа томонга маҳкамлаш учун давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маҳкамлаш жойи I-1 типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Унг томонда қуйида ҳудуднинг коди, Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.


000 D



AV

00




  









UZ




IАE тип - икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари орқа томонга ёки олд ва орқа томонга маҳкамлаш учун юридик шахсларнинг маҳкамлаш жойи IЕ типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган енгил электромобилларига ва гибрид автомобилларига (8703 60, 8703 70 ТИФ ТН кодли) берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда қуйида ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.


000

M




MM

00





  









UZ




IIА тип - икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари орқа томонга маҳкамлаш учун олий давлат органлари, бошқарув органлари ва вазирликлар (юридик шахслар)нинг маҳкамлаш жойи II типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган автомобилларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда қуйида Ўзбекистон Республикаси байроғи.


РАА



000

       


        

         

        


IIIА тип - икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари юк автомобиллари ва автобусларга, шунингдек жисмоний шахсларнинг маҳкамлаш жойи III типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган енгил автомобилларига орқа томонга маҳкамлаш учун берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда қуйида ҳудуднинг коди, Ўзбекистон Республикаси байроғи ва UZ ҳарфлари.


М 000



ММ

00




  









UZ



IIIАE тип - икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари электр юргизгичли юк автомобиллар ва автобусларга, шунингдек жисмоний шахсларнинг маҳкамлаш жойи III типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган енгил электромобилларига ва гибрид автомобилларига (8703 60, 8703 70 ТИФ ТН кодли) орқа томонга ёки олд ва орқа томонга маҳкамлаш учун берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда қуйида ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.


М 000



ММ

00





  









UZ




IVА тип - "CMD" серияли икки қаторли махсус рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари дипломатик ваколатхонлар раҳбарларининг маҳкамлаш жойи IV типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган битта хизмат автотранспорт воситасига орқа томонга маҳкамлаш учун берилади.


CMD



0000



VА тип - "D" серияли орқа томонга маҳкамланадиган икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари:

дипломатик ва консуллик муассасалари бошлиқлари (Фавқулодда Мухтор Элчи, Вакил, Бош консул) ва улар оила аъзоларининг маҳкамлаш жойи V типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган шахсий автотранспорт воситаларига;

дипломатик ваколатхоналарнинг дипломатик агентлари ва улар оила аъзоларининг маҳкамлаш жойи V типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларига берилади.


D 077



    777



VIА тип - "UN" серияли орқа томонга маҳкамланадиган икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари БМТ ваколатхоналарининг маҳкамлаш жойи VI типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган автомобилларига берилади.


UN



0000



VIIА тип - "Т" серияли орқа томонга маҳкамланадиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари VII типда кўрсатилган, маҳкамлаш жойи VII типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган автомототранспорт воситаларига берилади.


T 077



    777



VIIIА тип - "Х" серияли орқа томонга маҳкамланадиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари VIII типда кўрсатилган, маҳкамлаш жойи VIII типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган автомототранспорт воситаларига берилади.


X 077



    777



IXА тип - "М" серияли орқа томонга маҳкамланадиган икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари маҳкамлаш жойи IX типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган автомобилларга берилади.


M 000



000

00



XА тип - "Н" серияли орқа томонга маҳкамланадиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари X типда кўрсатилган, маҳкамлаш жойи X типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган автомототранспорт воситаларига берилади.


H 000



000

00


     





Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 27 июндаги

131-сон қарорига

3-ИЛОВА



Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларида қўлланадиган

рақамлар ва лотин алифбоси ҳарфларининг

НАМУНАЛАРИ


1234567890

ABCDEFGHIJKLMNO

PQRSTUVWXYZ



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 264-модда.






































Время: 0.2329
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск