ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Халқаро алоқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.1996 й. 100-сон "Халқаро Амир Темур жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.1996 й.

N 100



ХАЛҚАРО АМИР ТЕМУР ЖАМҒАРМАСИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Буюк давлат арбоби Амир Темурнинг ижтимоий-сиёсий меросини, маданият ва маънавият тараққиётига қўшган улкан ҳиссасини чуқур ўрганиш, ёш авлодда миллий ифтихор ва мустақил Ватан туйғусини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика зиёлиларининг бир гуруҳи томонидан Халқаро Амир Темур жамғармаси тузилганлигини ва унинг Устави Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганлигини эътиборга олган ҳолда, кенг жамоатчиликнинг мазкур жамғармани қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Халқаро Амир Темур жамғармасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

буюк давлат арбоби Амир Темур ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолиятига доир кенг тадқиқотлар олиб бориш;

Амир Темур фаолиятига оид тарихий манбаларни чуқур ўрганиш ҳамда уларни нашр этиш;

темурийлар даври меъморчилик ёдгорликларини қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларига ёрдам бериш;

ёш авлоднинг маънавий-маданий камол топишига, унда мустақил Ўзбекистон Республикаси истиқболидан фахрланиш ва ватанпарварлик туйғусини тарбиялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

мамлакатимиз олимлари, адабиёт ва маданият арбобларининг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш ва кенгайтириш.


3. Халқаро Амир Темур жамғармасининг Низоми ҳамда ташкилий тузилиши 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Фанлар академияси Жамғармага барча обрўли халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатишда ва яқиндан ҳамкорлик қилишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари жойларда Жамғарма бўлинмаларини ташкил этиш учун бинолар ажратсинлар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Жамғарма бошқарув аппаратини бир ой муддатда Абдулла Тўқай кўчаси, 1-уйдаги бинога жойлаштирсин ҳамда Темурийлар тарихи Давлат музейини лойиҳалаш ва қуришда Жамғарма бошқаруви аппаратини кейинчалик мазкур музей биносига жойлаштиришни назарда тутсин.


6. Республика вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари, корпорациялари, корхоналари, хўжаликлари, тижорат банклари ҳамда бошқа ҳомий ташкилотларнинг Амир Темур жамғармасига молиявий ва моддий-техника ёрдами 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Халқаро Амир Темур жамғармасига 1 млн сўм ажратсин.

Жамғарма ва унинг бўлимлари давлат бюджетига тушадиган давлат солиқлари, божхона божи ҳамда бошқа тўловлардан 2 йил муддатга озод қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Амир Темур жамғармаси бошқарув аппаратига хизмат кўрсатиш учун енгил автотранспортга лимит ажратсин.

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси белгиланган тартибда Амир Темур жамғармасига енгил автотранспорт ажратсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Амир Темур жамғармаси бошқарувини шаҳар ва ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин.


9. Амир Темур жамғармаси раиси ва унинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари раислари ва раис ўринбосарлари учун тегишли равишда белгиланган моддий-маиший ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ этилсин.


10. "Ўздавтелерадио" компанияси, оммавий ахборот воситалари Жамғарма фаолиятини мунтазам ёритсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 14 мартдаги

100-сон қарорига

2-ИЛОВА



Амир Темур жамғармасига маблағ ажратган

вазирликлар, идоралар, банклар ва корхоналар

РЎЙХАТИ

1.

"Ўзтадбиркорбанк"


-

1,5 млн сўм

2.

"Пахта-банк"


-

1,5 млн сўм

3.

"Ўзсаноатқурилишбанк"


-

1,5 млн сўм

4.

"Ўзмиллийбанк"


-

1,0 млн сўм

5.

"Ғалла-банк"


-

1,0 млн сўм

6.

"Мевасабзавотбанк"


-

1,0 млн сўм

7.

Йўл жамғармаси


-

1,0 млн сўм

8.

"Тошкентуйжойинвестқурилиш"


-

1,0 млн сўм

9.

"Ўзсаноатхўжаликқурилиш"


-

1,0 млн сўм

10.

"Ўзмонтажмаҳсусқурилиш"


-

1,0 млн сўм

11.

"Ўздеҳқончиликқурилиш"


-

1,0 млн сўм

12.

"Ўзжамоахўжаликқурилиш"


-

1,0 млн сўм

13.

Олмалиқ КМК


-

1,0 млн сўм

14.

"Ўзметкомбинат"


-

1,0 млн сўм

15.

"Ўздавнефтмаҳсулот"


-

1,0 млн сўм

16.

"Ўзбекинвест"


-

1,5 млн сўм

17.

ғмойтамакисаноат"


-

1,0 млн сўм

18.

Халқ банки


-

1,0 млн сўм

19.

"Совпластитал"


-

0,5 млн сўм

20.

Энергетика вазирлиги


-

1,0 млн сўм

21.

"Ўзбекмебель"


-

1,0 млн сўм

22.

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш"


-

1,0 млн сўм

23.

"Турон-банк"


-

1,0 млн сўм

24.

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси


-

1,0 млн сўм

Время: 0.2125
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск