ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Тариф сеткалари. Мансаб маошлари. Устамалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.1996 й. 103-сон "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.1996 й.

N 103



МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ

ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитларида иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини ошириш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг меҳнатнинг мураккаблигига ва ходимларнинг малакасига боғлиқлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бошланғич разряднинг 550 сўм миқдоридаги тариф ставкаси Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин.


2. Қўшимча ҳақ ва устамаларнинг амалдаги тизими, шунингдек ходимлар иш ҳақига қўшиладиган район коэффициентлари сақлаб қолинсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини қўллаш барча бюджет ташкилотлари учун мажбурийдир.

Ходимларнинг тариф-малака разрядларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси асосида белгилаш ўз молиявий фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида амалга оширувчи барча давлат ва давлат-акционерлик корхоналари ва ташкилотлари учун мажбурий ҳисоблансин.

Мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга ходимларнинг тариф-малака разрядларини Ягона тариф сеткаси асосида белгилаш тавсия этилсин.


4. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, бирлашмалар Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан ҳам келишган ҳолда икки ҳафта муддатда раҳбар ходимлар, мутахассислар ва хизматчиларнинг амалдаги тарификация тизимини қайта кўриб чиқсинлар ҳамда уни меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси талабларига мувофиқлаштирсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимларининг амалдаги тарификация тизимини қайта кўриб чиқсинлар ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси талабларига мувофиқ янги тариф сеткасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


5. Меҳнат вазирлигига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тариф-малака маълумотномаларида ўз аксини топмаган ишлар ва касблар (лавозимлар)ни Ягона тариф сеткасининг тегишли касблар (лавозимлар) разрядларига тенглаштириш ҳуқуқи берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларининг Ягона тариф сеткасига мувофиқлигига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ўн кун муддатда меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини қўллаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Вазирликлар ва идораларнинг тегишли ходимлари билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини қўллаш билан боғлиқ тушунтириш, ташкилий ва методологик ишларни олиб борсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 24 декабрдаги 589, 590-сон ва 1995 йил 23 февралдаги 65-сон қарорлари 1996 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов





Время: 0.2095
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск