Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.1996 й. 112-сон "Ўзбекистон Республикаси объектларида, шаҳарларида, шаҳар кўринишидаги шаҳарчаларида, туманларнинг марказларида ва аҳоли бошқа жойларда Ички ишлар вазирлигининг ёнғин соқчилигини ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.1996 й.

N 112


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОБЪЕКТЛАРИДА, ШАҲАРЛАРИДА, ШАҲАР

КЎРИНИШИДАГИ ШАҲАРЧАЛАРИДА, ТУМАНЛАРНИНГ

МАРКАЗЛАРИДА ВА АҲОЛИ БОШҚА ЖОЙЛАРДА ИЧКИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ ЁНҒИН СОҚЧИЛИГИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасидаги аҳоли яшаш жойларини, объектларни ёнғинга қарши ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, шунингдек, ёнғин соқчилигини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳарбийлаштирилган ёнғин соқчилиги алоҳида давлат аҳамиятига эга бўлган ёки ёнғин чиқиш ва портлаш хавфи кўпроқ бўлган объектларда, шунингдек, аҳолиси 50 минг ва ундан зиёд бўлган шаҳарлар (рўйхати илова қилинмоқ)да ташкил этилади.

Ташкил этилаётган ҳарбийлаштирилган ёнғин соқчилигининг ходимлари сони ва тузилмаси тасдиқланган ходимлар сони ва уларни сақлаш учун бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади;

б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг профессионал ёнғин соқчилиги қолган объектларда, шаҳарларда, шаҳар кўринишидаги шаҳарчаларда, туманларнинг марказларида ва аҳоли яшайдиган бошқа жойларда ташкил этилади.

Профессионал соқчилик ташкил этилиши лозим бўлган шаҳарлар, шаҳар кўринишидаги шаҳарчалар, туманларнинг марказлари ҳамда аҳоли яшаш жойлари рўйхати ва ушбу соқчилик ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади (йилига бир марта 1 сентябрда);

в) халқ хўжалиги объектларини ёнғиндан сақлаш (Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва "Ўздавзахира" қўмитаси объектлари бундан мустасно) корхоналар, ташкилотлар, муассасалар раҳбарларининг Ички ишлар вазирлиги органлари билан тузиладиган шартномаларига кўра амалга оширилади.

Ҳарбийлаштирилган ёки профессионал ёнғин соқчилиги ташкил этилиши зарур бўлган халқ хўжалиги объектлари рўйхати ва ушбу соқчилик ходимлари сони амалдаги нормалар ва қоидалар асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади;

г) Ички ишлар вазирлигининг ёнғин соқчилигини маблағ билан таъминлаш учун харажатлар:

шаҳарларни муҳофаза қилувчи ҳарбийлаштирилган ёнғин соқчилиги бўйича - Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобига;

шаҳарларни, шаҳар кўринишидаги шаҳарчаларни, туманлар марказларини муҳофаза қилувчи профессионал ёнғин соқчилиги бўйича - Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобига;

саноат корхоналарининг ва бошқа объектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминловчи ҳарбийлаштирилган ва профессионал ёнғин соқчилиги бўйича - тегишли корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан тузиладиган шартномаларга кўра олинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади;

д) ўт ўчирувчилар депоси қурилиши шаҳарларда, шаҳар кўринишидаги шаҳарчаларда, туманларнинг марказларида ва аҳоли яшаш жойларида шаҳарлар ҳамда туманлар ҳокимликларининг ижроия аппаратлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, капитал қўйилмалар режаси бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва олдини олиш чора-тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган давлат суғуртаси бўйича тўловлардан ушлаб қолинадиган маблағлар ҳисобига, шунингдек, улуш асосида объектлар томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига, саноат ва бошқа объектларда эса корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан ажратиладиган ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

е) ўт ўчирувчилар депоси биноларидан фойдаланиш ва уларни жиҳозлаш, ўт ўчириш, ҳисоблаш ва кўпайтириш техникалари, автотранспорт, ёнилғи-мойлаш материаллари, махсус кийим-бош, алоқа воситалари, диагностика аппаратлари, жиҳозлар ва ёнғиндан сақлаш бўлинмалари учун ёнғин-техника асбоблари сотиб олиш:

шаҳарларда ташкил этиладиган ҳарбийлаштирилган ёнғин соқчилиги бўйича - Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобига;

шаҳарларда, шаҳар кўринишидаги шаҳарчаларда, туман марказларида ва аҳоли яшаш жойларида ташкил этиладиган профессионал ёнғин соқчилиги бўйича - шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига;

ёнғинга қарши воситалари ва автомат сигналлари бўлган халқ хўжалиги объектларида ташкил этиладиган ҳарбийлаштирилган ва профессионал ёнғин соқчилиги бўйича - тузилган шартномаларга мувофиқ корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

ж) ёнғин соқчилиги бошқармалари ва бўлимлари штатига - ҳарбийлаштирилган ёнғин соқчилиги бўйича;

ёнғин соқчилиги бошқармалари ва бўлимлари штатига, шунингдек, давлат ёнғин назорати бўлимлари (бўлинмалари, инспекциялари) штатига - профессионал ёнғин соқчилигига раҳбарлик қилувчи қўшимча ходимлар лавозимларини жорий этиш тегишли равишда ҳарбийлаштирилган профессионал ёнғин соқчилиги ходимлари сони ва иш ҳақи фонди ҳисобига амалга оширилади, лекин у соқчиликнинг ҳар бир тури ходимлари умумий сонининг 4 фоизидан ошиб кетмаслиги керак.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1996 йилдан бошлаб Ички ишлар вазирлигига мазкур қарордан келиб чиқадиган харажатлар учун маблағлар ажратишни назарда тутсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар:

ўт ўчириш депоси биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал тузатиш, халқ хўжалиги объектларини ва аҳоли яшаш жойларини ёнғин техникаси, ёнғин-техника жиҳозлари, ёнғинга қарши ҳимоя курилмалари билан таъминлаш ва уларни соз ҳолда сақлаш юзасидан чора-тадбирлар кўрсинлар;

ёнғин хавфсизлиги нормалари ва қоидалари талабларини бажармаганлик ва уларни бузганлик учун раҳбарларни ҳамда мансабдор шахсларни қаттиқ интизомий жавобгарликка тортсинлар.


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1966 йил 27 июлдаги 384-сон ва 1977 йил 11 августдаги 525-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 20 мартдаги

112-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 1 январдаги

ҳолатига кўра аҳолисининг сони 50 минг кишидан

ошиб кетган шаҳарлари

РЎЙХАТИ

Андижон вилояти


Шаҳрихон шаҳри - 50,9 минг киши


Навоий вилояти


Зарафшон шаҳри - 50,6 минг киши


Наманган вилояти


Чуст шаҳри - 53,6 минг киши


Сирдарё вилояти


Янгиер шаҳри - 56.8 минг киши


Время: 0.1927
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск