Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.1996 й. 119-сон "Ўзбекистон Республикасининг қисқа муддатли давлат облигацияларини чиқариш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.1996 й.

N 119



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚИСҚА

МУДДАТЛИ ДАВЛАТ ОБЛИГАЦИЯЛАРИНИ

ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА


Қимматли қоғозлар бозорини фаоллаштириш, пул муомаласини мустаҳкамлаш, хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининг банд бўлмаган пул маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 1996 йилда жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб 4 млрд. сўм миқдорида Ўзбекистон Республикасининг қисқа муддатли давлат облигацияларини чиқаришга рухсат этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

қисқа муддатли давлат облигацияларининг ликвидлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ихтиёрида бўлган барча активлар билан таъминланади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги облигацияларнинг эмитенти ҳисобланади. Облигацияларни навбатдаги чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки билан биргаликда Молия вазирлиги томонидан қабул қилинади, улар облигация чиқаришнинг чекланган ҳажмини, тарқатиш санасини ва потенциал эгалик қилувчилар учун чеклашларни белгилайдилар;

1996 йилда қисқа муддатли давлат облигациялари эмиссияси уч ой муддатга ҳар ойда чиқариш шаклида амалга оширилади;

чиқарилган облигацияларни тарқатиш ва уларнинг пулини қайтариш Ўзбекистон Республика валюта бозори орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номидан ва унинг маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан белгиланадиган тартибда юридик шахслар облигация эгалари бўлишлари мумкин;

облигация эгалари учун қисқа муддатли давлат облигацияларининг даромадлилиги улар томонидан облигацияларни сотиб олиш нархи билан облигациялар пули қайтариладиган номинал нарх ўртасидаги фарқ ҳисобига таъминланади;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларни фақат иккиламчи бозордан сотиб олиши мумкин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда қисқа муддатли давлат облигацияларини чиқаришнинг асосий шартларини ва тегишли норматив-методик ҳужжатларни бир ҳафта муддатда тасдиқласин.

4. Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгаришларни амалдаги қонунчиликка киритиш юзасидан таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов













Время: 0.1982
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск