Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.1996 й. 123-сон "Ўзбекистон Республикасининг 1996 йилги Инвестиция дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.1996 й.

N 123


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

1996 ЙИЛГИ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ

ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётни таркибий ўзгартиришларнинг асосий устуворликларини амалга оширишни таъминлаш, экспорт потенциалини кенгайтиришга, импорт маҳсулотлар ўрнини тўлдиришга рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга доир самарали чора-тадбирларни амалга ошириш учун моддий-ишлаб чиқариш базасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига капитал маблағлар прогнозининг 1996 йилги асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


2. Республика бюджети, марказлаштирилган банк кредитлар, хорижий инвестициялар ва Ҳукумат кафолатидаги кредитлар ҳисобига амалга ошириш мўлжалланган республика инвестиция дастури 2, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси қурилишларни ўз вақтида маблағ билан таъминлаш учун уларнинг аниқ рўйхатларини қонунчилик билан белгиланган тартибда 2 ҳафта муддатда келишиб олсин.


3. Махфий.


4. 1996 йилги инвестициялар прогнозининг асосий параметрларига ҳамда корхоналарнинг ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлари ва бевосита хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига амалга ошириладиган қурилишларнинг аниқ дастурларига 5, 6 ва 7-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.


5. Республика инвестиция дастурини норматив-ҳуқуқий таъминлашга доир тадбирлар 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Тижорат банкларига:

маблағ билан таъминлашни очишда инвестиция лоийҳаларининг аниқ рўйхатларини тасдиқлаш ва келишиб олишнинг белгиланган тартибига қатъий амал қилиш;

контрактлари (пудрат шартномалари) Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 июлдаги 369-сон қарори билан тасдиқланган Қурилишларни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги Низом талабларини ҳисобга олмай тузилган объектларни маблағ билан таъминлашни 1996 йил 1 апрелдан бошлаб тўхтатиб қўйиш ва қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича Республика комиссиясига улар юзасидан қарорлар кабул қилиш  учун 1996 йил 15 апрелгача ахборот тақдим этиш тавсия қилинсин.


7. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига манфаатдор вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва йирик корхоналар билан биргаликда энг муҳим ва йирик инвестиция лойиҳалари, шу жумладан, хорижий инвестициялар иштирокида маблағ билан таъминланадиган лойиҳалар юзасидан йиғма эксперт хулосасини тайёрлаш юклансин.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштириш масалаларини, моддий-хом ашё, меҳнат ва молиявий ресурслар балансларини ҳисобга олган ҳолда йиғма эксперт хулосасини ташкил этиш ва тайёрлаш тартиби тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.


8. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва Хорижий инвестициялар бўйича агентликнинг хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун инвестиция лойиҳалари рўйхати ва таклифлар киритилган Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳити тўғрисидаги реклама маълумотномани икки ой муддатда тайёрлаш ва нашр этиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган






























Время: 0.2018
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск