Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.1996 й. 171-сон "1996 йил I чорагида Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.1996 й.

N 171



1996 ЙИЛ I ЧОРАГИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЯКУНЛАРИ ВА ИҚТИСОДИЙ

ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИНИ БАҲОЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 1996 йилнинг биринчи чорагида вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 мартдаги 84-сон қарори билан қабул қилинган "1996 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари Дастури"ни бажаришга қаратилди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг I чорагида иқтисодий ва молиявий барқарорликни, иқтисодиётни таркибий қайта ўзгартиришларни таъминлашда ижобий силжишларга эришилди. Ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилги даражага нисбатан 99,6 фоизни ташкил қилди. Саноат маҳсулоти умумий ҳажми ўтган йилнинг тегишли давридагига нисбатан 100,8 фоизни, халқ истеъмол товарлари - 102,9 фоизни ва капитал маблағлар 112 фоизни ташкил этди.

1996 йилнинг I чорагида инфляциянинг ўртача ойлик даражаси ўтган йилнинг тегишли давридагига нисбатан 1,5 бараварга камайди.

Хусусийлаштириш, бозор инфраструктурасини ва қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш жараёнлари янада ривожланди. 427 та объект мулкчиликнинг нодавлат щаклларига айлантирилди, 9674 та кичик ва хусусий корхоналар рўйхатдан ўтказилди, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ташкил этилди. Биржа маркази ишга туширилди, қисқа муддатли давлат облигациялари муомалага чиқарилди.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар суст бормоқда. Янги ташкил этилаётган фермер хўжаликларига, хусусийлаштирилган чорвачилик фермаларига хўжаликларнинг раҳбарлари, маҳаллий бошқарув органлари томонидан ёрдам кўрсатилмаяпти. Наслчилик ишларида, зооветеринария хизмати кўрсатишда жиддий камчиликлар мавжуд. Контрактация шартномалари тузиш кўпинча расмиятчилик тусида бўлмоқда.

Мол ва паррандалар бош сони ва маҳсулдорлиги пасайди. Ҳисобот даврида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг умумий ҳажми ўтган йилнинг биринчи чорагидаги даражага нисбатан атиги 88 фоизни ташкил қилди.

Бир қатор вилоятларда жорий йилнинг биринчи чорагида баҳорги дала ишларини ўтказишда, қишлоқ хўжалиги техникасини тайёрлаш ва тузатишда қолоқликка йўл қўйилди. Бундай қолоқлик Қорақалпоғистон Республикасида, Сирдарё, Навоий, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида айниқса кучлидир.

Қорақалпоғистон Республикасида, Жиззах, Хоразм, Навоий, Бухоро, Сирдарё ва бошқа бир қатор вилоятларда нақд пул эмиссияси даражаси пасаймаяпти.

"Ўзқурилишматериаллари" давлат концерни, "Ўзбошқурилишёғочсаноат", Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси корхоналари саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг анча пасайишига йўл қўйишди.

Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва корпорациялар экспортга, айниқса марказлаштирилган экспорт бўйича маҳсулот етказиб бериш, Марказий банкка валюта тушумларини сотиш бўйича прогноз топшириқларнинг тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлашмаяпти.

Йўл қўйилган қолоқликни бартараф этиш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича 1996 йил учун белгиланган чора-тадбирларни сўзсиз бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, Бухоро, Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимларининг эътибори улар томонидан нақд пул эмиссиясини қисқартириш, истеъмол бозорини товарлар ва хизматлар билан тўлдириш, нақд пул маблағлари тушумларининг қайтарилувчанлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмаганлигига қаратилсин.

Уларга нақд пул муомаласи аҳволини яхшилаш юзасидан аниқ хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ва натижасини ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига маълум қилиб бориш юклансин.


2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда мулкий пайларни жорий этиш бўйича тажрибада қатнашаётган хўжаликларнинг молиявий ва иқтисодий аҳволини пухта ўргансинлар, уларни қайта ташкил этишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатсинлар, ўтказилаётган тажрибанинг боришини ҳар чоракда таҳлил қилсинлар ва зарур тузатишлар киритсинлар.


3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмаси:

Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда хусусийлаштирилиши керак бўлган чорвачилик фермалари ва ем-хашак хўжаликлари рўйхатини икки ҳафта муддатда аниқласинлар ҳамда II чорак давомида уларнинг мулкчилик шаклини ўзгартириш, шу жумладан ким ошди савдоларида сотиш орқали ўзгартириш чора-тадбирларини амалга оширсинлар;

туманлар ҳокимликлари билан биргаликда кўрсатиб ўтилган фермалар ва хўжаликларни хусусийлаштирилгандан кейин қўллаб-қувватлашнинг аниқ чора-тадбирларини, шу жумладан озуқа етиштириш учун уларга зарур ер майдонлари ажратиш тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ҳокимликлар ва хўжаликлар билан биргаликда бир ой муддатда чорвачиликнинг ем-хашак базасини мустаҳкамлаш учун қишлоқ хўжалиги экинлари такрор экиладиган майдонларни ва уларнинг таркибини белгиласинлар.

Бажарилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда мулкчилик шакли ўзгартирилган ва янгидан ташкил этилган акционерлик жзмиятларининг акциялари чиқарилиши ва сотилишининг, улар бўйича дивидендлар тўланишининг ҳолатини бир ой муддатда чуқур ўрганиб чиқсинлар ҳамда қимматли қоғозлар бозори фаолият кўрсатишини фаоллаштириш юзасидан аниқ таклифлар тайёрласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси республикада траст фаолиятни тартибга солиш ҳамда пайлар, улушлар, акциялар ва бошқа мол-мулкларни ишончли бошқарувга бериш тартибини белгилашга оид таклифларни 1996 йил 1 июлгача ишлаб чиқсин ва киритсин.


7. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари капитал қурилишда материаллар ва молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида пудрат савдолари (тендер) ўтказиш йўли билан объектларни устун даражада танлов асосида қуришни амалда қўлласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва корпорациялар 1996 йилдаги экспортнинг белгиланган ҳажмларига мувофиқ маҳсулотнинг бир маромда етказиб берилишини таъминловчи экспортга маҳсулот етказиб бериш юзасидан контрактларни ўз вақтида тузсинлар.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда экспортга маҳсулот етказиб бериш белгиланган ҳажмларининг корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳамда валюта тушумининг бир қисми Марказий банкка ўз вақтида сотилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин.

Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида биринчи ярим йиллик якунлари бўйича вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва корпорацияларнинг экспортга маҳсулот етказиб беришнинг белгиланган ҳажмлари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилсин.


9. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда хорижий инвестициялар иштирокидаги рўйхатдан ўтказилган ва ишлаб турган корхоналар бўйича маълумотларнинг ягона ахборот базасини икки ой муддатда ташкил этсин, улар фаолиятининг аҳволини мунтазам ўрганиб борсин ва таҳлил натижалари бўйича қўшма корхоналар фаолиятини ташкил этишни яхшилаш юзасидан таклифларни йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


10. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Хорижий инвестициялар бўйича агентлик, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда хорижий сармоялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши аҳволини, уларнинг иқтисодиётни таркибий қайта ўзгартиришларнинг устувор йўналишларига мувофиқлигини икки ой муддатда таҳлил қилсинлар ва уларни амалга ошириш юзасидан тавсияномалар киритсинлар.


11. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси 1996 йил 20 майгача 1997 йилда Ўзбекистонни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш прогнозини ишлаб чиқиш тартиби ва муддатлари тўғрисида таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов















Время: 0.1973
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск