Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.1996 й. 174-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 мартдаги 118-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.1996 й.

N 174


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1996

ЙИЛ 26 МАРТДАГИ 118-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "ЎзДЭУавто" қўшма корхонасининг самарали фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 26 мартдаги 118-сон қарорига ўзгартиришлар киритилиб, 6-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси давлатга тегишли бўлган ва эркин сотишга мўлжалланган улушларни қайта тақсимлаш ҳисобига "Ўзавтотеххизмат" акционерлик бирлашмаси корхоналари акциялари умумий пакетининг 51 фоизини "ЎзДЭУавто" қўшма корхонасига сотишни назарда тутсин".


2. "Ўзавтотеххизмат" акционерлик бирлашмаси акциялари назорат пакетининг (51 фоиз) "ЎзДЭУавто" қўшма корхонасига сотилиши муносабати билан қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

"ДЭУ" корпорацияси томонидан таклиф этилган "Ўзавтотеххизмат" техник хизмат кўрсатиш станцияларини техника билан қайта жиҳозлаш дастурига мувофиқ "ДЭУ" корпорацияси томонидан 14,75 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестициялар назарда тутилган;

"ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси томонидан "Ўзавтотеххизмат" акционерлик бирлашмасининг мавжуд техник хизмат кўрсатиш станцияларини тўлиқ реконструкция қилишни ташкил этиш мажбуриятлари қабул қилинган.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов

















Время: 0.1365
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск