Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 1991-1996 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.1996 й. 179-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.1996 й.

N 179



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида" 1995 йил 21 декабрдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 17 майдаги

179-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг ишчи ва хизматчи донорларга имтиёзлар бериш тўғрисидаги 1955 йил 10 декабрдаги 1527-ф-сон фармойиши.


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1956 йил 21 октябрдаги 1425-сон фармойиши.


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Корхоналар ва муассасаларда ишловчи оналарга ёрдам беришнинг бундан кейинги чора-тадбирлари тўғрисида" 1956 йил 26 декабрдаги 761-сон қарори.


4. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўрта умумий таълим мактабларини тугатаётган ёшларни ишлаб чиқаришга жалб қилиш тўғрисида" 1957 йил 24 июлдаги 456-сон қарори.


5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Кон саноати ва ер ости иншоотларидаги ер ости ишларида ишловчи аёллар меҳнатини алмаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1957 йил 7 сентябрдаги 602-сон қарори.


6. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Совет ва хўжалик органларида меҳнат ва турмуш масалаларини муҳокама қилишга касаба уюшмаларининг иштирок этиши тўғрисида" 1959 йил 24 февралдаги 114-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1959 й., 2-сон, 7-модда).


7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ишлаб чиқариш таълими берувчи ўрта умумтаълим политехника мактабларида ишлаб чиқариш таълими бўйича ўқув бўлими мудири штат лавозимини жорий этиш тўғрисида" 1961 йил 18 февралдаги 110-сон қарори.


8. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашни яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1961 йил 20 июлдаги 543-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1961 й., 10-сон, 49-модда).


9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ерлари совхозларга ва бошқа корхоналар ҳамда ташкилотларга берилган собиқ колхоз аъзоларига ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлашни тартибга солиш тўғрисида" 1962 йил 9 ноябрдаги 713-сон қарори.


10. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассисларни тайёрлаш муддатлари ва улардан фойдаланишни яхшилаш тўғрисида" 1964 йил 21 майдаги 499-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1964 йил 24 сентябрдаги 579-сон қарори.


11. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининиг "Қишлоқ ва посёлка Советларининг территорияларида яшаб турувчи кўп болали ва ёлғиз оналарнинг давлат нафақаси олиш муддатини узайтириш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини ўзгартириш тўғрисида" 1965 йил 19 февралдаги 122-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1965 й., 2-сон, 15-модда).


12. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1965 йил 19 августдаги 1698-сон фармойиши.


13. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш бўйича давлат Комитетини ташкил этиш тўғрисида" 1967 йил 11 апрелдаги 159-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1967 й., 2-сон, 8-модда).


14. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Улуғ Октябрь социалистик революцияси ва гражданлар уруши актив қатнашчиларининг пенсия таъминотини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1967 йил 14 октябрдаги 516-сон қарори.


15. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ишлаётган пенсионерларнинг алоҳида тоифаларига давлат пенсияларини тўлаш тартиби тўғрисида" 1969 йил 21 мартдаги 127-сон қарори.


16. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "1971-1975 йилларда Ўзбекистон ССР халқ хўжалигини ривожлантиришнинг давлат беш йиллик плани тўғрисида" 1971 йил 1 декабрдаги 570-сон қарори 18-бандининг "а" кичик банди ўн биринчи хатбоши.


17. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Қўйчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш ва сифатини яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1972 йил 2 мартдаги 164-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1972 йил 29 апрелдаги 177-сон қарорининг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида" 1973 йил 13 февралдаги 64-сон қарорининг 31-банди.


18. СССР Министрлар Советининг "Маҳкумни мажбурий меҳнатга жалб қилиш йўли билан озодликдан шартли равишда маҳрум этиш ва маҳкумни мажбурий меҳнатга жалб қилиш йўли билан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган жойлардан шартли равишда озод қилишни ижро этиш билан боғлиқ масалалар ҳақида" 1977 йил 8 февралдаги 131-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1977 йил 23 февралдаги 143-сон қарорининг 7-банди.


19. СССР Министрлар Совети Президиумининг "Хотин-қизларнинг меҳнати ва турмуши, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича Иттифоқ Совети ва СССР Олий Совети Миллатлар Совети Комиссиясининг қишлоқ хўжалигида банд бўлган хотин-қизларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунга қандай риоя қилинаётганлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги материаллари" 1977 йил 18 августдаги қарори (протокол N 36, VII-б.) юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1977 йил 13 октябрдаги 645-сон қарори.


20. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Болалигидан инвалид бўлганларни моддий таъминлашни яхшилаш тўғрисида" 1979 йил 23 майдаги 469-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1979 йил 25 июндаги 440-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1979 й., 6-сон, 21-модда).


21. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Давлат пенсиялари ҳақидаги  Қонун ва Колхоз аъзоларига бериладиган пенсиялар ва нафақалар ҳақидаги Қонун жорий этилмайдиган гражданларга бериладиган нафақалар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1979 йил 11 ноябрдаги 756-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1979 й,, 11-сон, 45-модда).


22. СССР Министрлар Совети ва Бутуниттифоқ касаба союзлари Марказий Советининг "Чақалоқ бир ёшга тўлгунча унга қараб туриш учун қисман ҳақ тўланадиган отпуск ва болали оилаларга давлат ёрдамини кучайтириш юзасидан бошқа тадбирларни жорий этиш тартиби тўғрисида" 1981 йил 2 сентябрдаги 865-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон Касаба союзлари республика Советининг 1981 йил 10 сентябрдаги 735-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1981 й., 9-сон, 27-модда).


23. СССР Министрлар Советининг "Касблар (мансаблар)даги ўриндошлик тартиби ва шартлари тўғрисида" 1981 йил 4 декабрдаги 1145-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1981 йил 21 декабрдаги 966-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1981 й., 12-сон, 35-модда).


24. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Вояга етмаган васийлик ёки ҳомийликдаги болаларга уларни таъминлаш учун етарли маблағлар бўлмаганда нафақа тўлаш тўғрисида" 1982 йил 28 апрелдаги 325-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й., 4-сон, 16-модда).


25. СССР Министрлар Советининг "Ишлаб туриб ўқув юртларида таълим олаётган ишчи ва хизматчилар учун имтиёзлар бериш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1982 йил 24 декабрдаги 1116-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 13 январдаги 14-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1983 й., 1-сон, 2-модда).


26. СССР Министрлар Совети ва Бутуниттифоқ Касаба союзлари марказий Советининг "Давлат социал страхованиеси учун взнослар тўлаш тартиби тўғрисида" 1983 йил 12 сентябрдаги 890-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон Касаба союзлари республика Советининг 1983 йил 21 сентябрдаги 538-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1983 й., 9-сон, 33-модда).


27. СССР Министрлар Советининг "Давлат социал страхованиеси бўйича нафақалар тайинлашда ишчи ва хизматчиларнинг узлуксиз иш стажини ҳисобга олиш қоидасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1983 йил 27 декабрдаги 1225-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1984 йил 9 январдаги 10-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1984 й., 1-сон, 3-модда).


28. СССР Министрлар Советининг "Кам таъминланган оилаларнинг болаларига нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1983 йил 29 декабрдаги 1238-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1984 йил 9 январдаги 11-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1984 й., 1 -сон, 4-модда).


29. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Умумтаълим мактаб-интернатлар, болалар уйлари ва бошқа интернат муассасалар тўғрисида" 1984 йил 28 январдаги 42-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1984 й., 1-сон, 5-модда).


30. СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг "Меҳнат коллективлари ва уларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни бошқаришдаги ролини ошириш тўғрисидаги СССР Қонунини халқ хўжалигининг айрим тармоқларида қўлланишнинг хусусиятлари ҳақида" 1984 йил 10 майдаги 429-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон Касаба союзлари республика Советининг 1984 йил 28 майдаги 277-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 5-сон, 20-модда).


31. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРнинг Меҳнат қонунлари кодексининг 20-моддасида назарда тутилган қариндош-уруғларнинг хизматчи сифатида бирга ишлашини чеклаш тўғрисидаги қоидадан чиқаришга йўл қўйилиши мумкин бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг Рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1987 йил 24 мартдаги 124-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 3-сон, 14-модда).


32. СССР Министрлар Советининг "Айрим жамоат вазифаларини бажарганлик учун бериладиган қўшимча отпускаларни бекор қилиш тўғрисида" 1987 йил 12 мартдаги 333-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 9 апрелдаги 146-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 4-сон, 17-модда).


33. КПСС Марказий Комитети, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг "Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида саноат бирлашмалари, корхоналари ҳамда ташкилотларининг ва халқ хўжалиги бошқа тармоқларининг кўп сменали иш режимига ўтиши тўғрисида" 1987 йил 12 февралдаги 194-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон Касаба союзлари республика Советининг 1987 йил 30 майдаги 227-сон  қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 5-сон, 23-модда).


34. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлашнинг сифатини ва улардан халқ хўжалигида фойдаланишни тубдан яхшилаш тадбирлари тўғрисида" 1987 йил 4 июлдаги 278-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 7-сон, 40-модда).


35. КПСС Марказий Комитети, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг "Актив социал сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги ишни кучайтириш ҳамда СССР Меҳнат ва социал масалалар давлат комитетининг ролини ошириш тўғрисида" 1987 йил 17 июлдаги 825-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон Касаба союзлари республика Советининг 1987 йил 26 октябрдаги 441-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 11-сон, 60-модда).


36. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Хўжалик юритишнинг янги шароитида моддий ишлаб чиқариш соҳаси министрликлари ва идораларининг фаолиятини қайта қуриш тўғрисида" 1987 йил 17 июлдаги 823-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 26 октябрдаги 444-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 11-сон, 64-модда).


37. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамасининг "Чакана нархларнинг ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон ССЖ аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари тўғрисида" 1991 йил 25 мартдаги 65-сон қарори.


38. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика илмий-тадқиқот, лойиҳа ва конструкторлик ташкилотларининг ходимларни ёллашнинг контракт тизимига ўтиши тўғрисида" 1993 йил 19 июндаги 297-сон қарори.


39. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиётнинг давлат тасарруфида бўлмаган секторида банд бўлган фуқароларнинг меҳнат муносабатларини ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилишни тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 8 февралдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 2-сон, 9-модда).



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 5-сон, 15-модда







































Время: 0.1537
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск