Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.1996 й. 222-сон "Хоразм вилоятида ичимлик сув қуйиш заводини қуриш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.1996 й.

N 222


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ИЧИМЛИК

СУВ ҚУЙИШ ЗАВОДИНИ ҚУРИШ

ТЎҒРИСИДА


Хоразм вилояти аҳолисининг сифатли ичимлик сувга бўлган эхтиёжларини янада тўлароқ қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ичимлик сув қуйиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун Урганч шаҳридаги иссиқлик тармоғининг қурилиши тугалланмаган таъмирлаш-ишлаб чиқариш базасида ишлаб чиқариш майдони танланганлиги ва қурилиш вилоятнинг ўз маблағлари ҳисобига тугалланиши;

"Озиқовқатсаноат" уюшмаси томонидан Германиянинг "Кронес" фирмаси билан умумий суммаси 4,466 млн. немис маркаси бўлган соатига 4000 шишага қуйиш қувватига эга бўлган ичимлик сув қуйиш ва алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича комплект асбоб-ускуналар етказиб беришга контракт имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Озиқовқатсаноат" уюшмасининг "Кока Кола ичимлиги Тошкент ЛТД" қўшма корхонаси билан юқорида кўрсатилган ишлаб чиқаришда қўшма корхона тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Япония Ҳукумати томонидан берилган нолойиҳа типдаги грант Доирасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 апрелдаги 164-ф-сон фармойишида белгиланган тартибда 1996 йилда импорт асбоб-ускуналарни етказиб беришни таъминласин.


4. Завод қурилишини ташкил этиш ва қўшма корхона тузиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида иловага мувофиқ ишчи гуруҳи тузилсин.


5. "Озиқовқатсаноат" уюшмасининг лойиҳа-конструкторлик бюроси, унга бир ой муддатда завод қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш топширилган ҳолда, ичимлик сув қуйиш заводи қурилишининг бош лойиҳачиси этиб белгилансин.


6. Заводнинг инженерлик коммуникациялари ва майдон ичи объектлари қурилиши "Озиқовқатсаноат" уюшмаси, Хоразм вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига топширилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги янги тузилган корхонани шартнома асосида етарли ҳажмда сув билан таъминласин.


8. Махфий.


9. Ишчи гуруҳи Хоразм вилояти ҳокимлиги ва "Озиқовқатсаноат" уюшмаси билан биргаликда заводнинг 1997 йил 1 чорагида ишга туширилишини таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 20 июндаги

222-сон қарорига

ИЛОВА



Хоразм вилоятида ичимлик сув қуйиш заводини

ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

М.3. Усмонов

-

Бош вазир ўринбосари, раҳбар


А.И. Қосимхўжаев

-

"Озиқовқатсаноат" уюшмаси раиси, раҳбар ўринбосари


Т.Н. Набиев

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси, раҳбар ўринбосари


В.К. Михайлов

-

Коммунал хизмат кўрсатиш вазири


Б.Ё. Ёқубов

-

Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари


Б.Э. Хўжаев

-

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


С.К. Хусенов

-

Молия вазирининг ўринбосари


Р.А. Ниёзов

-

"Ўзбекгидрогеология" ДГК бош директори


А.Б. Носиров

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг ўринбосари


       





























Время: 0.1892
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск