Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.1996 й. 223-сон "Ўзбекистон Республикаси юкларининг Грузия портлари орқали ўтишини мувофиқлаштирувчи Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.06.1996 й.

N 223



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЮКЛАРИНИНГ ГРУЗИЯ ПОРТЛАРИ ОРҚАЛИ

ЎТИШИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ҲУКУМАТ

КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси юкларининг Грузия Республикасининг Поти порти орқали ўтишини мувофиқлаштирувчи Ҳукумат комиссиясини тузиш тўғрисида" 1996 йил 24 майдаги 194-сон қарорининг 1-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси юкларининг Грузия портлари орқали ўтишини мувофиқлаштирувчи Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 24 июндаги

223-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси юкларининг Грузия

портлари орқали ўтишини мувофиқлаштирувчи

Ҳукумат комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


Ўзбекистон Республикаси юкларининг Грузия портлари орқали ўтишини мувофиқлаштирувчи Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда "комиссия" деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси юкларининг Грузия Республикасининг Поти порти орқали ўтишини мувофиқлаштирувчи Ҳукумат комиссиясини тузиш тўғрисида" 1996 йил 24 майдаги 194-сон қарори асосида 1996 йил 13 майда Серахс шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Грузия ва Туркманистон ўртасида темир йўл транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисидаги Шартнома, Ўзбекистон Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Грузия ва Туркманистон ўртасида транзит ташишларни тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимнинг бажарилишини ташкил этиш мақсадида тузилган.


1. Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Фороб - Туркманбоши - Боку темир йўл станциялари билан Грузия портлари ўртасида юк ташиш бўйича республика вазирликлари ва идораларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

тегишли инфраструктуралар ташкил этиш учун маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқлаш ва келишиш;

кўрсатиб ўтилган йўналишда юк ташишда пайдо бўладиган масалаларни тартибга солишда кўмаклашиш, шунингдек Шартнома қатнашчилари бўлган давлатларнинг тегишли хизматлари (темир йўл, божхона, транспорт-экспедиторлик, порт ва ҳоказо) мутахассисларининг мунтазам учрашувлари ўтказилишини ташкил этиш;

кўрсатиб ўтилган йўналиш бўйича юк ташилишини мувофиқлаштиришга доир тадбирлар режаси бажарилишини ташкил этиш;

кўрсатиб ўтилган йўналиш бўйича чегарадан ўтиш пунктларида божхона инфраструктурасини ривожлантиришга кўмаклашиш;

кўрсатиб ўтилган йўналиш бўйича юкларнинг ҳаракатини кузатиб бориш тизимига доир ишларни ташкил этиш.


2. Комиссия ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

юкларнинг Грузия портларигача ташилишига доир ахборотни умумлаштиради ва таҳлил этади;

ушбу масала бўйича ҳар ойда Ҳукуматга ахборот беради;

кўрсатиб ўтилган йўналиш бўйича юкларнинг узлуксиз ва тўсиқсиз ташилишининг ҳуқуқий таъминланишини такомиллаштиришга оид таклифлар киритади.


3. Ҳукумат комиссияси:

вазирликлар ва идоралардан, концернлар, уюшмалардан ахборот, статистик, таҳлилий ва кўрсатиб ўтилган йўналиш бўйича юклар ташилишини ташкил этишга оид бошқа материалларни олиш;

комиссиянинг ваколатига тегишли бўлган масалаларни ҳал этиш учун вазирликлар ва идораларнинг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, муассасалар, ташкилотларнинг мутахассисларини жалб этиш;

кўрсатиб ўтилган йўналиш бўйича юкларнинг ташилишини жадаллаштиришдаги ютуқлар ва уларнинг сақланиши таъминланганлиги учун вазирликлар ва идораларнинг, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритиш;

кўрсатиб ўтилган йўналиш бўйича юк ташилишини таъминлашга оид топшириқлар барбод бўлганлиги учун вазирликлар ва идораларнинг, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларини интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш;

шахсий таркиби комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган ишчи гуруҳлар ташкил этиш ҳуқуқига эгадир.

Комиссиянинг қарорлари барча вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади. Ҳукумат комиссиясининг протоколи қабул қилинган қарорлар бажарилиши учун асос ҳисобланади.
























Время: 0.2116
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск