Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.1996 й. 230-сон "Нақд пул маблағлари эмиссиясини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.1996 й.

N 230



НАҚД ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ЭМИССИЯСИНИ

ҚИСҚАРТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш, республика минтақаларида пул муомаласини яхшилаш учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда 1996 йилнинг иккинчи ярим йиллигида нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозларига ва касса режасига 1, 2-иловаларга* мувофиқ розилик берилсин.

Корақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилиши устидан бевосита ва лавозимига кўра назоратни таъминласинлар,


2. "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, "Ўзмаишийхизматуюшма", Ўзбекбирлашув, "Ўзавтотранс" корпорацияси, Алоқа вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси, Ўзбекистон Республикасининг ахолига пулли хизматлар кўрсатувчи бошқа вазирликлари ва идоралари ҳокимликлар билан биргаликда жойларда хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш, касса режалари бажарилишини таъминлаш учун мансабдор шахслар ва мутахассисларнинг моддий жавобгарлиги ва уларни рағбатлантириш шакллари кенг қўлланилиши юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга оширсинлар, коллегиал органлар мажлисларида ишларнинг аҳволини ҳар ойда кўриб чиқсинлар.

Вазирлар Маҳкамаси мажмуиларининг раҳбарлари мазкур банднинг бажарилиши учун амалий назоратни таъмииласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва банк муассасалари Марказий банк бошқаруви томонидан 1996 йил 20 апрелда 9-сон билан тасдиқланган Мулкчилик шаклларидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан касса операцияларини юритиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Б.Мустафоев) амалдаги Тартиб бузилиши аниқланган тақдирда хўжалик юритувчи субъектларнинг айбдор раҳбарларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 175 ва 264-моддалари талаблари қўлланилишини таъминласин.


4 Республика минтақаларида нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин

Бош вазирнинг ўринбосарлари, Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, тижорат банклари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари кўрсатиб ўтилган Низомга мувофиқ нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилишини таъминламаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортсинлар Бунинг устидан мунтазам назорат ўрнатсинлар.


5. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси ҳар бир ой якунлари бўйича мазкур қарор бандлари бажарилишини кўриб чиқсин ва тегишли таклифлар киритсин. Шахсан назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари, Молия вазири В.Ҳамидов, Марказий банк бошқаруви раиси Ф.Муллажонов зиммасига юклансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов



*) 1 ва 2-иловалар берилмайди.





























Время: 0.2042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск