ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг моддий-техник таъминоти. Агролизинг /

ЎзР ВМ 02.11.2000 й. 424-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 02.11.2000 й. 424-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 05.08.2022 й. 431-сон Қароридан олдинги таҳрири



6-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лизинг тўловлари тўғри ҳисоблаб ёзилиши ҳамда тўланишини, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 12.07.2019 й. 578-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 12.07.2019 й. 578-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Белгилансинки, республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан, шу жумладан, етакчи хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқарилган тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси (кейинги ўринларда замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси деб аталади) фермер ва ширкат хўжаликларига, машина-трактор паркларига ҳамда "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятларига (кейинги ўринларда лизинг олувчилар деб аталади) қуйидаги шартларда лизингга бериш йўли билан етказиб берилади: (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 131-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи (2013 йилдан бошлаб - камида 15 фоизи, 2015 йилдан бошлаб эса - камида 20 фоизи) аванс сифатида лизинг олувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобига тўланади;

замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 85 фоизи (2013 йилдан бошлаб 85 фоизигача, 2015 йилдан бошлаб эса - 80 фоизигача) "Ўзагролизинг" АЖ томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда "Жамғарма" деб аталади) томонидан қарз асосида бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади. (ЎзР ВМ 10.05.2018 й. 350-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

(ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



2-банднинг олдинги таҳрири


2. "Ўзагролизинг" АЖга қуйидаги функциялар юклансин: (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарорига мувофиқ иккинчи-олтинчи хатбошилари иккинчи-еттинчи хатбошилар билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)


лизинг олувчиларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан берилган буюртмаларини умумлаштириш;

Жамғарманинг кафолат хатлари билан тасдиқланган молиявий манбалар асосида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари томонидан етказиб бериш юзасидан буюртмаларни жойлаштириш;

жойлаштирилган буюртмаларга мувофиқ ишлаб чиқариладиган ва етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаси учун ўз вақтида аванслар тўлаш ва узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш;

лизинг шартномалари тузиш ва ҳам янги техникани, ҳам белгиланган тартибда талаб қилиб олинган илгари лизинг олувчиларга лизингга берилган қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга бериш;

лизинг шартномалари бўйича тўловларнинг ўз вақтида ундирилишини ва уларнинг тегишли қисми Жамғармага ўтказилишини таъминлаш;

лизинг тўловлари тўғри ҳисоблаб ёзилишини ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ улар юзасидан ҳисоб-китоблар ва ҳисобот юритилишини таъминлаш;

Жамғарма билан тузилган ҳар бир қарз шартномаси бўйича ажратилган маблағларнинг ҳисобини ўз вақтида юритиш ва уларни жадвалга асосан ҳар чоракда қайтариш. (ЎзР ВМ 03.07.2017 й. 454-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан, шу жумладан, етакчи хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга олиш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ЎзР ВМ 13.03.2008 й. 41-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Жамғармага ҳар йили, 1 октябрдан бошлаб ва унинг келгуси йилга даромадлари ва харажатлари баланси тасдиқлангунгача бўлган даврда, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилишини таъминлаш учун ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторларига аванс бериш учун "Ўзагролизинг" АЖ буюртманомалари бўйича маблағлар ажратишга рухсат этилсин. Аванс бериш ҳар ойлик улушлар билан, олди-сотди шартномасида кўрсатилган етказиб бериш муддатидан 120 кундан кечикмай, ушбу шартномада келгуси йилда етказиб бериш назарда тутилган ҳажмлар ва етказиб бериш муддатларидан келиб чи??ан ҳолда амалга оширилади. (ЎзР ВМ 24.08.2018 й. 683-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Бунда, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар ва "Ўзагролизинг" АЖ техника қийматининг 80 фоизи миқдорида аванс тўловларини олганидан сўнг лизинг олувчиларга қишлоқ хўжалиги техникасининг аванс тўланган кундан бошлаб 120 кун муддатда етказиб берилишини таъминлайдилар. (ЎзР ВМ 24.08.2018 й. 683-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. "Ўзагролизинг" АЖ лизинг олувчилар билан лизинг шартномалари тузишда: (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фермер хўжаликлари учун лизинг муддати - 10 йил, 2017-2018 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари фермер хўжаликлари учун - 12 йилгача, 2017-2019 йилларда Тошкент вилояти фермер хўжаликлари учун - 12 йилгача, 2018-2019 йилларда Наманган вилояти фермер хўжаликлари учун - 12 йилгача, 2017-2018 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг вилоят "Агросервис МТП" МЧЖлари учун - 10 йилгача, 2017-2019 йилларда "Тошкент Агросервис МТП" МЧЖ учун - 10 йилгача, 2018-2019 йилларда "Наманган Агросервис МТП" МЧЖ учун - 10 йилгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти  машина-трактор парклари учун - 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар учун - 7 йил. (ЎзР ВМ 05.10.2017 й. 798-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



6-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лизинг олувчилар томонидан лизинг шартномасида назарда тутилган лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда "Агробанк" АТБ лизинг эгасининг ҳисоб рақамига сўзсиз бажарилиши керак бўлган "Ўзагролизинг" АЖ томонидан тақдим этилган тўлов талабномаларини қўяди; (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 1-илованинг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 2 ноябрдаги

424-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги

корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган

қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга олиш

ТАРТИБИ

(ЎзР ВМ 13.03.2008 й. 41-сон Қарори таҳриридаги Тартиб номи)


Мазкур Тартибга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР ВМ 19.06.2007 й. 123-сон Қарори,

ЎзР ВМ 12.12.2007 й. 254-сон Қарори,

ЎзР ВМ 13.03.2008 й. 41-сон Қарори,

ЎзР ВМ 20.05.2009 й. 142-сон Қарори,

ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори,

ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 131-сон Қарори,

ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори,

ЎзР ВМ 03.07.2017 й. 454-сон Қарори,

ЎзР ВМ 05.10.2017 й. 798-сон Қарори,

ЎзР ВМ 10.05.2018 й. 350-сон Қарори,

ЎзР ВМ 24.08.2018 й. 683-сон Қарори



1. Мазкур Тартиб республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари (кейинги ўринларда ишлаб чиқарувчи корхоналар деб аталади) томонидан ишлаб чиқарилган тракторлар ва ўрим-йиғим техникасини (кейинги ўринларда замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси деб аталади) лизингга олиш механизмини белгилаб беради. (ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


2. Ҳар йили 15 августгача "Ўзагролизинг" АЖ фермер ва ширкат хўжаликлари, машина-трактор парклари ва қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятларидан (кейинги ўринларда лизинг олувчилар деб аталади) тушган буюртманомалар асосида қишлоқ хўжалигининг лизинг шартларида етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган эҳтиёжи прогнозини шакллантиради. (ЎзР ВМ 24.08.2018 й. 683-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Қишлоқ хўжалигининг техникага бўлган эҳтиёжи прогнозидан келиб чиқиб "Ўзагролизинг" АЖ ва "Агробанк" АТБ ҳар йили 15 августдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда "Жамғарма" деб аталади) замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришнинг, шунингдек лизинг олувчиларнинг тўловларни амалга оширишининг прогноз ҳажмларини ҳисобга олувчи келгуси йил учун (ойларга бўлган ҳолда) Жамғарма маблағларига бўлган эҳтиёж прогнозини тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 24.08.2018 й. 683-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

(ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


3. Ишлаб чиқариладиган ва расмий дистрибьюторлар орқали сотиладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасига ҳақ тўлаш учун маблағларга бўлган эҳтиёж прогнози асосида Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 сентябргача келгуси йилга Жамғарма маблағларини тўлдириш учун зарур бўлган ресурсларни ва уларнинг манбаларини белгилайди. (ЎзР ВМ 24.08.2018 й. 683-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


4. Жамғарма маблағ билан таъминлашнинг мавжуд манбаларини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили 1 сенябргача "Ўзагролизинг" АЖга лизинг операцияларини ўтказиш учун келгуси даврга ажратиладиган ресурслар ҳажми учун кафолат хатини тақдим этади. (ЎзР ВМ 24.08.2018 й. 683-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


5. "Ўзагролизинг" АЖга, Жамғарманинг кафолат хатлари билан тасдиқланган манбалар асосида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришга ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари томонидан етказиб беришга буюртманомаларни жойлаштиради. (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


6. Буюртмага мувофиқ "Ўзагролизинг" АЖ ҳар йили 1 ноябргача кейинги йилда сотиб олиш мақсадида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришга, унинг ҳақини тўлаш ва етказиб бериш муддатларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари билан олди-сотди шартномалари тузади (шартнома компанияси). (ЎзР ВМ 24.08.2018 й. 683-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


7. "Ўзагролизинг" АЖ: (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Жамғарма билан молиявий ресурслар ажратиш учун шартнома тузади. Бунда лизинг бўйича даромад фоизи миқдори, шунингдек, лизинг олувчилар томонидан тўланадиган лизинг тўловларидан ушлаб қолинадиган компания ва банк хизматлари учун тўловлар миқдори келишиб олинади; (ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

"Агробанк" АТБ билан молия агенти функцияларини бажариш юзасидан; (ЎзР ВМ 20.05.2009 й. 142-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

суғурта ташкилотлари - Ўзбекистон Республикаси резидентлари билан суғурта агенти функцияларини бажариш юзасидан шартномалар тузади. (ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


8. "Ўзагролизинг" АЖ ўзининг минтақавий филиаллари орқали лизинг олувчилар билан замонавий қишлоқ хўжалиги техникасининг лизинг шартномаларини тузади. Ҳар бир шартномага лизинг тўловлари жадвали (лизинг объекти қийматини ва лизинг олувчининг даромад фоизини қоплаш) илова қилинади. Бунда шартноманинг бир асл нусхаси "Агробанк" АТБга жўнатилади. (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


9. Лизинг олувчилар:

лизингга олинадиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизини (2013 йилдан бошлаб - камида 15 фоизини, 2015 йилдан бошлаб эса - камида 20 фоизини) аванс сифатида, етказиб бериш муддати 120 кундан ошмаган ҳолда "Ўзагролизинг" АЖга тўлайдилар; (ЎзР ВМ 24.08.2018 й. 683-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

лизингга олинадиган қишлоқ хўжалиги техникасини ўз маблағлари ҳисобига етакчи суғурта компаниялари - Ўзбекистон Республикасининг резидентларида суғурта қиладилар;

замонавий қишлоқ хўжалиги техникасининг қопланмаган қийматини, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадини лизинг муддати мобайнида (фермер хўжаликлари - 10 йил, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари фермер хўжаликлари 2017-2018 йилларда тузилган лизинг шартномалари бўйича - 12 йилгача, Тошкент вилояти фермер хўжаликлари 2017-2019 йилларда тузилган лизинг шартномалари бўйича - 12 йилгача, Наманган вилояти фермер хўжаликлари 2019-2019 йилларда тузилган лизинг шартномалари бўйича - 12 йилгача, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг вилоят "Агросервис МТП" МЧЖлари 2017-2018 йилларда тузилган лизинг шартномалари бўйича - 10 йилгача, "Тошкент Агросервис МТП" МЧЖ 2017-2019 йилларда тузилган лизинг шартномалари бўйича - 10 йилгача, "Наманган Агросервис МТП" МЧЖ 2018-2019 йилларда тузилган лизинг шартномалари бўйича - 10 йилгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг машина-трактор парклари - 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар - 7 йил) "Ўзагролизинг" АЖга тўлайдилар. (ЎзР ВМ 05.10.2017 й. 798-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

(ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


10. "Ўзагролизинг" АЖ аванс тўловини тўлаш учун ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг расмий дистрибьюторларига шартномада кўрсатилган етказиб бериш муддатидан 120 кундан кечикмай Жамғармага лизинг олувчи томонидан "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига 15 фоиз (2013 йилдан бошлаб - камида 15, 2015 йилдан бошлаб эса - камида 20 фоиз) миқдорида аванс тўланиши шарти билан етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизигача (2013 йилдан бошлаб - 35 фоизигача, 2004 йилдан бошлаб - 40 фоизигача, 2016 йилдан бошлаб - 50 фоизигача, 2018 йил 1 июлдан эса - 60 фоизигача) пул маблағлари ажратишга буюртманомаларни тақдим этади. Ушбу буюртманомалар асосида Жамғарма уч банк куни мобайнида пул маблағларини келгуси давр учун "Ўзагролизинг" АЖнинг "Агробанк" АТБдаги Жамғарма маблағлари билан операциялар ўтказиш учун мўлжалланган махсус ҳисоб рақами (кейинги ўринларда "Операция ҳисоб рақами дейилади)га ўтказади. (ЎзР ВМ 24.08.2018 й. 683-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


11. "Ўзагролизинг" АЖ шартномада кўрсатилган етказиб бериш муддатидан 120 кундан кеч бўлмаган муддатда навбатдаги йил чорагида етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 30 фоизи (2013 йилдан бошлаб - камида 50, 2014 йилдан бошлаб - камида 55, 2015 йилдан бошлаб - камида 60, 2016 йилдан бошлаб - камида 70, 2018 йил 1 июлдан бошлаб - 80 фоизигача) миқдорида ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг расмий дистрибьютерларига операция ҳисоб рақамидан аванс тўлови тўлайди. (ЎзР ВМ 24.08.2018 й. 683-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


12. Ишлаб чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси "Ўзагролизинг" АЖ томонидан лизингга расмийлаштирилгандан кейин шартнома шартларига мувофиқ ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьютерлари томонидан лизинг олувчиларга тўғридан-тўғри етказиб берилади.

"Ўзагролизинг" АЖ Жамғармага замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг олувчиларга етказиб берилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади. Жамғарма буюртмалар ва тузилган шартномаларга асосан ўн банк куни мобайнида "Ўзагролизинг" АЖ ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дисрибьютерлари билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилиши учун лизингга берилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 70 фоизи (2013 йилдан бошлаб - 50 фоизигача, 2014 йилдан бошлаб - 45 фоизигача, 2015 йилдан бошлаб - 40 фоизигача, 2016 йилдан бошлаб - 30 фоизигача, 2018 йил 1 июлдан - 20 фоизигача) миқдорида пул маблағларини "Ўзагролизинг" АЖнинг операция ҳисоб рақамига ўтказади. (ЎзР ВМ 24.08.2018 й. 683-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

(ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


13. Ҳар ойда, кечи билан ойнинг 5-куни, "Ўзагролизинг" АЖ "Агробанк" АТБка олдинги ойда тузилган шартномалар бўйича лизинг тўловлари жадваллари нусхаларини тақдим этади. (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


14. Лизинг олувчилар лизинг шартномаларида белгиланган муддатларда ва миқдорларда "Ўзагролизинг" АЖга лизинг тўловлари тўлайдилар. Кўрсатиб ўтилган маблағлар тўлиқ миқдорда Операция ҳисоб рақамига ўтказилади. (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


15. "Ўзагролизинг" АЖ тузилган қарз шартномаларига мувофиқ жалб этилган қарзлар бўйича асосий қарз юзасидан Жамғарма олдидаги қарздорликни олинган лизинг тўловлари ҳисобидан тўлайди. Лизинг бўйича фоизлар "Ўзагролизинг" АЖ, Жамғарма ва "Агробанк" АТБ ўртасида тузилган тижорат агенти функцияларини бажариш шартномасига мувофиқ тақсимланади. (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


16. "Ўзагролизинг" АЖ ҳар бир календарь чораги тугагандан кейин кечи билан 20 кунда Жамғармага ўтган чоракдаги Операция ҳисоб рақамидаги пул маблағлари айланиши тўғрисидаги "Агробанк" АТБ томонидан тасдиқланган ҳисоботни тақдим этади. (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


17. Лизинг тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар лизинг олувчилар томонидан бажарилмаган тақдирда, шартнома шартларига мувофиқ "Агробанк" АТБ лизинг олувчиларнинг ҳисоб рақамига "Ўзагролизинг" АЖ томонидан тақдим этилган сўзсиз бажарилиши керак бўлган тўлов талабномаларини қўяди. Лизинг олувчилардан кўрсатиб ўтилган тўлов талабномаси бўйича ундирилган пул маблағлари "Ўзагролизинг" АЖ операция ҳисоб рақамига ўтказилади. (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


18. "Ўзагролизинг" АЖ, "Агробанк" АТБ ва улар бўлинмаларининг раҳбарлари Жамғарма маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги ва ҳисоб-китоблар тартиби бузилганлиги учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар. (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 24.08.2018 й. 683-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Жамғармага ҳар йили, 1 октябрдан бошлаб ва унинг келгуси йилга даромадлари ва харажатлари баланси тасдиқлангунгача бўлган даврда, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилишини таъминлаш учун ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторларига аванс бериш учун "Ўзагролизинг" АЖ буюртманомалари бўйича маблағлар ажратишга рухсат этилсин. Аванс бериш ҳар ойлик улушлар билан, олди-сотди шартномасида кўрсатилган етказиб бериш муддатидан 3 ойдан кечикмай, ушбу шартномада келгуси йилда етказиб бериш назарда тутилган ҳажмлар ва етказиб бериш муддатларидан келиб чи??ан ҳолда амалга оширилади. (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



4-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар ва "Ўзагролизинг" АЖ техника қийматининг 70 фоизи миқдорида аванс тўловларини олганидан сўнг лизинг олувчиларга қишлоқ хўжалиги техникасининг уч ой муддатда етказиб берилишини таъминлайдилар. (ЎзР ВМ 03.07.2017 й. 454-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қишлоқ хўжалигининг техникага бўлган эҳтиёжи прогнозидан келиб чиқиб "Ўзагролизинг" АЖ ва "Агробанк" АТБ ҳар йили 10 октябрдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда "Жамғарма" деб аталади) замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришнинг, шунингдек лизинг олувчиларнинг тўловларни амалга оширишининг прогноз ҳажмларини ҳисобга олувчи келгуси йил учун (ойларга бўлган ҳолда) Жамғарма маблағларига бўлган эҳтиёж прогнозини тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 10.05.2018 й. 350-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 3-банднинг олдинги таҳрири


3. Ишлаб чиқариладиган ва расмий дистрибьюторлар орқали сотиладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасига ҳақ тўлаш учун маблағларга бўлган эҳтиёж прогнози асосида Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 ноябргача келгуси йилга Жамғарма маблағларини тўлдириш учун зарур бўлган ресурсларни ва уларнинг манбаларини белгилайди. (ЎзР ВМ 03.07.2017 й. 454-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 4-банднинг олдинги таҳрири


4. Маблағ билан таъминлашнинг мавжуд манбаларини ҳар йили 1 ноябргача Жамғарма "Ўзагролизинг" АЖга лизинг операцияларини ўтказиш учун келгуси даврга ажратиладиган ресурслар ҳажми учун кафолат хатлари тақдим этади. (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 6-банднинг олдинги таҳрири


6. Буюртмага мувофиқ "Ўзагролизинг" АЖ ҳар йили 1 декабргача кейинги йилда сотиб олиш мақсадида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришга, унинг ҳақини тўлаш ва етказиб бериш муддатларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари билан олди-сотди шартномалари тузади (шартнома компанияси). (ЎзР ВМ 03.07.2017 й. 454-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 9-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лизингга олинадиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизини (2013 йилдан бошлаб - камида 15 фоизини, 2015 йилдан бошлаб эса - камида 20 фоизини) аванс сифатида "Ўзагролизинг" АЖга тўлайдилар; (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 10-банднинг олдинги таҳрири


10. "Ўзагролизинг" АЖ аванс тўловини тўлаш учун ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг расмий дистрибьюторларига шартномада кўрсатилган етказиб бериш муддатидан уч ойдан кечикмай Жамғармага лизинг олувчи томонидан "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига 15 фоиз (2013 йилдан бошлаб - камида 15, 2015 йилдан бошлаб эса - камида 20 фоиз) миқдорида аванс тўланиши шарти билан етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизигача (2013 йилдан бошлаб - 35 фоизигача, 2004 йилдан бошлаб - 40 фоизигача, 2016 йилдан бошлаб эса - 50 фоизигача) пул маблағлари ажратишга буюртманомаларни тақдим этади. Ушбу буюртманомалар асосида Жамғарма уч банк куни мобайнида пул маблағларини келгуси давр учун "Ўзагролизинг" АЖнинг "Агробанк" АТБдаги Жамғарма маблағлари билан операциялар ўтказиш учун мўлжалланган махсус ҳисоб рақами (кейинги ўринларда  "Операция ҳисоб рақами дейилади)га ўтказади. (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 11-банднинг олдинги таҳрири


11. "Ўзагролизинг" АЖ шартномада кўрсатилган етказиб бериш муддатидан уч ойдан кеч бўлмаган муддатда навбатдаги йил чорагида етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 30 фоизи (2013 йилдан бошлаб - камида 50, 2014 йилдан бошлаб - камида 55, 2015 йилдан бошлаб - камида 60 %, 2016 йилдан бошлаб - камида 70 фоизи) миқдорида ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг расмий дистрибьюторларига операция ҳисоб рақамидан аванс тўлови тўлайди. (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 10.05.2018 й. 350-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 85 фоизи (2013 йилдан бошлаб 85 фоизигача, 2015 йилдан бошлаб эса - 80 фоизигача) "Ўзагролизинг" АЖ томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда "Жамғарма" деб аталади) томонидан қарз асосида бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади. (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 05.10.2017 й. 798-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фермер хўжаликлари учун лизинг муддати - 10 йил, 2017-2018 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари фермер хўжаликлари учун - 12 йилгача, 2017-2018 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг "Агросервис МТП" МЧЖлари учун - 10 йилгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари учун - 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар учун - 7 йил. (ЎзР ВМ 03.07.2017 й. 454-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 9-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


замонавий қишлоқ хўжалиги техникасининг қопланмаган қийматини, шунингдек лизинг берувчининг даромад фоизини лизинг муддати мобайнида (фермер хўжаликлари - 10 йил, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари фермер хўжаликлари 2017-2018 йилларда тузилган лизинг шартномалари бўйича - 12 йилгача, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг "Агросервис МТП" МЧЖлари 2017-2018 йилларда тузилган лизинг шартномалари бўйича - 10 йилгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг машина-трактор парклари - 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар - 7 йил) "Ўзагролизинг" АЖга тўлайдилар. (ЎзР ВМ 03.07.2017 й. 454-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 03.07.2017 й. 454-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фермер хўжаликлари учун лизинг муддати - 10 йил, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари учун - 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар учун - 7 йил. (ЎзР ВМ 12.12.2007 й. 254-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 3-бандининг олдинги таҳрири


3. Ишлаб чиқариладиган ва расмий дистрибьюторлар орқали сотиладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасига ҳақ тўлаш учун маблағларга бўлган эҳтиёж прогнози асосида Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда келгуси йилга Жамғарма маблағларини тўлдириш учун зарур бўлган ресурсларни ва уларнинг манбаларини белгилайди. (ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 6-бандининг олдинги таҳрири


6. Буюртмага мувофиқ "Ўзагролизинг" АЖ ҳар йили 30 октябргача кейинги йилда сотиб олиш мақсадида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришга, унинг ҳақини тўлаш ва етказиб бериш муддатларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьютерлари билан олди-сотди шартномалари тузади (шартномавий компания). (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 9-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


замонавий қишлоқ хўжалиги техникасининг қопланмаган қийматини, шунингдек лизинг олувчининг даромад фоизини лизинг муддати мобайнида (фермер хўжаликлари - 10 йил, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг машина-трактор парклари - 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар - 7 йил) "Ўзагролизинг" АЖга тўлайдилар. (ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 28.06.2017 й. 442-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 85 фоизи (2013 йилдан бошлаб 85 фоизигача, 2015 йилдан бошлаб эса - 80 фоизигача) "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда "Жамғарма" деб аталади) қарз асосида берадиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.



4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Жамғармага ҳар йили, 1 октябрдан бошлаб ва унинг келгуси йилга даромадлари ва харажатлари баланси тасдиқлангунгача бўлган даврда, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилишини таъминлаш учун ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторларига аванс бериш учун "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси буюртманомалари бўйича маблағлар ажратишга рухсат этилсин. Аванс бериш ҳар ойлик улушлар билан, олди-сотди шартномасида кўрсатилган етказиб бериш муддатидан 3 ойдан кечикмай, ушбу шартномада келгуси йилда етказиб бериш назарда тутилган ҳажмлар ва етказиб бериш муддатларидан келиб чи??ан ҳолда амалга оширилади. (ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" лизинг компанияси лизинг олувчилар билан лизинг шартномалари тузишда: (ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 2-бандининг олдинги таҳрири


2. Ҳар йили, 1 августгача, "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси фермер ва ширкат хўжаликлари, машина-трактор парклари ва "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятларидан тушган буюртманомалар асосида қишлоқ хўжалигининг лизинг шартларида етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган эҳтиёжи прогнозини шакллантиради. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 131-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Қишлоқ хўжалигининг техникага бўлган эҳтиёжи прогнозидан келиб чиқиб "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси ва "Агробанк" АТБ ҳар йили 10 августдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда - "Жамғарма" деб аталади) замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилишининг, шунингдек лизинг олувчилар томонидан тўлов тўланишининг прогноз ҳажмларини ҳисобга олувчи келгуси йил учун (ойларга бўлган ҳолда) Жамғарма маблағларига бўлган эҳтиёж прогнозини тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 4-бандининг олдинги таҳрири


4. Маблағ билан таъминлашнинг мавжуд манбаларини ҳар йили 1 ноябргача Жамғарма "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига лизинг операцияларини ўтказиш учун келгуси даврга ажратиладиган ресурслар ҳажми учун кафолат хатлари тақдим этади. (ЎзР ВМ 03.07.2017 й. 454-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 5-бандининг олдинги таҳрири


5. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси, Жамғарманинг кафолат хатлари билан тасдиқланган манбалар асосида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришга ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари томонидан етказиб беришга буюртманомаларни жойлаштиради. (ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 6-бандининг олдинги таҳрири


6. Буюртмага мувофиқ "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси ҳар йили 1 октябргача кейинги йилда сотиб олиш мақсадида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришга, унинг ҳақини тўлаш ва етказиб бериш муддатларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари билан олди-сотди шартномалари тузади (шартномавий компания). (ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 7-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


7. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси: (ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 8-бандининг олдинги таҳрири


8. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси ўзининг минтақавий филиаллари орқали лизинг олувчилар билан замонавий қишлоқ хўжалиги техникасининг лизинг шартномаларини тузади. Ҳар бир шартномага лизинг тўловлари жадвали (лизинг объекти қийматини ва лизинг олувчининг даромад фоизини қоплаш) илова қилинади. Бунда шартноманинг бир асл нусхаси "Агробанк" АТБга жўнатилади. (ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 10-бандининг олдинги таҳрири


10. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси аванс тўловини тўлаш учун ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг расмий дистрибьюторларига шартномада кўрсатилган етказиб бериш муддатидан уч ойдан кечикмай Жамғармага лизинг олувчи томонидан "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига 15 фоиз (2013 йилдан бошлаб - камида 15, 2015 йилдан бошлаб эса - камида 20 фоиз) миқдорида аванс тўланиши шарти билан етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизигача (2013 йилдан бошлаб - 35 фоизигача, 2004 йилдан бошлаб - 40 фоизигача, 2016 йилдан бошлаб эса - 50 фоизигача) пул маблағлари ажратишга буюртманомаларни тақдим этади. Ушбу буюртманомалар асосида Жамғарма уч банк куни мобайнида пул маблағларини келгуси давр учун "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясининг "Агробанк" АТБдаги Жамғарма маблағлари билан операциялар ўтказиш учун мўлжалланган махсус ҳисоб рақами (кейинги ўринларда  "Операция ҳисоб рақами дейилади)га ўтказади. (ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 11-бандининг олдинги таҳрири


11. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси шартномада кўрсатилган етказиб бериш муддатидан уч ойдан кеч бўлмаган муддатда навбатдаги йил чорагида етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 30 фоизи (2013 йилдан бошлаб - камида 50, 2014 йилдан бошлаб - камида 55, 2015 йилдан бошлаб - камида 60 %, 2016 йилдан бошлаб - камида 70 фоизи) миқдорида ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг расмий дистрибьюторларига операция ҳисоб рақамидан аванс тўлови тўлайди. (ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 12-бандининг олдинги таҳрири


12. Ишлаб чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси томонидан лизингга расмийлаштирилгандан кейин шартнома шартларига мувофиқ ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари томонидан лизинг олувчиларга тўғридан-тўғри етказиб берилади.

"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси Жамғармага замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг олувчиларга етказиб берилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади. Жамғарма уч банк куни мобайнида компания ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилиши учун лизингга берилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 70 фоизи (2013 йилдан бошлаб - 50 фоизигача, 2014 йилдан бошлаб - 45 фоизигача, 2015 йилдан бошлаб - 40 фоизигача, 2016 йилдан бошлаб - 30 фоизигача) миқдорида пул маблағларини "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясининг операция ҳисоб рақамига ўтказади. (ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 13-бандининг олдинги таҳрири


13. Ҳар ойда, кечи билан ойнинг 5-куни, "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси "Агробанк" АТБка олдинги ойда тузилган шартномалар бўйича лизинг тўловлари жадваллари нусхаларини тақдим этади. (ЎзР ВМ 20.05.2009 й. 142-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 14-бандининг олдинги таҳрири


14. Лизинг олувчилар лизинг шартномаларида белгиланган муддатларда ва миқдорларда "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига лизинг тўловлари тўлайдилар. Кўрсатиб ўтилган маблағлар тўлиқ миқдорда Операция ҳисоб рақамига ўтказилади. (ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 15-бандининг олдинги таҳрири


15. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси тузилган қарз шартномаларига мувофиқ жалб этилган қарзлар бўйича асосий қарз юзасидан Жамғарма олдидаги қарздорликни олинган лизинг тўловлари ҳисобидан тўлайди. Лизинг бўйича фоизлар "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси, Жамғарма ва "Агробанк" АТБ ўртасида тузилган тижорат агенти функцияларини бажариш шартномасига мувофиқ тақсимланади. (ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 16-бандининг олдинги таҳрири


16. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси ҳар бир календарь чораги тугагандан кейин кечи билан 20 кунда Жамғармага ўтган чоракдаги Операция ҳисоб рақамидаги пул маблағлари айланиши тўғрисидаги "Агробанк" АТБ томонидан тасдиқланган ҳисоботни тақдим этади. (ЎзР ВМ 20.05.2009 й. 142-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 17-бандининг олдинги таҳрири


17. Лизинг тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар лизинг олувчилар томонидан бажарилмаган тақдирда, шартнома шартларига мувофиқ "Агробанк" АТБ лизинг олувчиларнинг ҳисоб рақамига "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси томонидан тақдим этилган сўзсиз бажарилиши керак бўлган тўлов талабномаларини қўяди. Лизинг олувчилардан кўрсатиб ўтилган тўлов талабномаси бўйича ундирилган пул маблағлари "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясининг операция ҳисоб рақамига ўтказилади. (ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 18-бандининг олдинги таҳрири


18. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси, "Агробанк" АТБ ва улар бўлинмаларининг раҳбарлари Жамғарма маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги ва ҳисоб-китоблар тартиби бузилганлиги учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар. (ЎзР ВМ 20.05.2009 й. 142-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 14.07.2012 й. 216-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Белгилансинки, 2001-2014 йиллар мобайнида, эксперимент тариқасида, республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан, шу жумладан, етакчи хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси (тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси) машина-трактор паркларига, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар)га ва фермер хўжаликларига уларни қуйидаги шартларда лизингга бериш йўли билан етказиб берилади: (ЎзР ВМ 13.03.2008 й. 41-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси қийматининг 15 фоизи аванс сифатида машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва фермер хўжаликлари томонидан ўз маблағлари ҳисобига тўланади;

тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси қийматининг 85 фоизи "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда "Жамғарма" деб юритилади) қарз асосида берадиган маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланади.



2-банднинг иккинчи-олтинчи хатбошиларининг олдинги таҳрири


"Ўзагромашсервис" уюшмаси машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва фермер хўжаликларининг республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан берилган буюртмаларини умумлаштириш; (ЎзР ВМ 13.03.2008 й. 41-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Жамғарманинг кафолат хатлари билан тасдиқланган молиявий манбалар асосида республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш юзасидан буюртмаларни жойлаштириш; (ЎзР ВМ 13.03.2008 й. 41-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

жойлаштирилган буюртмаларга мувофиқ ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаси учун ўз вақтида аванслар тўлаш ва узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш;

лизинг шартномалари тузиш ва қишлоқ хўжалиги техникасини машина-трактор паркларига, қишлоқ хўжалиги кооперативларига ва фермер хўжаликларига лизингга бериш;

лизинг шартномалари бўйича тўловларнинг ўз вақтида тушишини назорат қилиш.



3-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Агробанк" АТБ - компаниянинг барча ҳисоб-китобларига молиявий хизмат кўрсатиш, лизинг олувчилар билан тузилган лизинг шартномалари бўйича, қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан тузилган етказиб бериш шартномалари бўйича тўловлар ва ўзаро молиявий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилиши устидан назорат қилиш вазифаларини бажарувчи молия агенти этиб; (ЎзР ВМ 20.05.2009 й. 142-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



3-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Ўзагросуғурта" компанияси - лизингга берилаётган техникани суғурталаш вазифаларини бажарувчи суғурта агенти этиб белгилансин.



6-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмаси, муқобил машина-трактор парки, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати), фермер хўжалиги томонидан жадвалда назарда тутилган лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда "Агробанк" АТБ лизинг эгасининг ҳисоб рақамига сўзсиз бажарилиши керак бўлган тўлов талабномалари қўяди. (ЎзР ВМ 20.05.2009 й. 142-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 1-бандининг олдинги таҳрири


1. Мазкур Тартиб республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаси (тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси)ни лизингга олиш механизмини белгилаб беради. (ЎзР ВМ 13.03.2008 й. 41-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 2-бандининг олдинги таҳрири


2. Ҳар йили, 1 октябрдан кечиктирмасдан, "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси "Ўзагромашсервис" уюшмаси машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар) ва фермер хўжаликларидан тушган буюртманомалар асосида қишлоқ хўжалигининг лизинг бўйича етказиб бериладиган техникага бўлган эҳтиёжи прогнозини шакллантиради.

Қишлоқ хўжалигининг техникага бўлган эҳтиёжи прогнозидан келиб чиқиб "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси ва "Агробанк" АТБ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда "Жамғарма" дейилади)га тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси ишлаб чиқариш, шунингдек, лизинг олувчилар томонидан тўловларни амалга оширишнинг прогноз ҳажмларини ҳисобга олувчи келгуси йил учун (чоракларга бўлган ҳолда) Жамғарма маблағларига бўлган эҳтиёж прогнозини тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 20.05.2009 й. 142-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 5-бандининг олдинги таҳрири


5. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси, Жамғарманинг кафолат хатлари билан тасдиқланган манбалар асосида республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарига қишлоқ хўжалиги машиналари (тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси)га буюртмани даврларга бўлган ҳолда жойлаштиради. (ЎзР ВМ 13.03.2008 й. 41-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 6-бандининг олдинги таҳрири


6. Буюртмага мувофиқ "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси ишлаб чиқарувчи корхоналар билан тракторлар ва ўрим-йиғим техникасини етказиб бериш юзасидан шартномалар тузади.



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 7-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


7. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси келгуси йил учун:



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 8-бандининг олдинги таҳрири


8. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси ўзининг минтақавий филиаллари орқали машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар) ва фермер хўжаликлари билан тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси лизинги шартномаларини тузади. Ҳар бир шартномага лизинг тўловлари жадвали (лизинг бўйича фоизлар қўшилган асосий сумма) илова қилинади. Бунда шартноманинг бир асл нусхаси "Агробанк" АТБка жўнатилади. (ЎзР ВМ 20.05.2009 й. 142-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 9-бандининг олдинги таҳрири


9. Лизинг олувчилар:

"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига лизингга олинадиган техника қийматининг 15 фоизини аванс сифатида тўлайдилар;

ўз маблағлари ҳисобига лизингга олинадиган қишлоқ хўжалиги техникасини "Ўзагросуғурта" компаниясида суғурта қилдирадилар;

"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига техника қийматининг қолган 85 фоизини ва фоизларни лизинг муддати мобайнида (фермер хўжаликлари - 10 йил мобайнида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари - 10 йилгача муддатда, қолган лизинг олувчилар - 7 йил мобайнида) тўлайдилар. (ЎзР ВМ 12.12.2007 й. 254-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 10-бандининг олдинги таҳрири


10. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси пул маблағлари ажратиш учун Жамғармага буюртманомалар тақдим этади. Ушбу буюртманомалар асосида Жамғарма уч банк куни мобайнида пул маблағларини келгуси давр учун "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясининг "Агробанк" АТБдаги Жам-ғарма маблағлари билан операциялар ўтказиш учун мўлжалланган махсус ҳисоб рақами (кейинги ўринларда  "Операция ҳисоб рақами дейилади)га ўтказади. (ЎзР ВМ 20.05.2009 й. 142-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 11-бандининг олдинги таҳрири


11. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси "Агробанк" АТБда очилган ва Жамғарма маблағлари билан операциялар ўтказиш учун мўлжалланган Операция ҳисоб рақамидан қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқарувчи заводга навбатдаги чорак учун жойлаштирилган буюртма умумий ҳажмининг 30фоизи миқдорида (тегишли чорак бошланишидан камида 30 календарь кун олдин) аванс беради. (ЎзР ВМ 20.05.2009 й. 142-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 12-бандининг олдинги таҳрири


12. Тайёр қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи завод томонидан машина-трактор паркларига (шу жумладан, муқобил машина-трактор паркларига), қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат)ларга ва фермер хўжаликларига етказиб берилади.

Қишлоқ хўжалиги машиналари лизинг олувчилар томонидан олинганлиги тасдиқланган тақдирда "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси уч банк куни мобайнида Операция ҳисоб рақамидан лизинг-га берилган қишлоқ хўжалиги машиналари қийматининг 70 фоизи миқдоридаги пул маблағларини ишлаб чиқарувчи заводга ўтказади (узил-кесил ҳисоб-китоб қилади).



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 14-бандининг олдинги таҳрири


14. Лизинг олувчилар  машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар) ва фермер хўжаликлари  лизинг шартномаларида белгиланган муддатларда ва миқдорларда "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига лизинг тўловлари тўлайдилар. Кўрсатиб ўтилган маблағлар тўлиқ миқдорда Операция ҳисоб рақамига ўтказилади.



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 15-бандининг олдинги таҳрири


15. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси лизинг бўйича олинган фоизлардан хизмат кўрсатиш ҳақи сифатида тижорат агенти вазифаларини бажариш юзасидан тузилган шартномада белгиланган миқдорда маблағ ушлаб қолади, лизинг олувчилардан олинган сумманинг қолган қисмини уч кун муддатда Жамғарманинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади.



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 17-бандининг олдинги таҳрири


17. Лизинг олувчилар томонидан жадвалда назарда тутилган лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, "Агробанк" АТБ лизинг олувчининг банкдаги ҳисоб рақамига сўзсиз бажарилиши керак бўлган тўлов талабномасини қўяди. Лизинг олувчилардан тўлов талабномаси бўйича ундирилган пул маблағлари Операция ҳисоб рақамига ўтказилади. (ЎзР ВМ 20.05.2009 й. 142-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 13.03.2008 й. 41-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


1. Белгилансинки, 2001-2014 йиллар мобайнида, эксперимент тариқасида, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси корхоналари томонидан, шу жумладан, етакчи хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси (тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси) машина-трактор паркларига, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар)га ва фермер хўжаликларига уларни қуйидаги шартларда лизингга бериш йўли билан етказиб берилади: (ЎзР ВМ 19.06.2007 й. 123-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 12.12.2007 й. 254-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лизинг муддати 7 йилдан иборат бўлишини назарда тутсин, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари ва фермер хўжаликларига лизингга бериш ҳоллари бундан мустасно, улар учун лизинг муддати 10 йилгача белгиланади. (ЎзР ВМ 19.06.2007 й. 123-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 9-банди тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига техника қийматининг қолган 85 фоизини ва лизинг бўйича фоизларни 7 йил мобайнида тўлайдилар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари ва фермер хўжаликларига лизингга бериш ҳоллари бундан мустасно, улар учун кўрсатиб ўтилган муддат 10 йилгача белгиланади. (ЎзР ВМ 19.06.2007 й. 123-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 19.06.2007 й. 123-сон Қароридан олдинги таҳрири



1 банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


1. Белгилансинки, 2001-2007 йиллар мобайнида, эксперимент тариқасида, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси корхоналари томонидан, шу жумладан етакчи хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси (тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси) машина-трактор паркларига, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар)га ва фермер хўжаликларига уларни қуйидаги шартларда 7 йил муддатга лизингга бериш йўли билан етказиб берилади:



5-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лизинг муддати 7 йилдан иборат бўлишини назарда тутсин.



Қарорга 1-иловадаги Тартиб 9-банди тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига техника қийматининг қолган 85 фоизини ва лизинг бўйича фоизларни 7 йил мобайнида тўлайдилар.








































Время: 0.2007
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск