Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.1996 й. 289-сон "1996 йилги мева-сабзавот маҳсулотлари ҳосилини Ўзбекистон Республикаси ташқарисига сотиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.1996 й.

N 289



1996 ЙИЛГИ МЕВА-САБЗАВОТ

МАҲСУЛОТЛАРИ ҲОСИЛИНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚАРИСИГА СОТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жорий 1996 йилда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳосили нобудгарчилигига йўл қўймаслик, уни истеъмолчиларга сотишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мева-сабзавот маҳсулотларини республика ташқарисига сотишнинг ташкилий-ҳуқуқий ва оператив масалаларини кўриб чиқиш бўйича республика комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Комиссия мева-сабзавот маҳсулотлари сотишнинг боришини мунтазам таҳлил этиб борсин ва пайдо бўладиган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўрсин.


2. "Ўзмевасабзавотузумсаноат", "Ўзтайёрловсавдо" уюшмалари, Ўзбекбирлашув ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг юклаб жўнатиладиган маҳсулотлар ҳажми бўйича таклифларига 2-иловага мувофиқ розилик берилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" (Носиров) ва "Ўзтайёрловсавдо" (Қурбонов) уюшмалари, Ўзбекбирлашув (Бурхонов) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Жуманиёзов) ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини Россия Федерацияси истеъмолчиларига етказиб бериш юзасидан шартнома-контрактларнинг бартер бўйича моддий-техника ресурсларини, биринчи навбатда ёғоч-тахта материаллар, металл прокати, қувурлар, автотранспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникасини ўзаро етказиб бериш шартлари билан тузилишини таъминласинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва корхоналар раҳбарлари ҳўл мева-сабзавот ва консерва маҳсулотларини Россия Федерацияси истеъмолчиларига вилоятлар маъмуриятларининг етказиб берилаётган маҳсулот учун 1996 йил охиригача пул билан ёки моддий-техника ресурслари билан ҳақ тўлаш тўғрисида кафолат хатлари мавжуд бўлган такдирда жўнатсинлар.


5. Маҳсулот сотилгандан кейин валюта тушумининг бир қисмини, истисно тариқасида, Марказий банкка, бироқ 1996 йил 31 декабрдан кечикмай, мажбуран сотишга рухсат берилсин.


6. Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Наманган, Андижон, Сурхондарё, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ҳокимлари, тегишли вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва корхоналарнинг раҳбарлари мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан битимлар тузиш учун Россия Федерацияси минтақаларига шахсан ўзлари борсинлар.


7. "Ўздавстандарт" (Асриянц), Ўсимликлар карантини бўйича давлат назорати (Тўлаганов), Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин), ваколатли банклар, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси (Эрметов) ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари жўнатувчи жойлашган жойда юклаб жўнатиш ҳужжатлари икки суткадан кўп бўлмаган муддатда белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласинлар, ушбу ишда сансалорликка ва сунъий тўсиқлар вужудга келтирилишига йўл қўймасинлар.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ҳўл мева-сабзавот ва консерва маҳсулотларини тузилган контрактлар бўйича юклаб жўнатиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этсинлар;

жойларда зарур ҳужжатларни тезликда расмийлаштириш ва мева-сабзавот маҳсулотларини юклаб жўнатиш бўйича таянч пунктлари ташкил этсинлар.


9. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси раиси Н. Эрметовнинг:

ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини темир йўлда ташиш тарифлари Қозоғистон Республикаси ҳудуди бўйича 1996 йил 31 декабргача, Россия Федерацияси ҳудуди бўйича (Москвагача) 1996 йил 1 ноябргача 50 фоизга пасайтирилганлиги;

Россия Федерациясининг бошқа йўналишлари бўйича темир йўлда ташиш тарифларининг пасайтирилиши тўғрисидаги масала "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб беришга контрактлар мавжуд бўлган тақдирда ҳар бир аниқ ҳолатда Россия Темир йўллар вазирлиги билан биргаликда ҳал этилиши тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.


10. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси (Эрметов):

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳўл мева-сабзавот ва консерва маҳсулотларини ташиш тарифларини 50 фоизга пасайтирсин;

юкни жўнатувчининг ташишнинг тўлиқ қийматини белгиланган муддатларда тўлаш тўғрисидаги кафолати билан олдиндан ҳақ тўланмасдан юкка ҳаракатдаги составнинг ўз вақтида ажратилиши ва берилишини таъминласин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 6 августдаги 323-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Гиниятуллин зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 16 августдаги

289-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ҳўл мева-сабзавот ва консерва маҳсулотларини

республика ташқарисига чиқаришнинг ташкилий-

ҳуқуқий масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

Гиниятуллин Р.А.

-

Бош вазирнинг ўринбосари, комиссия раиси


Усмонов М.З.

-

Бош вазирнинг ўринбосари, комиссия ҳамраиси


Муллажонов Ф.М.

-

Марказий банк раиси


Сайфиддинов Ж.Б.

-

"Пахта-банк" раиси


Азимов Р.С.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раиси


Жуманиёзов М.Ж.

-

Қишлоқ хўжалиги вазири


Носиров Б.Н.

-

"Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси раиси


Қурбонов Э.Қ.

-

"Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси раиси


Бурхонов Ф.

-

Ўзбекбирлашув бошқаруви раиси


Жабборов Т.А.

-

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" раиси


Муҳиддинов Ҳ.

-

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


Алимбоев С.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Зинин В.И.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Эрметов Н.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" компаниясининг раиси


Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 16 августдаги

289-сон қарорига

2-ИЛОВА



Четга чиқариладиган ҳўл мева ва консерва маҳсулотлари

ҲАЖМЛАРИ


Етказиб бериш

ҳажми, минг

тонна


Вагонларга бўлган эҳтиёж


Ҳаммаси


Шу жумладан


ёпиқ


изотермик


"Ўзмевасабзавотузумсаноат"


180,0

6345

4025

2320

"Ўзтайёрловсавдо"


80,0

2400

1744

656

Ўзбекбирлашув


14,8

547

471

76

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


20,0

650

450

200

Жами:


294,8

9942

6690

3252























Время: 0.1327
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск