Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.1996 й. 295-сон "1996 йилда пахта йиғим-терим мавсумини ташкилий равишда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.1996 й.

N 295



1996 ЙИЛДА ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМ

МАВСУМИНИ ТАШКИЛИЙ РАВИШДА

ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


1996 йил пахта ҳосилини йиғиштириб олишга ўз вақтида тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, пахта маҳсулоти ҳажмларини кўпайтириш ва сифатини яхшилашда қишлоқ хўжалиги ҳодимларининг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик кўришни ниҳоясига етказиш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун 1-иловага мувофиқ таркибда республика комиссияси тузилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ва "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси моддий-техника базанинг пахта хом ашёсини йиғиштириб олишга тайёрлаб қўйишни 1 сентябргача тугаллашни ва пахта йиғим-терими мавсумининг юқори ташкилий даражада ўтказилишини таъминласинлар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "1996 йилги пахта толасига давлат буюртмаси ҳажмларини ўзгартириш тўғрисида" 1996 йил 27 мартдаги 121-сон қарорига мувофиқ пахта тайёрлаш бўйича белгиланган топшириқни бажарган хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта маҳсулоти улуши уни етиштириш ҳажмининг 60 фоизигача оширилганлиги, пахта толасига давлат буюртмаси эса 40 фоизигача пасайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. 1996 йил ҳосили 1 тонна пахта хом ашёсининг харид нархлари ўртача 12500 сўм (пахта толасига қайта ҳисоблаганда 1 тоннаси учун - 39060 сўм) ҳисобидан белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда пахта хом ашёсининг янги харид нархлари прейскурантини ишлаб чиқсин, нашр этсин ва манфаатдор вазирликлар ҳамда идораларга етказсин.


5. Ҳосилни йиғиштириб олишда моддий рағбатлантиришни кучайтириш учун хўжаликларга пахта теришда қуйидаги миқдорларда ҳақ тўлаш тавсия этилсин:

икки қаторли пахта териш машинасида терилган кондицион оғирлиги 1 тонна бўлган пахта учун - камида 50 сўм, тўрт қаторли машинада терилганда - 30 сўм;

қўлда терилган 1 килограмм пахта учун - камида 2 сўм.

йиғим-терим ишларида банд бўлганлар билан ҳар беш ва ўн кунда ҳисоб-китоб қилинсин.

Хўжаликлар раҳбарларининг эътибори кўп миқдорда юқори сортли пахта териб олиниши учун, теримчиларни рағбатлантиришни назарда тутган ҳолда, йиғим-терим мавсумининг бошидан бошлаб пахта терими учун энг юқори ҳақ белгиланиши лозимлигига қаратилсин.

Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси (Муллажонов) қишлоқ хўжалигида меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий даражасини мазкур бандга мувофиқ қайта кўриб чиқсин.


6. Марказий банк, "Пахта-банк", "Ўзсаноатқурилишбанк", "Ўзтадбиркорбанк", "Мевасабзавотбанк" теримчилар билан, шунингдек пахтани юклаш, транспортда ташиш ва жойлаштиришда, пахта териш техникасига техник хизмат кўрсатиш ва тузатиш билан банд бўлган ходимлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш учун хўжаликларни кўрсатиб ўтилган муддатгача нақд пул билан таъминласинлар.


7. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси (Юсупбеков), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Жуманиёзов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари хўжаликларга дефолиантлар етказиб беришни ва ғўза баргини тўкишни 2-иловага мувофиқ ҳажмларда ва муддатларда ўтказишни таъминласинлар.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (Рўзметов) "Ўзагрокимётаъминот" давлат-акционерлик бирлашмасининг буюртманомалари бўйича ғўза баргини тўкиш учун зарур миқдорда самолётлар ва вертолётлар ажратсин, ёнилғи захираларини ташкил этсин.


8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Жабборов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

шу йилнинг 10 сентябрига қадар пахта териш техникасини тўлиқ тайёр ҳолга келтирсинлар, шу жумладан машиналарни тракторларга тиркаш, юклаш - транспортда ташиш воситаларини тайёрлаш, териш, транспортда ташиш отрядларини механизаторлар ва тузатиш-хизмат кўрсатиш ходимлари билан таъминлаш ишларини амалга оширсинлар. Хўжаликларда ва тузатиш корхоналарида двигателлар, узеллар ва агрегатларни, бошқа зарур материалларни алмаштириш фондлари ташкил этсинлар. Ҳар бир пахта териш машинасини ишга қўйишнинг техникавий талабларига мувофиқ уларни тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда комиссиялар томонидан қабул қилинишини ташкил этсинлар;

пахта териш машиналаридан унумли фойдаланиш мақсадида уларни терим-транспорт отрядлари таркибида жамласинлар ва ишлашини ташкил этсинлар.


9. Махфий.


10. Махфий.


11. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси (Пайгин) ва "Ўзқишлокхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Жабборов) пахта териш техникасини мавсумга тайёрлашни тугаллашда хўжаликларга техникавий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун саноат корхоналарини вилоятларга 3-иловага мувофиқ бириктирсинлар.


12. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси (Тожиев) ёнилғи-мойлаш материаллари 1996 йил сентябрь - ноябрь ойларида қишлоқ хўжалигига, пахта тозалаш саноатига йиғим-терим ва транспорт ишларини, тайёрлов пунктларида пахтага ишлов беришни, кузги шудгорлашни узлуксиз ўтказиш учун зарур бўлган ҳажмларда, улар қийматининг 15 фоизини олдиндан ундирмаган ҳолда, ҳисоб-китобларни пахта хом ашёсининг пахта тозалаш заводларига сотилишига қараб биринчи навбатда амалга ошириш шарти билан, етказиб берилишини таъминласин.


13. Ўзбекбирлашув, "Ўзбексавдо" ва "Ёғмойтамакисаноат" уюшмалари, "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси қишлоқ аҳолисини ва пахта терими қатнашчиларини энг зарур озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масалаларини ўз вақтида ҳал этсинлар.


14. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги пахта йиғим-теримида банд бўлган ходимларга тиббий хизмат кўрсатиш чора-тадбирларини белгиласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳосилни йиғиштириб олиш даврида теримчиларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этсин, санъат усталари, ёзувчилар ва шоирларнинг хўжаликларга боришларини назарда тутсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 22 августдаги

295-сон қарорига

1-ИЛОВА



1996 йилда пахта йиғим-терим мавсумига тайёргарлик

кўриш ва уни ўтказиш масалаларини кўриб чиқиш

бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

Жўрабеков И.Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


Гиниятуллин Р.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Жуманиёзов М.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, комиссия раисининг ўринбосари


Алимов Т.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


Жалолов Ё.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Президент девони Назорат инспекциясининг раҳбари (келишув бўйича)


Раҳимов Т.F.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазири


Жабборов Т.А.

-

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси раиси


Зикриёев Э.

-

"Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси раиси


Пайгин Ю.Ф.

-

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси раиси


Юсупбеков Н.Р.

-

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси раиси


Сайфитдинов Ж.Б.

-

"Пахта-банк" Бошқаруви раиси


Нурмуродов М.Б.

-

Марказий банк Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


Усмонов С.Н.

-

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг президенти вазифасини бажарувчи


Рўзметов А.F.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси бош директори вазифасини бажарувчи


Зинин В.И.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Ҳасанов Э.М.

-

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари


Тожиев Э.

-

"Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси бош директори


Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 22 августдаги

295-сон қарорига

2-ИЛОВА



1996 йилда ғўза баргини тўкишнинг ҳисоблаб

чиқилган ҳажмлари ва муддатлари


Fўза баргини такроран тўкиш ҳисобга олинган ҳолда дефолиация қилинадиган майдон, минг гектар


Fўза баргини тўкишнинг тахминий муддатлари


бошланиши


тугалланиши


Қорақалпоғистон Республикаси


90

18.09

30.09

вилоятлар:

Андижон


16

11.09

20.09

Бухоро


50

6.09

15.09

Жиззах


181

16.09

30.09

Қашқадарё


170

6.09

20.09

Навоий


26

8.09

19.09

Наманган


45

11.09

20.09

Самарқанд


60

16.09

25.09

Сурхондарё


60

4.09

20.09

Сирдарё


160

16.09

30.09

Тошкент


113

11.09

20.09

Фарғона


32

11.09

19.09

Хоразм


40

16.09

25.09

Ўзбекистон Республикаси бўйича


1043

4.09

30.09

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 22 августдаги

295-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси

ва "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-

кооператив қўмитаси заводларининг пахта териш

техникасини тайёрлашни тугаллаш ва уларнинг

узлуксиз ишлашини таьминлашда ёрдам

кўрсатиш учун вилоятларга

БИРИКТИРИЛИШИ

Қорақалпоғистон Республикаси

-

"Тошкент трактор заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси

Нукус "Дауит" акционерлик жамияти


Жиззах вилояти

-

Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи

Асака таъмирлаш заводи

Тошкент агрегат заводи

Ўртаовул "Ўзгидравлика" акционерлик жамияти

Тошкент тўқимачилик машинасозлиги заводи

Ўзбекистон станоксозлик заводи


Қашқадарё вилояти

-

Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ишлаб чиқариш бирлашмаси

Қарши таъмирлаш заводи

Тошкент қишлоқ хўжалиги кимё машинасозлиги заводи

Тошкент тажриба-тузатиш механика заводи


Сирдарё вилояти

-

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ишлаб чиқариш бирлашмаси

Далварзин таъмирлаш заводи

Тошкент экскаватор заводи

Қўқон таъмирлаш заводи


Время: 0.1777
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск