ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.10.1996 й. 343-сон "Четга олиб чиқиб кетилаётган товарларнинг айрим турларига акциз солиғи жорий этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
01.10.1996 й.
N 343
ЧЕТГА ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИЛАЁТГАН
ТОВАРЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИГА
АКЦИЗ СОЛИҒИ ЖОРИЙ ЭТИШ
ТЎҒРИСИДА
Истеъмол бозорининг мутаносиблигини таъминлаш, республика фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш, тақчил товарларнинг кўплаб миқдорда асоссиз равишда четга олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1996 йил 10 октябрдан бошлаб республикадан юридик ва хорижий шахслар томонидан олиб чиқиб кетиладиган товарларга иловага мувофиқ рўйхат ва ставка бўйича акциз солиғи жорий этилсин.
Белгилаб қўйилсинки:
маҳсулотни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилувчи товар ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига;
жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиб кетиладиган бир жисмоний шахсга биттагача товарга акциз солиғи солинмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси четга олиб чиқиб кетиладиган акциз солиғи солинадиган товарлар учун акциз солиғи тўлаш тартибини беш кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Давлат солиқ қўмитаси акциз солиғи тўғри ҳисобланиши ва тўлиқ тўланиши устидан назорат ўрнатсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1996 йил 1 октябрдаги
343-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга олиб чиқиб
кетилаётган акциз солиғи солинадиган
товарлар учун акциз солиғи
СТАВКАЛАРИ
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди |
Товарларнинг номи |
Акциз солиғи ставкалари (контракт қийматига ёки товарнинг харид қийматига нисбатан фоизларда) |
Мураккаб маиший техника: |
50% |
|
8418 |
- совутгичлар |
|
8528 |
- телевизорлар |
|
8521 |
- видеомагнитофонлар |
|
852031 |
- магнитофонлар |
|
851650000 |
- микротўлқинли печлар |
|
8527 |
- радиоприёмниклар |
|
850910 |
- чанг ютгичлар |
|
850940000 |
- миксерлар |
|
851010000 |
- электр устаралар |
|
851640 |
- электр дазмоллар |
|
Қайта экспорт сифатида четга олиб чиқиб кетилаётган бошқа маҳсулотлар |
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., N 10, 28-модда.