Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.1996 й. 438-сон "Товарларнинг айрим турларига импорт бож пошлиналари ставкаларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.12.1996 й.

N 438



ТОВАРЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИГА

ИМПОРТ БОЖ ПОШЛИНАЛАРИ

СТАВКАЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Истеъмол товарлари импортини тартибга солиш ҳамда ватанимиз товар ишлаб чиқарувчилари манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1997 йил 1 январдан бошлаб иловага мувофиқ истеъмол товарларининг айрим турларига импорт бож пошлиналарининг янги ставкалари жорий этилсин.


2. Мазкур қарорга иловага мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи иқтисодий фаолияти тартибга солиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 20 мартдаги 114-сон қарорига 2-иловага ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига товар импорт қилишни оқилона ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 1 октябрдаги 342-сон қарорига 1-иловага ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш ва акциз солиғи ставкаларини ўзгартириш юзасидан таклифларни икки ҳафта муддатда кўриб чиқиш учун тақдим этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда 1997 йилнинг I чораги якунлари бўйича импортни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш ва ватанимиз товар ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида таклифлар тайёрласин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасинииг

1996 йил 10 декабрдаги

438-сон қарорига

ИЛОВА



Импорт бож пошлиналари

СТАВКАЛАРИ

Товар

гуруҳи

рақами


Товарнинг қисқача номи


Ташқи иқтисодий

фаолият ТН коди


Пошлина ставкалари

(контракт қийматига

нисбатан фоизларда)


06

Гулдасталар ясаш ёки безаш мақсадлари учун яроқли бўлган янги узилган, қуритилган, бўялган, оқартирилган, шимдирилган ёки бошқача усул билан ишлов берилган, терилган гуллар ва ғунчалар, шунингдек, барглар, новдалар ва ўсимликларнинг гулсиз ва ғунчаларсиз бошқа бўлаклар


0603-0604

30

07

Янги ва совитилган томатлар


070200

30

Бодринг


0707

30

22

Минерал сувлар


2202

30

33

Атторлик моллари


3303-3307

20

37

Фото ва кинотоварлар


3705

10

39

Кийим-бошларни безаш учун буюмлар ва уларнинг пластмассадан тайёрланган аксессуарлари


392620

30

52

Калава ип ва ип газлама


52

30

54

Синтетик иплардан газлама


5407-5408

30

Время: 0.1425
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск