Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари / Давлат тили. Бошқа тиллардан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.1996 й. 311-сон "Ўзбекистон ССРнинг Давлат тили ҳақида"ги Қонунни амалга ошириш Давлат дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.1996 й.

N 311



"ЎЗБЕКИСТОН ССРНИНГ ДАВЛАТ ТИЛИ

ҲАҚИДА"ГИ ҚОНУННИ АМАЛГА ОШИРИШ

ДАВЛАТ ДАСТУРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Олий Мажлиснинг "Давлат тили тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини янги таҳрирда амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 19 февралдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида"ги Қонунни амалга ошириш Давлат дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин, унинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар Давлат дастурини амалга ошириш тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Ўзбекистон ССР

Министрлар Советининг

1990 йил 19 февралдаги

101-coн қарорига

ИЛОВА

(Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 10 сентябрдаги

311-сон қарори билан

киритилган таҳрирда)


"Давлат тили тўғрисида" Ўзбекистон

Республикаси Қонунининг амалга

оширилишини таъминлаш

ДАВЛAT ДАСТУРИ

N

Тадбирлар


Бажарувчилар


Бажарилиш

муддатлари


I. Ташкилий масалалар


1.

Вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари ҳузуридаги лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш комиссияларига, шунингдек, вазирликлар, қўмиталар, идоралар, муассасалар, ташкилотлар, корхоналардаги ишчи комиссияларига янги таҳрирдаги "Давлат тили тўғрисида"ги Қoнyнни жорий этиш бўйича жавобгарликни юклаш.


Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар

доимо


Комиссиялар томонидан янги таҳрирдаги Қонунгa мувофиқ тадбирлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда уларни бажаришга киришиш.




2.

"Давлат тили тўғрисида" Қонунни жорий этиш ҳақида aҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бoриш.

Фанлар академияси, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Атамақўм, Ўзтелерадио, газеталар ва журналлар таҳририятлари, "Маънавият ва маърифат" республика маркази


доимо

3.

Барча манфаатдор томонлар амалда фойдаланиши учун "Давлат тили тўғрисидаги Қонунга шарҳлар"ни ўзбек ва рус тилларида тайёрлаш ва оммавий нусхада нашр қилиш.


Фанлар академияси, Атамақўм, Адлия вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси

1996 йил IV чорак

4.

Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилинган кунда - ҳар йили Ўзбек тили кунини ўтказиш.

Вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар

ҳар йили

II. Ўзбек тилини илмий ўрганиш, ўқитиш

1.

Компьютер техникасини қўллаган ҳолда ўзбек тилига ўқитиш учун педагогика дастурий воситалари фонди ташкил этиш, ўзбек тилини ўрганишнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш, бошқа тиллардаги илмий-техника матнларининг ўзбек тилига машина таржимасини амалга ошириш.


Фанлар академияси, Халқ таълими

вазирлиги, Молия вазирлиги

1997-2000 йиллар

2.

Болалар мактабгача тарбия муассасалари, умумтаълим мактаблари, ҳунар-техника билим юртларида ўрта махсус ўқyв юртларида давлат тилига ўқитишни кенгайтириш, шунингдек, олий ўқув юртларида, улар қайси идорага бўйсунишларидан қатъи назар, республикa учун давлат тили бўйича мутахассислар тайёрлаш.


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

доимо

3.

Ўқитиш ўзбек тилида олиб борилмайдиган мактаблар учун ўзбек тили ўқитувчилари тайёрлайдигаи педагогика институтлари учун ўқув режалари ва дастурларини, дарсликлар ва ўзбек тилини ўқитиш услубиятини такомиллаштириш.


Халқ таълими вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси

1997-2002 йиллар

4.

Ўқитиш рус тили ва бошқа тилларда олиб бориладигaн барча мактаблар, ҳунар-техника билим юртлари, ўрта махсус ўқув юртлари ва олий ўқув юртларида ўқув режалари ва дастурларида ўзбек тилини асосий фан сифатида ўpганишни кенгайтириш.


Халқ таълими вазирлиги, Олий таълим вазирлиги

доимо

5.

Республика ташқарисида яшовчи ўзбек аҳолисига республикада она тилида нашр этилган ўқув-услубий бадиий ва илмий-техника адабиётларини олишда амалий ёрдам кўрсатиш.


Халқ таълими вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси


1998 йилдан бошлаб доимо

6.

Ўзбек тилини билмайдиган республика фуқароларини, уларнинг фаолият турлари ва хизмат даражаларидан қатъи назар, ҳамма жойда давлат тилига текин ўқитишни таъминлаш.


Вазирликлар ва идоралар, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, вилоят ва туман ҳокимликлари, ташкилотлар


1997 йилдан бошлаб

7.

Олий ўқув юртларининг ўзбек тили ва адабиёти кафедралари ишини кучайтириш ва уларни юқори малакали ходимлар билан мустаҳкамлаш.


Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси


доимо

8.

Мутахассислар ва амалиётчиларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ўқув юртлари учун ўзбек тили бўйича оригинал дарсликларни танлов асосида яратиш.


Халқ таълими вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, Фанлар академияси


1997 йилдан бошлаб доимо

9.

Ўқув юртларида ва аҳоли ўртасида ўзбекча сўзлашув нутқи кўникмаларини қисқa муддатда эгаллаб oлиш имконини берадиган ўзбек тилини жадал ўрганиш услубиятини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Халқ таълими вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси


1997-1999 йиллар

10.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Республика ўқув-услубий марказига, бош марказ сифатида, дастурлар, ўқув-услубий қўлланмалар, дарсликлар, дидактик материаллар ва қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, халқ таълимининг барча даражаси учун ўзбек тили бўйича компьютер воситаларини ишлаб чиқиш, нашр этиш ва жорий этишни мувофиқлаштиришни юклаш.


Халқ таълими вазирлиги, Молия вазириги, Олий таълим вазирлиги


1997 йилдан бошлаб доимо

11.

Барча миллат ўқувчилари ва талабаларининг ўзбек тили бўйича олимпиадаларининг туман, шаҳар, вилоят вa республика тypларини ўтказиш. Олимпиада ғолибларини рағбатлантиришнинг амалий тизимини ишлаб чиқиш.


Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ҳoкимликлар, Тест маркази, олий ва ўрта махсус ўқув муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар


ҳар йили

12.

Талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб араб графикаси асосида ўзбек ёзувини  ўpганиш учун шарт-шароитлар яратиш.


Халқ таълими вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Фанлар академияси



13.

Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш масалалари бўйича мунтазам равишда республика ва минтақалараро услубий конференция, семинарлар ўтказиш.


Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


1996 йилдан бошлаб доимо

III. Ҳужжатларни нашр этиш

1.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларини, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа ҳужжатларини давлат тилида, зарур бўлганда бошқа тилларда ҳам нашр этишни таъминлаш.


Адлия вазирлиги, Давлат матбуот  қўмитаси, ҳокимликлар


доимо

2.

Маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқарувининг ҳужжатларини давлат тилида, алоҳида миллат вакиллари зич яшайдиган жойларда - давлат тилида ва мазкур миллат тилида қабул қилиш ҳамда эълон қилишни таъминлаш.


Туманлар вa вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, Адлия вазирлиги


доимо

3.

Фуқаролар ҳолати ҳужжатларини, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни давлат тилида, зарур бўлганда эса айнан бошқа тилда қайтарилиб расмийлаштиришни таъминлаш.


Адлия вазирлиги, ҳокимликлар, Ички ишлар вазирлиги

доимо

4.

Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахсларга, уларнинг миллатидан қатъи назар, ўз номини, отасининг номини ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзишлари учун шарт-шароитлар яратиш.


Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги


1996 йилдан бошлаб доимо

IV. Нашр ишлари

1.

Кўп жилдли академик "Ўзбек тилининг изоҳли луғати"ни тайёрлаш ва нашр этиш.

Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси, Молия вазирлиги


1997-2005 йиллар

2.

Ўзбек халқининг ўз тилидаги адабий, тарихий-маданий ёдгорликларини нашр этишни амалга ошириш ҳамда уларни рус ва бошқа тилларга таржима қилиш.


Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси

1998-2000 йиллар

3.

Фан ва техника тармоқлари бўйича терминологик луғатлар нашр этиш.


Фанлар академияси, Атамақўм, Давлат матбуот қўмитаси


1998 йилдан бошлаб

4.

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ўзбек тилини ўрганиш учун илмий-оммабоп адабиётлар, рисолалар, буклетлар, кўргазмали қуроллар чиқаришни таъминлаш.


Давлат матбуот қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, "Маънавият ва маърифат" республика маркази


1996 йилдан бошлаб

5.

Давлат тилида иш юритиш бўйича қўлланма нашр этиш.


Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси, Атамақўм


1997 йил

V. Иш юритиш ва ахборот хизмати

1.

Иш юритишни, ҳужжатшуносликни ва муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги ёзишмаларни республика давлат тилига ўтказиш.

Ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар, корхоналар, концернлар, қўмиталар, компаниялар ва бошқа муассасалар


2003 йилгача

2.

Норматив, қўлланма материаллари ва низомларни, статистика ва молиявий ҳисоб-китоблар шакллари, бланкалари ва бошқа ҳужжатларни давлат тилида нашр этиш ҳамда уларни кўпайтириш (республикадан ташқарига жўнатиш учун мўлжалланган ҳужжатлар бундан мустасно).


Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, вазирликлар, идоралар, корхоналар, ҳокимликлар


2003 йилгача

3.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ҳисоб-китоб, статистика ва молиявий ҳужжатларни давлат тили ҳамда рус тилида юритиш.


"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, ҳокимликлар


2003 йилгача

4.

Республика давлат ва жамоат ташкилотлари, корхоналар, муассасаларнинг расмий муҳрлари, штамплари, бланкалари матнини давлат тилида ёзиш.


Давлат матбуот қўмитаси, ИИВ, ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар


1996-1997 йиллар

5.

Прейскурантлар, лавҳалар, нарх кўрсаткичлари, ёрлиқлар, йўриқномалар, шу жумладан, чет эллардан олинадиган маҳсулотларнинг йўриқномалари, бошқа кўргазмали ва оғзаки ахборотлар матнларини республика давлат тилида, зарур бўлганда бошқа тилларда ёзиш ва эълон қилишни таъминлаш.


"Ўзмаишийхизматуюшма", Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекбирлашув, "Ўзбек савдо" давлат уюшмаси, Давлат матбуот қўмитаси


1999 йил

6.

Шаҳарлар, туманлар, қишлоқлар, майдонлар, кўчалар ва бошқа географик эълонларнинг республика давлат тилида ёзилишини таъминлаш.


Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Атамақўм


доимо

7.

Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектларига фирмали номлар беришнинг ягона тартибини ишлаб чиқиш.

Адлия вазирлиги, Атамақўм, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси


1996 йил

8.

Давлат, жамоат ташкилотларига ва муассасаларига аризалар, шикоятлар ва таклифлар билан мурожаат қилувчи фуқароларга давлат тилида ва бошқа тилда берилишини таъминлаш. Фуқароларнинг республикада қўлланиладиган ҳар қандай тилда ёзган аризалари, шикоятлари ва таклифларини қабул қилиш ва кўриб чиқишда тўсқинлик қилувчи мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилишини назарда тутиш.


Вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва ҳокимликлар

1996 йилдан бошлаб доимо

9.

Давлат нотариал идораларида ва ЗАГС органларида нотариал ишларини ва иш юритишни такомиллаштириш мақсадида нотариал идораларини, туман ҳокимликларини, қишлоқ ва шаҳарчалар кенгашларини ўзбек тилидаги материаллар билан таъминлаш.


Адлия вазирлиги


1997 йил

Время: 0.2177
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск