Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар / Имтиёзлар /

Мол-мулк суғуртаси ва узоқ муддатли ҳаёт суғуртасига оид суғурта мукофотлари юзасидан юридик шахсларнинг даромад (фойда) солиғи ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 25.06.2007 й. 1693-сон билан рўйхатга олинган 24.05.2007 й. МВ 59-сон, ДСҚ 2007-37-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 25 июнда 1693-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2007 йил 24 майдаги

59, 2007-37-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мол-мулк суғуртаси ва узоқ муддатли ҳаёт

суғуртасига оид суғурта мукофотлари юзасидан

юридик шахсларнинг даромад (фойда) солиғи

ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғи

бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-618-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 15-сон, 158-модда) мувофиқ мол-мулк суғуртаси ва узоқ муддатли ҳаёт суғуртасига оид суғурта мукофотлари бўйича солиқ имтиёзларини бериш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда фойдаланиладиган тушунчалар:


"суғурта мукофоти" - суғурта шартномасида белгиланган муддат ва тартибда суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчига тўлаши шарт бўлган суғурта ҳақи;


"мол-мулк суғуртаси шартномаси" - суғурта шартномаси бўлиб, унга кўра бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурта қилдирувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.


"узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси шартномаси" - суғурта шартномаси бўлиб, унга мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) бошқа тараф (суғурта қилдирувчи) тўлайдиган, шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта қилдирувчининг ўзининг ёхуд шартномада кўрсатилган бошқа фуқаро (суғурталанган шахс)нинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилган, у муайян ёшга тўлган ёки унинг ҳаётида шартномада назарда тутилган бошқа воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берган ҳолларда шартномада шартлашилган пулни (суғурта пулини) бир йўла ёки вақти-вақти билан тўлаб туриш мажбуриятини олади.


"суғура полиси" - суғурта шартномасининг имзоланганлигини ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурталовчининг суғурта қопламасини тўлаш бўйича мажбуриятининг кучга кирганлигини тасдиқловчи ва суғурта мукофоти тўлангандан сўнг суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига бериладиган ҳужжат (шаҳодатнома, сертификат, квитанция).


2. Юқорида кўрсатилган қарор асосида белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи асос бўлиб суғурта полиси ҳисобланади.



II. ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ

ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИҒИ

БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ


3. Юридик шахс (мулкдор, хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқининг субъекти) томонидан мол-мулкни суғурталаш шартномаси бўйича тўланган суғурта мукофоти суммаси, шунингдек ўз ходимларининг ҳаётини узоқ муддатли суғурталаш шартномаси бўйича тўланган суғурта мукофотлари суммаси жами даромаддан чегирилади.


4. Юридик шахс томонидан (ходимлар категориясига кирмайдиган) бошқа шахсларнинг ҳаётини узоқ муддатли суғурталаш шартномаси бўйича тўланган суғурта мукофотлари суммаси, даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда жами даромаддан чегирилмайди.



III. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА

ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ


5. Юридик шахс томонидан ўз ходими учун узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси бўйича тўланган суғурта мукофотлари суммаси, жисмоний шахснинг солиққа тортиладиган даромади сифатида қаралмайди.


6. Мустақил равишда мол-мулк суғуртаси ва/ёки узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси бўйича суғурта мукофотларини тўлаган жисмоний шахслар, тўланган суғурта мукофотлари суммасини солиққа тортиладиган даромадни ҳисоблашда асосий иш жойи бўйича ёки ҳисобот йили учун яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига йиллик жами даромадлар тўғрисидаги декларацияни топширишда, йиллик жами даромаддан чегириш ҳуқуқига эга.


7. Мол-мулк суғуртаси ва/ёки узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси шартномаси муддатидан олдин бекор бўлганда ва суғурталовчи томонидан суғурта мукофотининг жами суммаси ёки бир қисми суғурта қилдирувчига қайтарилганда, агар суғурта қилдирувчига аввал ушбу Низомга мувофиқ имтиёзлар берилган бўлса, суғурталовчи суғурта мукофотини солиққа тортиладиган даромадга киритиш мақсадида суғурта қилдирувчи (юридик ёки жисмоний шахс) рўйхатга олинган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларига қайтарилган суғурта мукофоти ҳажми тўғрисида хабар беради.



IV. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ ВА СОЛИҚ

ОРГАНЛАРИНИНГ НАЗОРАТИ


8. Юридик шахслар даромад (фойда) солиғи ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғини қонунчилик асосида берилган имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда тўғри ҳисобланиши бўйича жавобгардирлар.


9. Солиқ имтиёзларининг тўғри қўлланилишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 275-модда.











































Время: 0.1640
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск