Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш учун мўлжалланган маблағларни Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси махсус субҳисоб рақамида жамлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР АВ 27.06.2007 й. 1694-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ 29.05.2007 й. 62-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 27 июнда 1694-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирининг

2007 йил 29 майдаги

62-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация

ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш

учун мўлжалланган маблағларни Давлат эҳтиёжлари учун

харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг

ҳисоб-китоб жамғармаси махсус субҳисоб рақамида

жамлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2007-2011 йилларда пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастури тўғрисида" 2007 йил 3 апрелдаги 70-сон қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 143-модда) 2007-2011 йилларда пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастурини (кейинги ўринларда матнда дастур деб юритилади) амалга ошириш учун мўлжалланган маблағларни Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (кейинги ўринларда матнда Жамғарма деб юритилади) махсус субҳисоб рақамида жамлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.



I. МАБЛАҒЛАРНИ ЖАМЛАШ


1. Пахта тозалаш саноати корхоналари (кейинги ўринларда матнда корхоналар деб юритилади) чораклик молиявий ҳисобот тузилганидан сўнг 5 кун ичида "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига ҳисобот даврида пахтани қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг сотилган қийматидан Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамига ҳисобланган бир фоиз миқдоридаги ажратмалар суммаси тўғрисида маълумотни тақдим қилади. Ҳисобланган ажратма суммалари корхоналарнинг "давр харажатлари" сифатида ишлаб чиқариш харажатларига тааллуқли бўлади.


2. Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамига, шунингдек белгиланган тартибда бюджетга "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг устав фондларидаги акцияларнинг давлат улуши бўйича келиб тушган дивидендлар ҳам ўтказилади.


3. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта маҳсулотларини сотиб олувчилардан пул маблағларининг келиб тушиши билан, 23208 - "Жамғарма ва Молия вазирлиги билан клиринг трансакциялари" махсус ҳисоб рақамидан пахтани қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг сотилган қийматидан бир фоиз миқдоридаги ажратмаларни Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамига ўтказадилар.



II. МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


4. "Ўзпахтасаноат" уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган маблағларнинг тушуми ва улардан фойдаланиш прогнози ҳар йилнинг 1 сентябригача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилинади ва мазкур прогноз 10 кунлик муддатда Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.


5. "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига асосан:

корхоналар томонидан хўжалик йўли билан, шунингдек пудрат йўли билан амалга ошириладиган ишларнинг рўйхатини аниқлаш ҳамда танлов асосида ускуналарни сотиб олишни;

дастурга киритилган корхоналарни реконструкция қилишга танлов ўтказишни;

пудрат ишларини бажаришга ва ускуналарни харид қилишга шартномалар тузишни;

корхоналарни модернизация ва реконструкция қилишнинг аниқ мўлжалланган рўйхатини тасдиқланишини ташкил қилади.


6. Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамида жамланган маблағлардан фойдаланиш учун "Ўзпахтасаноат" уюшмаси зарур ҳисоб-китоблар ва тегишли ҳужжатларни (қурилишнинг аниқ мўлжалланган ва титул рўйхати, буюртмачи ва пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси, пудратчи ташкилотларнинг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан шартномаси нусхаси, "Давархитектқурилиш" қўмитасининг қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатини) илова қилган ҳолда маблағ ажратиш тўғрисидаги талабномани Молия вазирлигига тақдим қилади.


7. Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, Молия вазирлиги ўн беш иш кунидан кечиктирмай "Ўзпахтасаноат" уюшмасига маблағ ажратиш бўйича асослантирилган рад жавобини юборади.


8. Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамида жамланган маблағлардан фойдаланиш Молия вазирининг маблағларни ўтказиш ҳақидаги буйруғига асосан амалга оширилади. Мазкур буйруқда тегишли корхонанинг "Пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш" махсус ҳисоб рақамига маблағларни ўтказилиши муддати, суммаси ва мақсадли йўналиши кўрсатилади.


9. Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамида жамланган маблағлардан фойдаланиш объект қийматининг 70 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда амалга оширилади.


10. Ускуналарни етказиб бериш ва ишларни бажаришга аванс бериш учун маблағлар белгиланган тартибда тузилган шартномалар (контрактлар) шартларидан келиб чиқиб ўтказилади.


11. Объект қийматининг 50 фоизигача миқдорида аванс бериш Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамида жамланган маблағлар ҳисобидан бир ой давомида амалга оширилади. Импорт қилинаётган ускуналарни етказиб берилиши учун тўлов ҳисоб-китобларнинг аккредитив шаклини қўллаган ҳолда амалга оширилади.


12. Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамида жамланган маблағлар ҳисобига объект қабул қилинган кундан кейин бир ой ичида ўн беш фоиз тўлов амалга оширилади, шартномада қайд этилган кафолат муддати тамом бўлганидан кейин эса, тўловнинг қолган қисми (беш фоизгача) амалга оширилади. Бунда объект қабул қилингандан кейин Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамида жамланган маблағлар ҳисобидан тўловлар объект қийматининг ўттиз фоизидан кам бўлмаган қисми модернизация қилинаётган корхона томонидан ўз маблағлари ва тижорат банклари кредитлари ҳисобига тўлиқ молиялаштирилганидан сўнг амалга оширилади.


13. Дастур тугалланганидан кейин, шунингдек буюртмачилар ва пудратчилар ўртасидаги ҳисоб-китоблар якунланганидан сўнг, Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамида жамланган маблағларнинг қолдиғи бюджетга ва "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига улардан тушган маблағларнинг суммасига мос равишда қайтарилади.


14. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари Жамғармадан қайтарилган маблағларни корхоналар ўртасида, улардан келиб тушган суммага мос равишда тақсимлайдилар ва корхоналарнинг ҳисоб-китоб рақамларига ўтказадилар.


15. Корхоналарнинг "Пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш" махсус ҳисоб рақамига ўтказилган маблағлар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди ҳамда солиқ ва солиқ бўлмаган мажбурий тўловлар ҳисобланадиган базага киритилмайди.



III. ЖАВОБГАРЛИК ВА НАЗОРАТ


16. Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамига пахтани қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг сотилган қийматидан бир фоизи миқдоридаги ажратмаларни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини назорат қилиш Жамғарманинг ҳудудий инспекторлари зиммасига юклатилади.


17. Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамига "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари устав фондларидаги акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендларни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини назорат қилиш Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


18. Корхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан назорат Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.


19. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Мазкур Низом "Ўзпахтасаноат" уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 276-модда.










































Время: 0.2094
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск