ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат шартномаси (контракт) /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 16.05.2001 й. 4-сон "Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.05.2001 й. 402-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.05.2001 й.

N 402-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

16.05.2001 й.

N 4


БУЙРУҒИ



Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш ҳақида


(2001 йил 29 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 444-сон қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда таҳририй ўзгартиришлар киритиш мақсадида


БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан 1998 йил 7 январда келишилиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йилнинг 7 январида 8/04-1 ва 32/01-сонлар билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (1998 йил 29 январда 402-сон билан рўйхатга олинган) иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киритилсин.




Вазир                                                                                              О. Обидов






Буйруққа

ИЛОВА



Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар



1. 1.2-банди бўйича:

биринчи хатбошидаги “Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан берилади ва юритилади” сўзлари “туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан амалга оширилади” сўзларига;

иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги “жам-ғарманинг туман (шаҳар)” ҳамда “Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар)” сўзлари “туман (шаҳар) ижтимоий таъминот” сўзларига;

учинчи хатбошидаги “Пенсия жамғармасига” сўзларини “бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига” сўзларига алмаштирилсин.


2. 1.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ишга кираётган вақтда ишга кираётган шахс иш берувчига меҳнат дафтарчасини (биринчи маротаба ишга кираётганлар бундан мустасно) тақдим этиши шарт. Ўриндошлик асосида ишга кираётганлар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома тақдим этадилар”.


3. Қуйидаги таҳрирда 1.6-банд киритилсин:

“1.6.Меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган корхонанинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади”.


4. 2.2-банддаги иккинчи хат боши (“Эслатма”) чиқариб ташлансин.


5. 2.3-бандининг биринчи хатбошидаги, 2.4, 2.7-бандлардаги, 2.8-банднинг иккинчи хатбошидаги, 4.4-банднинг иккинчи ва олтинчи хатбошидаги “кўчириш”, “кўчирилиши”, “кўчирилган”, “кўчирилгани” сўзлари тегишли равишда “ўтказиш”, “ўтказилиши”, “ўтказилган”, “ўтказилгани” сўзларига алмаштирилсин.


6. 2.6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Меҳнат дафтарчасига нотўғри ёки ноаниқ ёзув киритган корхона тугатилган бўлса, бундай хатони тузатиш мазкур корхона бевосита бўйсунган юқори ташкилот томонидан (бундай ташкилот мавжуд бўлмаган тақдирда тегишли архивлардан олинган маълумотлар асосида амалга оширилади), корхона қайта ташкил этилган ҳолларда эса унинг ҳуқуқий вориси томонидан амалга оширилади”.


7. 2.10-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Мазкур маълумотларни ёзган шахснинг имзоси корхона муҳри билан тасдиқланади”.


8. 2.12-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3-устунга “Фалон цех, бўлим, бўлинма, қисм ва х.к. фалончи лавозимга (касбга, мутахассисликка) қабул қилинди (тайинланди ёки сайланди)” деб ёзиб, берилган малака даражаси (агар шундай даража берилса) аниқ кўрсатилади”;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ходим мазкур корхонанинг ўзида бошқа ишга ўтказилса, унинг меҳнат дафтарчасига қуйидагича ёзув киритилади: 1-устунда  тартиб рақами, 2-устунда  сана, 3-устунда “Фалон лавозимга (касбга, мутахассисликка) ўтказилди деб ёзиб, 4-устунда  тегишли буйруқнинг сони ва санаси кўрсатилади”.


9. III-қисм қуйидаги таҳрирда 3.5-банд билан тўлдирилсин:

“Меҳнат дафтарчаси ходимга фақатгина меҳнат шартномаси бекор қилинганида берилади. Бошқа ҳолларда ходимнинг талабига биноан меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки нусха берилади”.


10. 2.16-банднинг биринчи, тўртинчи хатбошиларидаги, 2.21-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, 3.2-банддаги “шахсий ёрдамчи хўжаликларда” ва “шахсий ёрдамчи хўжаликда” сўзлари тегишли равишда “деҳқон хўжаликларида” ва “деҳқон хўжаликда” сўзларига алмаштирилсин.


11. 2.16-бандининг биринчи хатбошидаги “Пенсия жам-ғармасини туман (шаҳар)”, 2.21-бандининг биринчи хат бошидаги ва 3.2-бандидаги “Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар)” сўзлари “туман (шаҳар) ижтимоий таъминот” сўзларига алмаштирилсин.


12. 2.19-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ишсиз шахс деб эътироф этилган фуқаролар маҳаллий меҳнат бўлимига белгиланган муддатда рўйхатдан ўтиш учун келганларида меҳнат дафтарчаларини меҳнат бўлими ходимига кўрсатишлари шарт”.


13. 7.1-банд “назоратни” сўзидан кейин “ўрнатилган тартиб асосида” сўзлари билан тўлдирилсин.


14. 7.2-банддан кейин қуйидаги таҳрирда хат боши киритилсин:

“Эслатма: ҳар бир ходимга фақатгина битта меҳнат дафтарчаси юритилади, агарда айрим сабабларга кўра ходимда икки ёки ундан кўп меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлса кейингилари шундай мавжудликни аниқлаган иш берувчи томонидан бекор қилинади. Бунда кейинги меҳнат дафтарчаларидаги ёзувлар учун шу иш берувчи масъул бўлмайди”.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон касаба уюшмалар Федерацияси Кенгаши билан келишилди.



Ўзбекистон касаба уюшмалар

Федерацияси Кенгаши Раиси                                             Д. Жаҳонгирова


















Время: 0.2129
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск