Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.03.1996 й. 126-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 30 мартдаги

126-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат

қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини

мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) давлат бошқарув органи ҳисобланади.

2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Марказнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва маҳаллий бошқарув органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг фуқаролари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


4. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банкларда ҳисоб-китоб ва валюта счётларига эга бўлади.



II. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

республикада қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва бошқариш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

унинг томонидан рўйхатдан ўтказилган бозорнинг қимматли қоғозлар чиқарилиши, қимматли қоғозлар бозори тузилмаси ва ривожланиши юзасидан қатнашчилар бўйича маълумотлар банкининг ягона реестрларини юритиш, ҳисобга олиш ва ҳисоботни ташкил этиш, қимматли қоғозлар муомалада бўлишини, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг касб фаолиятини бошқариш;

қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялаш;

давлат бошқаруви органлари, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳамда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳамда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган ҳолларда улар бўйича ижро этиш мажбурий бўлган хулосалар ва кўрсатмалар бериш, қонунни бузувчиларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ санкциялар қўллаш;

қимматли қоғозларнинг миллий ва халқаро бозорларида ўзбекистонлик ва хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозлари чиқарилиши ва самарали муомалада бўлиши учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитларни таъминловчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар - инвесторларнинг, шунингдек қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;

қимматли қоғозлар бозорининг аҳволи ва унинг қатнашчилари тўғрисида инвесторларни ва жамоатчиликни кенг хабардор қилиш;

қимматли қоғозлар бозорининг самарали инфраструктурасини ташкил этишда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, маҳаллий бошқарув органларининг, профессионал ва нопрофессионал қатнашчиларнинг, уларнинг бирлашмалари (уюшмалари)нинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини мувофиқлаштириш.


6. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:

қимматли қоғозлар ва уларнинг эмитентлари тўғрисидаги ахборотнинг тўлиқ очилиши ва унинг тушунарли бўлиши устидан назоратни амалга оширади;

қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш ва тартибга солиш ҳамда унинг қатнашчилари фаолияти масалаларига оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;

инвесторларнинг корхонани (акционерлик жамиятини) бошқаришда қатнашишдаги, дивидендлар олишдаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради;

ўзбекистонлик эмитентлар қимматли қоғозларининг чет элда ва хорижий эмитентлар қимматли қоғозларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши шартлари ва тартибини белгилайди;

қимматли қоғозлар ва уларнинг ҳосилалари эмиссиясини (чиқарилишини), эмитентлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар эмиссиясини амалга оширувчи хорижий эмитентлар қимматли қоғозлари эмиссияси проспектларини рўйхатдан ўтказади;

қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари сифатида қимматли коғзлар бозоридаги фаолиятга лицензия беради;

тегишли давлат органлари билан биргаликда қимматли қоғозлар бозорининг самарали инфраструктурасини ташкил этишда қатнашади;

қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, қимматли қоғозлар билан касб фаолиятини амалга оширишга ягона талабларни, қимматли қоғозлар билан битишувларни амалга ошириш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш ҳисоби ва ҳисоботи стандартларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказилишининг тўғрилигини назорат қилади ҳамда қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари фаолияти устидан, хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозлари Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорига муомалага қўйилиши қоидалари ҳамда квоталарига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади ва ушбу қоидалар ва қоидаларни бузувчиларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чора-тадбирларни қўллайди;

қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари мутахассислари нисбатан малака талабларини белгилайди, уларни аттестациядан ўтказади, малака аттестатлари, қимматли қоғозлар эгалари реестири ва ҳисобга олиш регистри юритилишига талабномаларни беради, уларга риоя этилишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолияти устидан назоратни амалга оширади;

қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлаш, қимматли қоғозларнинг чиқарилиши, бозорга қўйилиши, муомалада бўлиши ва сақланишини бирхиллаштириш, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказишнинг ҳисоби ва ҳисоботи, қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари фаолиятини назорат қилиш учун қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари бирлашмалари (уюшмалари) фаолиятини мувофиқлаштиради ва йўналтиради;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказий депозитарий хизматлари учун тарифлар миқдорини тасдиқлайди;

республикада рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқаришларнинг, шунингдек қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари сифатида фаолиятга лицензия олган юридик ва жисмоний шахсларнинг ягона давлат реестирларини юритади ҳамда уларни рўйхатларини эълон қилади;

давлат рўйхати тартиботидан ўтган қимматли қоғозлар чиқарилишига идентификация тартиб рақамлари беради;

турлари бўйича рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларнинг миқдори ҳақидаги йиллик оммавий ҳисоботларни тузади, инвесторлар ва жамоатчиликнинг кенг хабардор қилинишини таминлайди;

ахборот тизимини ташкил этиш, қимматли қоғозлар билан ишлашни автоматлаштириш ва компьютерлаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;

қимматли қоғозларга оид қонунлар ва норматив ҳужжатлар ижросини назорат этиш, қимматли қоғозлар ички ва ташқи бозорларида қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказишни бир-хиллаштириш, улар қатнашчилари фаолиятини назорат қилиш бўйича биргаликдаги фаолиятни мувофиқлаштириш соҳасида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиб бориш халқаро ва хорижий органлари билан ҳамкорлик қилади;

эмиссияли қимматли қоғозларни (давлат қимматли қоғозларидан ташқари) муомалага чиқариш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан битишувларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказишни ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш стандартларини, қимматли қоғозлар эгалари реестрларини ва қимматли қоғозлар билан битишувларни ҳисобга олиш реестрини юритиш тартибини тасдиқлайди;

ўз маблағлари етарлилигининг мажбурий нормативларини ва қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича таваккалчиликларни чеклайдиган бошқа кўрсаткичларни, шунингдек давлат қимматли қоғозларидан ташқари қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича ҳужжатларни сақлаш муддатларини белгилайди;

қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга лицензия олган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари мансабдор шахсларига нисбатан малака талабларини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда қимматли қоғозлар бозорида суғурталовчилар фаолияти устидан назоратни амалга оширади;

махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари учун (банклар ва суғурталовчилар бундан мустасно) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мониторинг олиб боради ва ушбу қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Марказнинг вазифалари ва ваколатларидан келиб чиқувчи бошқа функцияларни бажаради.



III. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


7. Марказ:

Марказ томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олинадиган йиғимлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шаклланадиган Марказни ижтимоий ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш;

қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларини белгилаш, давлат қимматли қоғозлари эмитентлари бундан мустасно;

давлат бошқаруви органлари, фуқаролар, қимматли қоғозлар бозори мутахассислари ва мансабдор шахслардан Марказга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни сўраш ва олиш;

ўз қимматли қоғозларини оммавий сотиш учун қўйган эмитентдан, қимматли қоғозлар бозори фаолиятини профессионал жиҳатдан таъминлайдиган ҳар қандай бошқа шахсдан, шунингдек фонд биржаларидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиш ва эълон қилиш мажбурий бўлган қоидалар, уставлар, регламентлар, йўриқномалар, намунавий ҳужжатлар нусхалари тақдим этилишини талаб қилиш;

қимматли қоғозлар тўғрисидаги ҳисобот шаклида эълон қилинган ва тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги юзасидан, шунингдек қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар бузилганлиги ёки бузилиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар тушганда қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг (давлат қимматли қоғозлари эмитентларидан ташқари) бухгалтерия ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларини текшириш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузиш ва уларни судга юбориш;

инвесторларнинг, қимматли қоғозлар эгаларининг ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат божи тўламасдан судга даъво тақдим этиш;

эмитентларнинг рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларини текшириш ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларига мувофиқ уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб қилиш;

эмитентларнинг қимматли қоғозлар чиқарилишини рўйхатга олиш бўйича ҳужжатлари кўриб чиқилганлиги учун улардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида белгиланган тартибда йиғим ундириш;

қимматли қоғозлар бозори фаолият кўрсатиши ва ривожланиши соҳасида халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;

юқори малакали хорижий ва мамлакатимиз мутахассисларини контракт асосида маслаҳатчилар ва экспертлар сифатида ишга таклиф қилиш;

фонд биржаларининг биржа кенгашлари, бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари мажлисларида қатнашиш, биржа фаолияти устидан назоратни амалга ошириш учун давлат инспекторларини тайинлаш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг профессионал уюшмалари фаолиятини ва уларнинг аъзолари фаолиятини мувофиқлаштириш;

қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни қўшиб олиб бориш тартибини белгилаш;

ваколатлари доирасида қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчиларга нисбатан қуйидаги санкцияларни қўллаш:

қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари кўриб чиқиши ва ижро этиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

фонд биржаларидан (фондли бўлимларни ташкил этган бошқа биржалардан) қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва Марказ талаблари уларнинг аъзолари томонидан бузилган тақдирда бир ёки бир нечта аъзоларни аъзоликдан чиқаришни ёки фаолиятдан четлатишни талаб қилиш;

эмитентлардан белгиланган тартибда қимматли қоғозлар эмиссияси проспекти рўйхатдан ўтказилмасдан ўтказиладиган қимматли қоғозларни очиқ сотишга таклиф қилиш бўйича реклама компаниясини тўхтатишни талаб қилиш;

акциядорларнинг инвестицияларини ҳимоя қилиш мақсадида қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва бошқа иштирокчилари риоя қилиши мажбурий бўлган иқтисодий нормативларни белгилаш;

эмитентлар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда эмитентларнинг қимматли қоғозлари эмиссияси ва муомалада бўлишини 10 иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш ёки чеклаш тўғрисида судга мурожаат қилиш;

қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган тақдирда ўз ваколатлари доирасида қимматли қоғозлар бозори иштирокчисининг унинг фаолияти тўхташига олиб келмайдиган айрим операцияларини тўхтатиб туриш;

қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бир неча марта ёки қўпол равишда бузилган ҳолларда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси сифатида қимматли қоғозлар билан фаолиятни амалга оширишга берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиш;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг аниқланган ҳолатлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;

жисмоний шахсларга қимматли қоғозлар бўйича профессионал фаолиятни олиб бориш ҳуқуқига малака аттестатлари бериш, шунингдек жисмоний шахслар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда уларнинг аттестатлари амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уларни аттестатлардан маҳрум қилиш;

биржа иши ва қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш қоидалари бузилган тақдирда фонд биржасида операцияларни, шу жумладан клиринг операцияларини ва улар бўйича ҳисоб-китобларни ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида судга мурожаат қилиш;

Марказ томонидан аниқланган акциядорлик жамиятлари таъсис этилишининг эътирофи мавжуд эмаслигига доир маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органларига бериш;

белгиланган тартиб бузилган ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда қимматли қоғозларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш;

Марказнинг ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича, шу жумладан қимматли қоғозлар билан битишувларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ва/ёки қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлари содир этилгунга қадар олдинги аҳволни тиклаш бўйича судга даъволар билан мурожаат қилиш, шунингдек экспертлик қилиш ҳуқуқига эга;

махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиларининг (банклар ва суғурталовчилар бундан мустасно) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этишини текшириш, қонун бузилишлари аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш;

қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш ва инсайдер ахборотдан фойдаланиш аломатларини белгилаш;

қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари томонидан кафолат фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш;

инвестиция воситачиси томонидан мижозларнинг пул маблағлари ҳисобини юритиш ва уларнинг бут сақланишини таъминлаш тартибини белгилаш;

ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги махсус ваколатли орган билан биргаликда инвестиция воситачиси томонидан мижозларга депо ҳисобварақлар очиш, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш учун уларнинг топшириқларини қабул қилиш, мижозларга бошқа хизматларни электрон шаклда ва ўзга алоқа воситалари орқали кўрсатиш тартибини белгилаш;

Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти аъзолари бўлган бошқа давлатларнинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органлари билан маҳфий ва бошқа турдаги ахборот билан белгиланган тартибда алмашиш ҳуқуқига эга.


IV. БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИ


8. Марказ фаолияти унинг бош директори, марказий аппарат ва Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари томонидан таъминланади.

9. Бош директор ва унинг ўринбосарлари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

10. Марказнинг ҳудудий бошқармалари ўз фаолиятида Марказга ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органларига бўйсунади.

Марказнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг тегишли ҳудудий органи раҳбари билан келишув бўйича бош директор томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.

11. Марказнинг бош директори:

Марказга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради, Марказнинг ва унинг жойлардаги органларининг фаолиятини ташкил этади, Марказ ходимларининг вазифаларини тақсимлайди ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди, Марказ ходимларини ишга қабул қилади ва уларни ишдан бўшатади ҳамда бошқа ваколатларни амалга оширади;

ўз ваколати доирасида ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида буйруқлар, йўриқномалар ва қарорлар чиқаради, кўрсатмалар беради ва уларнинг бажарилишини текширади, Марказнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Марказнинг тасдиқланган тузилмасига, ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ўзгартиришлар киритиш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритишга ҳақлидир;

унга қонунчилик билан берилган ҳамда мазкур Низомдан қелиб чиқувчи бошқа функцияларни бажаради.


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда












































Время: 0.2175
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск