ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.1996 й. 17-сон "Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.1996 й.

N 17



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТДА

ВА КОНЧИЛИКДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР

ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида", "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида" ва "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек радиоактив материалларни қазиб олиш, ядровий-хавфли объектлардан фойдаланишда ишларни бехатар олиб бориш устидан назорат ўрнатиш ва МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитасининг Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш фондини ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

"Суғурта тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида "Саноатконтехназорат" давлат қўмитаси органлари ходимлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий шахсий суғурта қилинадилар;

давлат суғурта органлари суғурта қилинган хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда унинг оила аъзолари бўлган меросхўрларга суғурта ҳодисаси содир бўлган пайтда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баравари миқдорида суғурта пули (тўлиқ суғурта пули) тўлайдилар;

суғурта қилинганга хизмат вазифаларини бажариш чоғида олинган жароҳат билан боғлиқ ногиронликни белгилашда:

1-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга - тўлиқ суғурта пулининг 75 фоизи;

2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга - тўлиқ суғурта пулининг 50 фоизи;

3-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга - тўлиқ суғурта пулининг 30 фоизи;

ногиронликка олиб келмаган оғир жароҳат олинганда - тўлиқ суғурта пулининг 20 фоизи, енгил жароҳат олинганда - 10 фоизи тўланади.

5. "Саноатконтехназорат" давлат қўмитаси ходимларига хизмат вазифаларини бажариш учун транспортнинг барча турларига (хизмат сафари гувоҳномаси ва шахсий гувоҳномаси мавжуд бўлганда) биринчи навбатда йўл чиптаси сотиб олиш ҳуқуқи берилсин.

6. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини ва кон ишларини назорат қилиш ва давлат комитети тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1982 йил 14 июлдаги 494-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й., 7-сон, 25-модда).

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 14 июндаги 308-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1985 й., 6-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Ҳукуматининг қарорларига киритиладиган ўзгартиришларнинг 2-банди.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Қ.Ж.Ҳаққулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов



Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1996 й., 1-сон, 1-модда



























































Время: 0.1540
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск