Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Гидрометеорология. Геодезия ва картография. Сейсмология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.1996 й. 44-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.1996 й.

N 44



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ

КАДАСТРИ БОШ БОШҚАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва табиий потенциалини ҳисобга олиш ҳамда баҳолашга ягона умумдавлат, яхлит ва комплекс ёндашувни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармаси ("Ўзгеодезкадастр")га айлантирилсин, унга ҳозирги вақтда геодезия ва картография бўйича бажараётган функциялари сақлаб қолинган ҳолда, Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш юклансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

табиий ресурслар ва кўчмас мулкнинг, уларни комплекс ҳисобга олиш, баҳолаш ва мониторингини амалга ошириш учун, Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритишнинг тамойилларини, илмий принциплари ва услубиятини ишлаб чиқиш;

вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг Давлат кадастрлари ягона тизимига кирувчи кадастрларни юритиш соҳасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг Барча ҳудудларида топография-геодезия, картография ва кадастр ишларини амалга ошириш;

халқ хўжалиги, илм-фан, муҳофаза тармоқларини ва аҳолини геодезия, картография ва кадастр ахборотлари билан таъминлаш.

шаҳарлар ва шаҳарчаларда давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш.

3. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

"Ўзгеодезкадастр"нинг марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ 17 нафар ходимдан иборат қилиб (хизмат кўрсатувчи ходимлар бунга кирмайди). "Ўзгеодезкадастр" бошлиғига белгиланган ходимлар сони ва меҳнат ҳақи фонди доирасида марказий аппарат тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган ҳисобга олиш участкаларининг, маъмурий ва бошқа ҳудудий тузилмаларнинг ҳуқуқий мақоми, топография-геодезия, тармоқ кадастрлари маълумотлари ва кадастр чегаралари Давлат кадастрлари ягона тизимининг асоси ҳисоблансин.


5. Белгилаб қўйилсинки, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг кўчмас мулки кадастрларини яратиш учун, мулкчилик шакллари ҳамда қайси идорага бўйсунишларидан қатъи назар, барча юридик шахслар, шунингдек ер ва кўчмас мулкнинг эгалари ва фойдаланувчилари ҳисобланадиган жисмоний шахслар ер майдонлари ва кўчмас мулкнинг кадастр суратлари ва сертификациялашга оид ҳужжатларга эга бўлишлари шарт.


6. Белгилаб қўйилсинки, Давлат кадастрлари ягона тизимининг маълумотлари ва асослашлари давлат бошқарувининг барча органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий кучга эгадир. Кадастр ҳужжатлари мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги объектлар тўғрисидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва техник маълумотларнинг асл манбаи сифатида қабул қилиниши керак.


7. "Ўзгеодезкадастр" Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат ўрмон қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Бошгидромет", жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда қонун ҳужжатлари, ташкилий-техник тадбирлар, норматив ҳужжатлар, кадастр ишларини амалга ошириш давлат стандартлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун идоралараро комиссия тузсин;

икки ой муддатда Давлат кадастрлари ягона тизими тўғрисидаги Низомни ҳамда мавжуд кадастрларни такомиллаштириш ва Янги кадастрларни яратишга доир тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари 1996-1997 йилларда "Ўзгеодезкадастр" билан биргаликда шаҳар ва шаҳарчалар кўчмас мулки кадастрларининг хўжалик ҳисобидаги хизматларини тузсинлар ва уларни зарур хоналар, алоқа воситалари, жиҳозлар ҳамда ташкилий техник билан таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маблағ билан таъминлаш ҳисоб-китобларига мувофиқ:

Давлат кадастрлари ягона тизимининг давлат ер кадастрини ташкил этиш ва уни юритиш билан боғлиқ ишларни;

кадастр суратга олишлар, мониторинглар юритиш ва кадастр ахборотини шакллантириш, қайта ишлаш ва узатишнинг компьютер тармоғини яратиш учун техника воситалари ҳамда технологиялар харид қилишни;

"Ўзгеодезкадастр" аппаратини маблағ билан таъминлашни назарда тутсин;

умумий фойдаланишдаги автохўжаликлардан иккита хизмат енгил автомобилини ёллаш учун лимит белгиласин.


10. "Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги бир ой муддатда "Ўзгеодезкадастр" марказий аппаратини 2 та ҳукумат алоқаси телефони билан таъминласин.


11. Геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармасида бошлиқнинг 2 нафар ўринбосари, шу жумладан, 1 нафар биринчи ўринбосари ва 7 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин.


12. "Ўзгеодезкадастр" бошлиғи ва унинг ўринбосарларига тегишли равишда республика вазири, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазирнинг ўринбосарлари учун белгиланган маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ этилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси давлат геодезия назорати тўғрисидаги Низом ушбу қарорга мувофиқлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси ("Ўзгеодезия") фаолияти масалалари тўғрисида" 1992 йил 24 мартдаги 139-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбоши, 2, 3, 4, 6, 7, 8-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 31 январдаги

44-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат

кадастри Бош бошқармаси марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ


1. Раҳбарият


2. Раҳбарият ҳузуридаги аппарат


3. Давлат кадастри бошқармаси


4. Топография-геодизия ва картография ишлари ва ишлаб чиқариш бошқармаси


5. Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими


6. Ҳарбий-сафарбарлик тайёргарлиги бўлими



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 1-сон, 4-модда






















Время: 0.2026
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск