Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.1996 й. 82-сон "Бозорларнинг фаолиятини ва уларни бошқаришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.1996 й.

N 82



БОЗОРЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ВА УЛАРНИ

БОШҚАРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Озиқ-овқат ва буюм бозорларини бошқаришни тартибга солиш, бозорларда савдони ташкил этишни ва истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни яхшилаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бозорларнинг фаолиятини ташкил этишни ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси ва республика туманлари (шаҳарлари) ҳокимликларининг:

деҳқон ва буюм бозорлари, ярмаркалар негизида 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ бошқаришнинг намунавий тузилмасига эга бўлган очиқ турдаги акционерлик жамиятларини ташкил қилиш, бозор дирекцияси ходимлари сонини (ҳисоб-китоб ходимларидан ташқари) 5 нафардан 17 нафаргача этиб белгилаш;

акцияларнинг назорат пакетини туманлар (шахарлар) ҳокимликларига ёки уларнинг ваколатли органларига, шу жумладан, "Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси ташкилотлари улушларини сотиб олиш ҳисобига, бириктириб қўйиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда иккк ҳафта муддатда бозорлар ва ярмаркалар негизида ташкил этиладиган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг Намунавий уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

Маълумот учун қабул қилинсинки:

ташкил этилаётган акционерлик жамиятларининг кузатув кенгашини, брошқарувини ва тафтиш комиссиясини акционерларнинг умумий мажлиси сайлайди;

бозорлардаги мулкдан фойдаланишдан, хизматлар кўрсатишдан тушадиган пул маблағларини ҳисобга олишни ташкил этиш ва маблағларнинг сарфланиши бўйича ҳисоботларни юритиш билан шуғулланувчи ходимлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари билан келишилган ҳолда, акционерлик жамияти бошқаруви томонидан тайинланадилар.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Тошкент шаҳри бозорлари ва ярмаркалари акционерлик жамиятлари уюшмасининг тузилмасини ва Уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


4. Бозорлардан фойдаланишдан тушадиган даромадларни шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Бозорлар ва ярмаркалар ҳузурида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва бошқа истеъмол товарларини, шу жумладан, узоқ муддатли фьючерс контрактлари асосида улгуржи харид қилишни йўлга қўйиш бўйича ихтисослантирилган бўлинмалар ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

Кўрсатиб ўтилган ихтисослаштирилган бўлинмалар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва бошқа истеъмол товарларини сотишдан тушган нақд пулларнинг 15 фоизгачасини маҳсулотларни бевосита ишлаб чиқарувчилардан харид қилишни ташкил этиш учун мазкур бўлинмалар ихтиёрида қолдиришга рухсат берилсин.


6. Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

туман (шаҳар) ҳокимлиги, Давлат мулкк қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси ҳудудий бўлинмалари, ҳудудларида бозорлар жойлашган фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари вакилларидан иборат таркибда аттестация комиссияларини тузсинлар. Бир ой муддатда деҳқон ва буюм бозорлари директорларини уларнинг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳамда ташкил этиладиган очиқ турдаги акционерлик жамиятларииинг мансабдор шахсларини тайинлаш учун номзодларни тавсия этиш ҳақидаги масалаларни ҳал қилиш мақсадида аттестациядан ўтказсинлар;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда бозорлар ва ярмаркалар негизида очиқ турдаги акционерлик жамиятларини, йирик шаҳарларда эса уларнинг уюшмаларини ҳам ташкил этишни таъминласинлар. Мазкур банднинг бажарилиши тўғрисида 1996 йилнинг 1 майгача ахборот берсинлар;

Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, "Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси ва тижорат банклари ҳудудий бошқармалари билан биргаликда акцияларнинг назорат пакетини туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига босқичма-босқич сотиш механизмини, шунингдек, ишлаб турган бозормарни реконструкция қилиш ва янгиларини қуришга йўналтирилган илгари олинган кредитларни қайтариш манбаларини аниқласинлар;

бозорлар ва ярмаркалар билан, шу жумладан, фьючерс контрактлари асосида тўғридан-тўғри хўжалик алоқаларини амалга оширишдан манфаатдор хўжаликлар ва хусусий тадбиркорлар рўйхатини аниқласинлар. Бозорлар, ярмаркалар маъмуриятлари ва қишлоқ хўжалиги товарлари егказиб берувчилар ўртасида контрактлар тузилишини таъминласинлар, бунда ҳосилни йиғиб олишни, идишлар билан таъминлашни, транспортда ташишларни ташкил қилиш ва маҳсулот етказиб беришлар учун ҳақ тўлаш билан боғлиқ барча масалалар мажмуини ҳал этишни назарда тутсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М. З. Усмонов зиммасига юклансин.

Қарорнинг қандай бажарилаётгани шу йилнинг июль ойида ва 1996 йил якунлари бўйича кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 5 мартдаги

82-сонли қарорига

1-ИЛОВА


Очиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантириладиган

бозорни бошқаришнинг  намунавий тузилмаси






Акционерларнииг умумий йиғилиши






































  

  


Кузатув кенгаши

ОТАЖ бошқаруви


Тафтиш комиссияис


Бошқарув раиси - Директор











































Тижорат фаолияти бўйича раис ўринбосари



Капитал қурилиш бўйича раис ўринбосапри























































Кадрлар бўйича инспектор

Савдо-харид бўлими


Хўжалик-молия фаолияти ва пулли хизматлар бўлими


Капитал қурилиш бўлими




Юрисконсульт





Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 5 мартдаги

82-сонли қарорига

1а-ИЛОВА


Бозорларни бошқаришнинг таклиф

этилаётган органлари


ОТАЖ муассислари:

Ҳокимлккнинг ваколатли органи - назорат пакети "Ўзтайёрловсавдо"

Меҳнат жамоаси

Бозор ҳудудидаги ҳамда ўз мулки ёки маблағлари билан кирувчи бошқа мулкдорлар.

ОТАЖ

  

- жамият уставини қабул қилади

- Кузатув кенгашинииг таркибини, бошқарувни ва уларнинг функционал вазифаларини тасдиқлайди

- устав фондининг микдорини, уни ташкил этиш шартларини белгилайди

- АЖ соф даромадини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди

Акционерлар

нинг умумий

йиғилиши


Муассислариииг таклифига кўра 3  5 аъзодан иборат таркибда сайланади.

АЖ устави билан белгиланган вазифаларни бажаради.

Кузатув

кенгаши

  




умумий йиғилиш томонидан АЖ аъзолари бўлган 5 - 7 кишидан иборат этиб сайланади. Бошқарувга раис раҳбарлик қилади, у ҳар чоракда кузатув кенгашига, йил якунлари Бўйича эса умумий йиғилишга ҳисобот беради

Бошкарув


Ҳокимлик томонидан тавсия қилинади ва Акционерлик жамияти умумий йиғилиши томонидан сайланади

- бозорнинг жорий фаолиятини бошқаришни ташкил этади

- тўғридан-тўғри шартномалар тузиш асосида бозорни товарлар билан тўлдиради

- бозорлар тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди


Раис (Директор)

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 9-модда



Время: 0.2063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск