Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Бозорлардан фойдаланишдан тушадиган даромадларни шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.03.1996 й. 82-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Мақкамасининг

1996 йил 5 мартдагн

82-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бозорлардан фойдаланишдан тушадиган

даромадларни шакллантириш, тақсимлаш

ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом "Патта тўлови тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бозорларнинг фаолиятини ташкил этишни ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1996 йил 5 мартдаги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Патта тўлови миқдорларини белгилаш ҳақида" 1993 йил 23 мартдаги 152-сон, "Вазирлар Мақкамасининг 1993 йил 23 мартдаги 152-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1993 йил 20 июлдаги 366-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда деҳқон, буюм бозорлари ва ярмаркалар (кейинги ўринларда - бозорлар деб аталади)дан фойдаланишдан олинган даромадларни шакиллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белиглайди.



I. БОЗОРЛАР ВА ЯРМАРКАЛАР ДАРОМАДЛАРИ МАНБАЛАРИ


1. Қуйидагилар деҳқон ва буюм безорлари даромадлари манбалари ҳисобланади:

патта тўловларидан тушумлар;

бозорларнинг ҳудудида жойлашган (уларга тегишли бўлган) .ва улар тасарруфидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотлардан фойдаланишдан олинган тушумлар;

сотувчилар ва харидорларга хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;

озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа истеъмол товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва сотишдан, шунингдек башқа хўжалик фаолиятидан олинган даролладлар;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан бозорларни, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш дастурлари остида амалга ошириладиган уларнинг ихтиёрий эҳсонлари.

Бозорларнинг молиявий маблағлари манбалари, уларнинг ўз маблағлари ҳам, белгиланган тартибда кредит муассасаларидан олинадиган қнарз маблағлар ҳам бўлиши мумкин.


2. Бозорларда улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи шахслардан патта тўловлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган ставкалар бўйича ундирилади.


3. Сотувчиларга ва харидорларга хизматлар кўрсатиш, ер участкалари, бинолар, иншоотлар ва бошқа мулкни ижарага вақтинча фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга бериш, шунингдек бошқа хўжалик фаолияти учун тўлов бозорлар Дирекцияси томонидан Қарақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган ҳамда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ, қўмитаси билан келишиладиган ставкалар бўйича ундирилади.

Бунда ер участкалари учун ижара ҳақи суммаси ушбу ҳудуддаги ер солиғининг уч баравар миқдоридан ошмаслиги керак.



II. БОЗОРЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИНИ ТАҚСИМЛАШ


4. Хизматлар кўрсатишдан, ер участкаларини ижарага беришдан, бозорлар ҳудудидаги (уларга тегишли бўлган) бинолар ва иншоотлардан фойдаланганлик учун олинадиган даромадлардан, шунингдек патта тўловлари ундиришдан олинадиган даромадлардан умум давлат ва маҳаллий солиқлар олинмайди.

Бозорлар ва ярмаркалар даромадлари умумий суммасининг50 фоизи бозорлар, ярмаркалар дерикциялар ихтиёрида қолади ҳамда жорий харажатларни қоплашга, бозорларни реконструкция қилишга, янгилашга ва янги бозорлар ва ярмаркалар қуришга, улар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг сифатини яхшилашга ва рўйхатини кенгайтиришга сарфланади.

Даромадлар суммасининг қолган 50 фоизи белгиланган тартибда маҳаллий бюджетларга йўналтирилади.


5. Бозорларнинг маҳсулот етказиб берувчилар билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича истеъмол товарлари харид қилиш, тайёрлаш ва сотишни ташкил, этиш бўйича хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар алоҳида ҳисобга олинади ҳамда уларга умумий белгиланган тартибда солиқ солинади.



III. ПАТТА ТЎЛОВЛАРИ УНДИРИШНИ, КЎРСАТИЛАДИГАН

ХИЗМАТЛАРГА ҲАҚ ТЎЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Бозор (ярмарка) Дирекцияси патта тўлови ундиришнинг, кўрсатиладиган мажбурий ва бошқа хизматлар учун ҳақ тўлашнинг барча сотувчилар учун қулай, тушунарли бўлган шароитлари яратилиши учун жавоб беради. Дирекция шундан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларни ташкил этишга мажбурдир:

барча савдо расталарида кўзга кўринадиган жойда бозор, ярмарка ҳудудида савдо қилиш шартларига тааллуқли плакатлар, тушунтирувчи жадвалларни патта тўловлари ставкалари ва хизматлар қийматини кўрсатган ҳолда осиб қўйиш;

тегишли тартибда, шу жумладан, касса аппаратлари билан жиҳозланган патта тўловлари ундирадиган доимий пунктлар мавжуд бўлиши, пунктларда ҳисобга олувчи ходимлар (кассирлар) доимий равишда бўлишлари керак. Бунда доимий пунктлар сони 500 сотувчига (савдо ўринлари) 1 пункт ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши керак;

патта тўловлари ундириладиган, кўрсатилган хизматлар учун хақ тўланадиган доимий жойларнинг жойлашишини кўрсатувчи сотувчилар ва харидорлар учун кўргазмали белгилар (табло, плакатлар);

бозорда, ярмаркада савдо қилганлик учун йиғимлар ундиришнинг асосий шартларини, сотувчилар ва харидорларга кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва қийматини мунтазам равишда радиода эълон қилиб туриш;

янги келган сотувчилардан патта тўловларини ва мажбурий хизматлар кўрсатилганлиги учун бошқа йиғимларни ундириш, уларни тўлашдан бўйин товлаган шахсларни аниқлаш мақсадида назоратчилар томонидан расталарни ва савдо қилинадиган бошқа жойларни ҳар соатда айланиб чиқиш;

сотувчилар ва харидорларга тез ва қулай хизмат кўрсатиш, тушадиган даромадлар (даромадлар)ни тўлиқ ҳисобга олиш учун ҳисобга олувчи ходимлар, касса аппаратлари ва бошқа зарур техниканинг етарли микдорда мавжуд бўлиши;

савдо қилиш, патта тўловларини тўлаш тартибини бузувчи шахсларга нисбатан қонун хужжатларида белгиланган санкциялар қабул қилиш учун солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг вакиллари билан оператив алоқа ўрнатиш.


7. Патта тўловини ундириш бозорнинг ҳисобга олиш ходимлари томонидан белгиланган намунадаги чек берилган ҳолда махсус белгиланган доимий жойларда амалга оширилади.


8. Кўрсатилган хизматлар учун хақ ундириш, одатда хизматлар кўрсатиладиган жойда истеъмолчиларга белгиланган намунадаги чек (квитанция) берилган ҳолда ҳисобга олиш ходимлари томонидан амалга оширилади.


9. Мажбурий тусдаги хизматлар (ҳудудни, расталарни йиғиштириш) учун ҳақ ундириш патта тўлови ундириш билан бир вақтда амалга оширилади.


10. Ижара ҳақини ундириш (ер участкаси, иншоотлар ва бошқа мулкни ижарага олганлик учун) бозор дирекцияси билан ижарачи ўртасида қонун хужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган ижара шартномаси асосида амалга оширилади. Ижара ҳақи ҳар ойда ойнинг 15-кунигача ижарачи томонидан бозорнинг хисоб-китоб счётига ўтказилади. Мулкни тўлиқ бўлмаган ойга ижарага олишда ижара ҳақи суммаси ижара хақининг ойлик суммасини амалда ижарага олинган кунлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади.


11. Ҳисобга олувчи ходимлар - назоратчилар, кассирлар ва бухгалтерларнинг интизомий ва моддий жавобгарлиги амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда акционерлик жамияти Уставига мувофиқ белгиланади.



IV. БОЗОРЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИ БЎЙИЧА

ҲИСОБ-КИТОБ ВА ҲИСОБОТ ТАРТИБИ


12. Даромадларнинг тушишини ташкил этиш ва улар устидан жорий назоратни амалга ошириш учун жавобгарлик бозор Дирекциясига ҳамда унинг тафтиш комиссиясига юклатилади.


13. Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан патта тўловини ундириш ва ундан тушган тушумларни ҳисобга олиш тартиби белгиланади.


14. Бозор, ярмарка Дирекцияси назоратчилари ҳар куни 1 ва 2-иловаларда келтирилган шакллар бўйича тушган суммаларга доир касса аппаратининг жамғарма хотирасидан кўчирмаларини илова қилган ҳолда патта тўловлари ва ижара хақи бўйича тушган суммалар тўғрисида ҳисобот тузадилар.


15. Хизматлар кўрсатишдан тушган тушумларни ҳисобга олиш бозор, ярмарканинг хизматлар кўрсатувчи бўлинмалари ходимлари ёки бозор, ярмарка Дирекциясининг ўзи томонидан 3-иловада келтирилган шакл бўйича юритилади. Хизматлар кўрсатишда хизматлардан фойдаланувчиларга белгиланган намунадаги чек берилади ва ҳисобот йили учун тушум суммаси касса аппарати хотирасида жамланади.


16. Патта тўловдари, ижара ҳақи, хизматлар кўрсатишдан олинган тушумлар ва бошқа даромадлар бўйича тушумларни умумий ҳисобга олиш 4-иловада келтирилган йиғма реестр шакли бўйича юритилади. Йиғма реестр реквизитлари, шунингдек уларга ўзгартишлар киритиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Реестрлар дафтарининг ҳар бир варағига олдиндан тартиб рақами қўйилади, ип ўтказилади ва солиқ инспекциясининг муҳри билан бозор, ярмарка Дирекцияси бухгалтериясяга берилади.


17. Бозорнинг патта тўлови ундиришдан, хизматлар кўрсатишдан, ер майдонларини, бошқа мулкни ижарага беришдан нақд тушган даромадларининг барча турлари кассир томонидан қар куни кирим қилиниши ва белгиланган тартибда мажбурий инкассация қилиниши керак.


18. Тушган мабларлар суммасидан бюджетга тўланиши керак бўлган суммани ўтказиш 5-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда бозор, ярмарка Дирекцияси томонидан амалга оширилади.


19. Харид ва бошқа хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисоби юридик шахс бўлмаган ҳолда, бироқ ўзининг банкдаги ҳисоб-китоб счёти ва мустақил балансига эга бўлган солиқ тўловчи ҳисобланган бозорлар, ярмаркаларнинг хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари томонидан юритилади.



V. БУЮМ БОЗОРЛАРИ ВА БОШҚА БОЗОРЛАРДА

ЙИҒИМЛАРНИ УНДИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


20. Буюм бозорларида ноозиқ-овқат товарларини, шу жумладан автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини сотиш қатъий равишда бунинг учун ажратилган жойларда амалга оширилиши керак.

Буюмларни сотиш сотиладиган товар турига боғлиқ равишда улар тўпланган (савдо ўринлари ихтисослашган) жойларда амалга оширилади.


21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан буюм бозори ҳудудига кириш учун алоҳида ҳақ белгиланиши мумкин.

Буюм бозорига киришда махсус жиҳозланган кассаларга кириш ҳақи тўланади, бу касса чеки олиш билан тасдиқланади. Кириш ҳақидан тушган тушумни ҳисобга олиш 6-иловада келтирилган шакл бўйича ҳар бир кассанинг кундалик ҳисоботи асосида юритилади.


22. Буюм бозодларида патта тўловини ундириш доимий пунктларда амалга оширилади.

Жисмоний шахслардан ижара ҳақи олиш патта тўлови билан биргаликда улар савдони савдо учун мослаштирилган махсус жиҳозланган жойларда мунтазам амалга оширган такдирда ундирилади. Бунда бозор Дирекцияси жисмоний шахс билан ижара шартномаси тузади. Ижара шартномаси тузиш савдони амалга ошириш учун махсус ажратилган жойлаога эгалик қилиш ва уларни бошқариш ҳуқуни ижарачиларга ўтишини англатмайди.


23. Автомобиль ва бошқа транспорт воситаларини сотувчи шахслар бозор ҳудудига улар томонидан патта тўлови тўлангандан кейин Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган намунадаги (7-илова) ҳамда қатъий ҳисобда турадиган бланк ҳисобланадиган йиртма талон олинган ҳолда қўйиладилар.

Тартиб рақами қўйилган йиртма талонларни тайёрлаш бозор Дирекциясининг жавобгарлиги остида бўлади. Дафтарча кўринишида тайёрланган талонлар бозор жойлашган жойдаги давлат солиқ инспекциясида мажбурий рўйхатдан ўтказилиши керак

Йиртма талонларни ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш қатъий ҳисобда турадиган бланклар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


24. Патта тўловларидан, ижарага беришқан ва хизматлар кўрсатишдан тушган маблағларни ҳисобга олиши буюм бозорларида кўрсатиладиган хизматларнинг рўйхати ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича амалга оширилади.


25. Патта тўловларидан, ижара ҳақидан, хизматлар кўрсатишдан олинган тушумлар ва буюмлар бозорининг бошқа даромадлари бўйича тушумларининг йиғма ҳисоби 4-иловада келтирилган Йиғма реестр шакли бўйича юритилади.


26. Тушган маблағлардан бюджетга тўланиши керак бўлган суммани ўтказиш буюмлар бозори, ярмарка Дирекцияқи томонидан буюмлар бозори даромадлари рўйхати ҳисобга олинган ҳолда 5-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгилаган тартибда амалга оширилади.



VI. БОЗОРЛАР ВА ЯРМАРКАЛАР ДАРОМАДЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


27. Бозорлар ва ярмаркалар даромадларидан фойдаланиш фақат қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

бозорни, ярмаркани, уларнинг ҳудудларини ва мулкини саклаш бўйича жорий маъмурий ва фойдаланиш харажатларини қоплаш;

бозор, ярмарка ҳудуди орқали ўтувчи муҳандислик коммуникацияларининг ҳолатини яхшилаш;

бевосита бозорга, ярмаркага тегишли бўлган йўллар, тўхташ жойлари ва ҳудудларнинг ҳолатини яхшилаш;

тозаликни сақлаш ва жамоат тартибини муҳофаза қилиш, шунингдек бозорлар ва ярмаркаларда мол-мулкни қўриқлаш;

савдо ва харидларни амалга ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш;

бозорлар ва ярмаркалар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг сифатини яхшилаш ва рўйхатини кенгайтириш, хизматлар кўрсатишдан кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш.


28. Бозорлар ва ярмаркалар даромадларидан фойдаланиш бозорлар ва ярмаркалар акционерларининг умумий мажлиси томонидан тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.

Даромадлар ва харажатлар сметаси бир календарь йилга йил чораклари бўйича алоҳида тузилади. Сметада харажатларнинг умумий суммаси бўйича ўзтартиришларга акционерларнинг умумий мажлиси тасдиғисиз йўл қўйилмайди. Харажатлар суммасини даврлар бўйича қайта тақсимлашга бозор Бошқарувининг қарори асосида йўл қўйилади.



VII. ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА БУЮМ ТОВАРЛАРИ

СОТУВЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


29. Деҳқонлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда буюм товарларини сотувчилар:

шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз;

патта тўловини тўламасдан савдони амалга оширишга қўйилмайди.


30. Патта тўловини тўловчилар уни тулаш пайтида, шунингдек бозор маъмурияти томонидан кўрсатилган хизмат учун ҳақ тўлаш чоғида бозор маъмуриятининг ҳисобга олувчи ходимлари (кассирлар, назоратчилар)дан тегишли чеклар (квитанциялар)ни талаб қилишлари керак, чеклар уларда чекларнинг бутун амал қилиш муддати давомида сақланиши кера.


31. Патта тўлови тўланганлиги ҳақидаги чеклар бозор, ярмарканинг ҳисобга олувчи ходимларининг ёки бошқа ваколатли мансабдор шахсларнинг биринчи талабидаёқ кўрсатилиши керак. Чекларни кўрсатмаслик патта тўловини тўлашдан бош тортишга тенглаштирилади ва тегишли санкциялар қўлланилишига олиб келади.


32. Товарлар билан савдо қилиш санитария нормалари талабларига мувофиқ бозор, ярмарка маъмурияти томонидан қатъий белгиланган жойларда амалга оширилиши зарур.

Савдо ўринларининг жойлашувига боғлиқ равишда патта тўловларининг табақалаштирилган ставкалари мавжуд бўлган такдирда деҳқонлар ва бошқа сотувчилар савдони қатъий равишда чекда кўрсатилган жойларда амалга оширишга мажбурдирлар.


33. Мазкур Низом талабларини бузган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ва Жиноят кодексига мувофиқ маъмурий ва жиноий жазо чоралари қўлланилади.



VIII. МАЗКУР НИЗОМНИ ҚЎЛЛАШГА

ДОИР ЙЎРИҚНОМАЛАР


34. Мазкур Низомни қўллашга доир йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирли билан келишган ҳолда Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб, чиқилади ҳамда белгиланган тартибда Адлия вазирлигида тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур.






Низомга

1-ИЛОВА


Жисмоний шахслар ва юридик шахслардан патта

тўловларининг кундалик тушумларини ҳисобга

олиш дафтари


минг сўм

Ой

Кунлари


Касса N 1

(кассирнинг

(ф.и.о.)

топширилган

сумма


Касса N 2

(кассирнинг

(ф.и.о.)

топширилган

сумма


…….


Катта кассир

(масъул шахснинг

ф.и.о.)

топширилган

сумма


Бир кунда

жами


1







2







3







4







5







6







7







8







9







10







11







12







13







14







15







16







17







18







19







20







21







22







23







24







25







26







27







28







29







30







31







Бир ойда жами:


Катта кассир


Имзо



Ф.И.О.



Сана ____________ 199__ й.



Йиғма ҳисоб-китоб бозор бухгалтериясида ҳар бир касса (кассир)нинг ва бошқа назоратчи-йиғувчиларнинг кундалик касса ҳисоботи асосида олиб борилади.






Низомга

2-ИЛОВА


199__ й. _____________ ойида юридик шахслардан олинган

ижара тўловлари тушумлари ҳақидаги ҳисобот


(сўмларда)

Корхона

ташкилотнинг

номи


Шартноманинг

санаси ва

рақами


Шартнома бўйича ижара ҳақи


Ҳақиқатда тушган пул


Сана ва

ҳужжатларнинг

тартиб рақами


Сумма


Сана ва

ҳужжатлар

нинг тартиб

рақами


Сумма




















































Бир ойда жами:






Катта кассир


Имзо



Ф.И.О.



Сана ____________ 199__ й.



Низомга

3-ИЛОВА


199 ___ й. ________ ойида корхоналарга, ташкилотларга

ва жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатишдан

олинадиган даромадлар тушуми

(хизмат турлари бўйича)


199__ й. "____" ____________


сўмларда

Бозор хизматларидан

Фойдаланувчилар


Кўрсатилган хизмат турлари учун олинган суммалар


тарози

учун


сақлаш


халатлар


аравача

лар


………


Жами


1. Харидорлар








2. Товарларни сотувчилар








3. Дўконлар








4. Бошқа сотув пунктлари


























Ҳаммаси







Катта кассир


Имзо



Ф.И.О.



Сана ____________ 199__ й.



Низомга

4-ИЛОВА


199 __й. ____________ ойида ________________________

бозори бўйича кундалик даромадлар тушумларининг

йиғма реестри

Даромадларнинг тури


Тўловчилар

сони


Бир кунлик

тушум суммаси,

минг сўм


Эслатма


1. Патта тўловлари бўйича тушумлар





2. Ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага бериш улардан фойдаланишдан олинган даромадлар





3. Хизматлар кўрсатншдан олинган даромадлар (тушум)*, шужумладан:





3.1. тош ва тарозиларни ижарага бериш





3.2. ҳудудни тозалаш хизмати учун тўлов





3.3. халатлар, фартуклар, енгликлар бериш





3.4. озиқ-овқат ва бошқа товарларни сақлашга оид хизматлар





3.5. гўшт чопиш ва шу каби хизматлар





4. Харид қилиш, тайёрлаш ва бошқа хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар





Жами:





-------------------------

*) Муайян бозорининг хизматлари рўйхати Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари асосида келтирилади.

Бухгалтер ____________________________

                                            имзо, Ф.И.О.


Директор _____________________________

                                            имзо, Ф.И.О.


М.Ў.






Низомга

5-ИЛОВА


Давлат солиқ назоратига

ҳар ойда тақдим этилади


199__ й.____________ ойида тушган даромадлар суммаси

ва бюджетга ўтказилган маблағлар тўғрисида

ҲИСОБОТ


Бозориииг иоми _________________________________

хисоб-китоб счётн _______________________________

манзили ________________________________________

телефони________________________________________


сўмларда


Жисмоний

ва юридик

шахслардан

патта

тўлови

Юридик

шахслар

дан

ижара

ҳақи


Кўрсатил

ган

хизмат

лардан

олинган

даромад


Савдо-

харид

фаолияти

дан

олинган

даромад


Жами


1. Тушган маблағлар







2. Бюджетга ўтказилди (шу жумладан савдо-харид фаолиятидан олинадиган

солиқлар)







3. Бозор ихтиёрида қолдирилди







Эслатма







199   й. "____" __________________________

Бозор директори ________________________

Бош бухгалтер __________________________






Низомга

6-ИЛОВА


Буюм бозорига кириш ҳақининг кундалик

тушумларини ҳисобга олиш дафтари


минг сўм

Ой

Кунлари


Касса N 1

(кассирнинг

(ф.и.о.)

топширилган

сумма


Касса N2

(кассирнинг

(ф.и.о.)

топширилган

сумма


…….


Катта кассир

(масъул шахснинг

ф.и.о.)

топширилган

сумма


Бир кунда

жами


1







2







3







4







5







6







7







8







9







10







11







12







13







14







15







16







17







18







19







20







21







22







23







24







25







26







27







28







29







30







31







Бир ойда жами:


Катта кассир


Имзо



Ф.И.О.



Сана ____________ 199__ й.



Йиғма ҳисоб-китоб бозор бухгалтериясида ҳар бир касса (кассир)нинг ва бошқа назоратчи-йиғувчиларнинг кундалик касса ҳисоботи асосида олиб борилади.






Низомга

7-ИЛОВА

Транспорт воситалари билан савдо қилиш

ҳуқуқини берадиган патта тўлови

талонининг корешоги



серия _____                            N __________





сана                                                199 ___ й.


қирқиш чизиғи


Транспорт воситалари билан савдо қилиш



ҳуқуқини берадиган патта тўлови



ТАЛОНИ (квитанцияси)



Серия _______                  N ___________





Эгасининг Ф.И.О.







Автомобиль маркаси:







дав. N





Техник паспорт N







Сана                                          199 ___ й.




…………………………………………………………



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 9-модда











Время: 0.1897
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск