Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.1996 й. 126-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.1996 й.

N 126



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ

ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА

РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Марказда бош директорнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосари бўлишига рухсат берилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий бошқармалар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказига (кейинги ўринларда "Марказ" деб аталади) ва давлат мулкини бошқариш бўйича ҳудудий органларга бўйсунади.

Марказнинг бошқармалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси тегишли ҳудудий бошқармаси раҳбари билан келишган ҳолда бош директор томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар

Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари жорий этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Белгилаб қўйилсинки, Марказнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари жорий фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобига амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ҳудудий бўлими тўғрисидаги намунавий низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Марказнинг марказий аппаратини ва унинг ҳудудий бошқармаларини маблағ билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни белгиланган тартибда назарда тутсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясининг ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника ресурсларини, анжомларини, асбоб-ускуналарини ва транспорт воситаларини Марказга берсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясининг ҳудудий бўлинмалари илгари эгаллаб келган хизмат бинолари ва алоқа линиялари Марказнинг бошқармалари ихтиёрида қолдирилсин.

9. Марказнинг марказий аппарати ҳамда Тошкент шаҳар ва вилоят ҳудудий бошқармалари Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси, 107-уйда жойлаштирилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатишини тартибга солиш ва уни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 7 сентябрдаги 351-сон қарорининг 1- 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда







































Время: 0.1443
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск