Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.1996 й. 161-сон "Ўзбекистон Республикасида Қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматлари кўрсатиш агентлигини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.1996 й.

N 161



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ҚАТНАШЧИЛАРИГА

МАСЛАҲАТ-АУДИТОРЛИК ВА АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ АГЕНТЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ

ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 26 мартдаги ПФ-1414-сон Фармонига мувофиқ ҳамда инвесторларни ва аҳолини қимматли қоғозлар бозори аҳволи ва унинг қатнашчилари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Тошкент" республика фонд биржаси, "Вақт" миллий депозитарийси, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Бухгалтерлар ва аудиторлар уюшмасининг ҳукуматга қарашли бўлмаган Қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматлари кўрсатиш агентлигини ёпиқ турдаги акционерлик жамияти шаклида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Муассисларнинг:

Маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматлари кўрсатиш агентлиги минтақавий ахборот-маслаҳат марказларига эга бўлиши ва ўз фаолиятини Уставга мувофиқ тўла хўжалик ҳисоби асосида ташкил этиши тўғрисидаги;

Агентлик ва унинг марказий аппаратининг 1, 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ ташкилий тузилмаси;

Агентликнинг минтақавий ахборот-маслаҳат марказининг 3-иловага мувофиқ намунавий тузилмаси юзасидан таклифларига розилик берилсин.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматлари кўрсатиш агентлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

минтақавий ахборот-маслаҳат марказлари тармоқлари, маълумотлар банкини ва уларни узатишнинг ривожланган тармоқларини шакллантириш асосида инвесторлар ва аҳолини қимматли қоғозлар бозори аҳволи ҳамда унинг қатнашчилари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш тизимини ташкил этиш, ишга тушириш ва фаолият кўрсатишини таъминлаш;

қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига, жумладан, жисмоний шахсларга маслаҳат ва ахборот-маълумот хизмати кўрсатиш, уларни акционерлик жамиятлари фаолияти, акциялар нархининг котировкаси тўғрисидаги ва бошқа зарур маълумотлар билан таъминлаш;

оммавий ахборот воситалари орқали ватанимиз ва хорижий эмитентлар акцияларининг тарқатилиши ва муомаласи бўйича реклама фаолиятини ташкил этиш;

мижозларга шартнома асосида қимматли қоғозлар бозори аҳволини таҳлил этиш ва ривожланишини прогноз қилиш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан инвестиция сиёсатининг амалга оширилиши юзасидан хизматлар кўрсатиш;

аудиторлик хизматлари ва корхоналарни ривожлантиришнинг бизнес-режаларини ишлаб чиқишга доир хизматлар кўрсатиш.


4. Маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматлари кўрсатиш агентлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

қимматли қоғозлар эмитентларидан ва бошқа манфаатдор ташкилотлардан инвесторлар ва аҳолини хабардор қилиш учун зарур бўлган қимматли қоғозлар ва уларнинг эмитентлари, шунингдек, амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларни олиш;

фонд биржалари ва бошқа биржалар савдоларида иштирок этиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборотномалар ва ахборот маълумотномалари чиқариш;

хорижий ва ватанимизнинг юқори малакали мутахассисларини контракт асосида маслаҳатчилар ва экспертлар сифатида ишга таклиф этиш.


5. Белгилаб қўйилсинки, Агентлик ва минтақавий ахборот-маслаҳат марказларининг юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳуқуқий муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ томонларнинг ўзаро жавобгарлиги ва манфаатдорлигини назарда тутувчи шартнома асосида амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази:

Маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматлари кўрсатиш агентлигига ва унинг минтақавий марказларига белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари сифатида фаолиятнинг тегишли турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берсин;

Маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматлари кўрсатиш агентлигига фонд бозорида ягона ахборот макони, эмитентлар, профессионал қатнашчилар ва қимматли қоғозлар бозори фаолият кўрсатишининг аҳволи тўғрисидаги маълумотлар банкини ташкил этиш масалалари юзасидан методик ёрдам кўрсатсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Адлия вазирлиги Агентлик муассисларига таъсис йиғилишини ўтказишда, устав жамғармасини шакллантиришда, Уставни ишлаб чиқишда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда ёрдам кўрсатсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 26 мартдаги ПФ-1414-сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан Агентликка бир йўла беғараз ёрдам сифатида ўтказиладиган 20 млн. сўм Агентлик томонидан устав фаолиятини амалга оширишга ва моддий-техник базани мустаҳкамлашга йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


8. Маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматлари кўрсатиш агентлиги марказий аппарати Тошкент шаҳар, "Правда Востока" кўчасидаги 6-уйга жойлаштирилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 25 апрелдаги

161-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига

маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматлари

кўрсатиш агентлигининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ


Акционерларнинг умумий йиғилиши





А

а


Кузатув совети



Тафтиш комиссияси



а






Бош дирекция







а




9-11 кишидан иборат минтақавий ахборот-маслаҳат марказлари


Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 25 апрелдаги

161-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматлари

кўрсатиш агентлиги Бош дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият

Ахборот-таҳлил бўлими

Ҳуқуқий ва норматив таъминлаш бўлими

Реклама фаолияти бўлими

Юридик хизмат

Аудиторлик-консалтинг хизмати

Нашриёт бўлими

Маъмурий-хўжалик бўлими





Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 25 апрелдаги

161-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматлари

кўрсатиш агентлиги Бош дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ




Бош директор







а











а



Бош директор ўринбосари



Бош директор ўринбосари



а









Ахборот-таҳлил бўлими

6 



Ҳуқуқий ва норматив таъминлаш бўлими

6 


а

  

а


Аудиторлик-консалтинг хизмати

5 




Реклама фаолияти бўлими

3 




а





а




Маъмурий-хўжалик бўлими

2 



Юридик хизмат

5 




а









Нашриёт бўлими

4 







Ходимларнинг умумий сони 44 киши, шу жумладан, хизмат кўрсатувчи ходимлар - 10 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 25 апрелдаги

161-сон қарорига

3-ИЛОВА



Минтақавий ахборот-маслаҳат

маказининг намунавий

ТУЗИЛМАСИ





Марказ раҳбари









а










а





а



а


Ахборот хизмати

4 

Аудиторлик хизмати

3 


Юридик хизмат

2 


Маъмурий-хўжалик хизмати

2 

  




















































Время: 0.1625
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск