ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.1996 й. 210-сон "Газмоторс" ва "Газкомпрессор" Ўзбекистон-Америка қўшма корхоналарини ташкил этиш бўйича таклифлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.06.1996 й.

N 210



"ГАЗМОТОРС" ВА "ГАЗКОМПРЕССОР"

ЎЗБЕКИСТОН-АМЕРИКА ҚЎШМА

КОРХОНАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР ТЎҒРИСИДА


Энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш, ёнилғининг ватанимиздаги муқобил турларидан фойдаланишни кенгайтириш, республикадаги экологик вазиятни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларнинг:

Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзавтотранс" коргюрациясининг ўзларига қарашли корхоналарда Американинг "Американ инженеринг ИНК" компанияси билан газ баллони ускуналари ишлаб чиқариш, автотранспорт техникасини суюлтирилган табиий газда ишлаш учун қайта жиҳозлаш бўйича, устав фондида Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги улуши - 3,5 млн. АҚШ доллари (30,2%), "Ўзавтотранс" корпорацияси улуши - 1,7 млн. АҚШ доллари (14,6%), "Американ инженеринг ИНК" компанияси улуши - 6,4 млн. АҚШ доллари (55,2%) бўлган (1-илова) ёпиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги "Газмоторс" қўшма корхонасини ташкил этиш;

"Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмасининг ишлаб турган "Ўзавтогаз" ҳудудий бошқармаси базасида Американинг "Американ инженеринг ИНК" компанияси билан автомобилларга газ ёнилғиси қуйиш шохобчалари инфраструктурасини комплекс ривожлантириш бўйича, устав фондида "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси улуши - 36,9 млн. АҚШ доллари (63,1%), "Американ инженеринг ИНК" компанияси улуши - 21,6 млн. АҚШ доллари (36,9%) бўлган (2-илова) ёпиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги "Газкомпрессор" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик билдирилсин.

Ўзбекистон томонининг таъсис бадаллари асосий фондлар, асбоб-ускуналар, айланма маблағлар ва ер участкалари билан биргаликда ишлаб чиқариш майдонлари кўринишида қўйилади.


2. Америка томони қўшма корхоналарга 5 йилга АҚШнинг Эксимбанки суғуртаси остида 75 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит бериши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:

АҚШнинг маблағ билан таъминловчи банклари билан белгиланган тартибда кредит битимини расмийлаштирсин;

олинган кредит ресурслари бўйича "Газмоторс" ва "Газкомпрессор" қўшма корхоналари ўз вақтида қайта молиялаштирилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига "Газмоторс" ва "Газкомпрессор" қўшма корхоналари лойиҳалари учун олинган кредитлар бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини бериш ваколати берилсин.

Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва қўшма корхоналарнинг муассислари билан биргаликда заём маблағларини қайтариш жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Рқспубликаси Адлия вазирлиги "Газмоторс" ва "Газкомпрессор" қўшма корхоналарининг таъсис ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказсин.


6. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси "Газмоторс" ва "Газкомпрессор" қўшма корхоналарини Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига киритсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар қурилиш ва автомобиль газ тўлдириш компрессор шохобчаларини жойлаштириш учун ер участкалари ажратишда, ишлаб чиқариш майдонлари ва хизмат хоналарини ижарага беришда ёрдам кўрсатсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қўшма корхоналарнинг чет эллик мутахассисларига кўп марталик визалар берилишини таъминласин.


9. Қўшма корхоналар масалалари юзасидан ишга келувчи чет эллик мутахассисларга республика ҳудудида яшаш ва транспортнинг барча турларида юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари К.Р. Раҳимов ва Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 4 июндаги

210-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Газмоторс" қўшма корхонасини ташкил

этиш ва унинг фаолият кўрсатиши

СХЕМАСИ



"ГАЗМОТОРС"

қўшма акционерлик корхонаси




















Устав фонди

11,6 млн. АҚШ доллари


















Ўзбекистон томони Мелиорация  ва сув хўжалиги

вазирлиги ва "Ўзавтотранс" корпорацияси 45%

5,2 млн. АҚШ доллари



Америка томони АЕI 55%

6,4 млн. АҚШ доллари

















Бинолар ва иншоотлар қиймати



Асбоб-ускуналар, технология,

ишлаб чиқаришни ташкил этиш


















Лойиҳанинг умумий смета қиймати

36,6 млн. АҚШ доллари


















Чейз Манхэтан Банк кредити

25,0 млн. АҚШ доллари



Устав фонди

11,6 млн. АҚШ доллари


















Бино ва иншоотлар

5,2 млн. АҚШ доллари

Технологик

ишлаб

чиқариш

ва композ.

материал-

лардан тайёрлан-

ган ГБУ ва баллонлар-

ни  монтаж

қилиш 6,6

млн. АҚШ

доллари


Дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар 16,45 млн. АҚШ доллари


Ишлаб

чиқариш



Асбоб-

ускуналарни

созлаш ва

кадрларни

ўқитиш

1,36 млн.

АҚШ

доллари



Капот ости ускуналари 3,8 млн. АҚШ доллари


Айланма капитал

3,19 млн. АҚШ доллари

















Автотранспортга ГБУни

монтаж қилиш 8 минг комплект

12,8 млн. АҚШ доллари


ГБУни экспорт қилиш

12 минг комплект

15,6 млн. АҚШ доллари



Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 4 июндаги

210-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Газкомпрессор" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини

ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши

СХЕМАСИ



"ГАЗКОМПРЕССОР"

қўшма акционерлик корхонаси




















Устав фонди

58,5 млн. АҚШ доллари


















Бинолар, коммуникациялар ва

АГТКШ қиймати 36,9 млн. АҚШ доллари



Ўзбекистон томони

"Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси

36,9 млн. АҚШ доллари

63,1%

















Америка томони

АЕI 21,6 млн. АҚШ доллари 36,9%



АГТКШ Техник таъминлаш

21,6 млн. АҚШ доллари


















Умумий смета қиймати

108,5 млн. АҚШ доллари


















Устав фонди

58,5 млн АҚШ доллари



Чейз Манхэтан Банкнинг кредити

50 млн. АҚШ доллари


















Бинолар 

ва иншоотлар

21,9 млн. АҚШ

доллари


АГТШК

Асбоб-

ускуналар,

алоқа ва

коммуникация

48,88 млн.

АҚШ доллари


Монтаж

қилиш,

созлаш

ва ўқитиш

4,24 млн.

АҚШ

доллари


Мавжуд

АГТШК-

ларини

реконст-

рукция

қилиш ва

янгиларини

қуриш

30 млн. АҚШ

доллари


Айланма капитал

3,480 млн.

АҚШ доллари


ЎР транспортига ёнилғи қуйиш ва хизмат кўрсатиш

Суткасига 250 марта ёнилғи қуядиган 300 та ёнилғи қуйиш шохобчаси

90 млн. АҚШ доллари

Время: 0.1468
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск