Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.06.2007 й. ПҚ-660-сон "Республика бюджет ташкилотларининг молия-иқтисод хизматлари ходимлари сонини мақбуллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2007 й.

N ПҚ-660



РЕСПУБЛИКА БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

МОЛИЯ-ИҚТИСОД ХИЗМАТЛАРИ ХОДИМЛАРИ

СОНИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 26 февралдаги ПФ-3857-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига мувофиқ ҳамда Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтилиши муносабати билан бюджет ташкилотларининг молия-иқтисод хизматлари ходимлари сонини мақбуллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиб олинган бюджет ташкилотларининг молия-иқтисод хизматлари ходимлари сонини 2007 йилнинг 1 июлидан бошлаб белгиланган тартибда иловага* мувофиқ қисқартириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Мазкур қарор иловасида кўрсатилган вазирлик ва идоралар, шунингдек ҳудудий молия органлари 2007 йилнинг 15 июлигача идоралар қошидаги бюджет ташкилотларининг молия-иқтисод хизматлари ходимлари сонини қисқартириш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ахборот тақдим этсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

2007 йилнинг 15 августигача мазкур қарорда назарда тутилган бюджет ташкилотларининг молия-иқтисод хизматлари ходимлари сонини қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда бюджет ташкилотларининг ҳаражатлар сметаси ва штат жадваллари қайтадан рўйхатга олинишини таъминласин;

бюджет ташкилотларининг молия-иқтисод хизматлари ходимлари сонини қисқартириш муносабати билан бўшайдиган маблағларнинг юридик шахс мақомига эга умумтаълим мактаблари (мактаб-интернатлари)ни молия-иқтисод соҳасидаги тегишли штат лавозимлари билан тўлдириш учун йўналтирилишини таъминласин;

Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтилиши муносабати билан ходимлар сонини қисқартириш натижаларини синчиклаб таҳлил қилиш асосида бюджет ташкилотлари - вазирлик ва идоралар ходимлари сонини тартибга солиш ва мақбуллаштириш ишларини давом эттирсин.

Кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида 2007 йилнинг 1 сентябригача ва 2008 йилнинг 1 апрелигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, бюджет ташкилотлари молия-иқтисод хизматларининг қисқартирилаётган ходимларини ишга жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрсин ва кўмаклашсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 27-28-сон, 281-модда.






































Время: 0.1498
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск