Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2007 й. 137-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2007 й.

N 137


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДА

ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ДАВЛАТ

БОЖИ МИҚДОРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА"

2001 ЙИЛ 24 ОКТЯБРДАГИ 421-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда

хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни

жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2007 йил 21 майдаги ПҚ-640-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 21 майдаги ПҚ-640-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 57-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 3 июлдаги

137-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникациялар

соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи

миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида 2001 йил 24

октябрдаги 421-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қарорга илованинг биринчи, иккинчи, учинчи ва олтинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Маҳаллий телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш,

қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш


85

Лойиҳалаш


15

Қуриш


15

Фойдаланиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)


30

Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиш


1

Хизматлар кўрсатиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)


30

Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хизматлар кўрсатиш


1

Шаҳарлараро телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш,

қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш


430

Лойиҳалаш


30

Қуриш


60

Фойдаланиш


150

Хизматлар кўрсатиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)


200

Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хизматлар кўрсатиш


5

Халқаро телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш,

қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш


1900

Лойиҳалаш


200

Қуриш


400

Фойдаланиш


500

Хизматлар кўрсатиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)


800

Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хизматлар кўрсатиш


10

Маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаш,

қуриш фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш

(лицензия амал қилишининг барча даврига)


200

Лойиҳалаш


10

Қуриш


20

Фойдаланиш


30

Хизматлар кўрсатиш:



операторлар ва провайдерлар томонидан


150

умумий фойдаланиш пунктлари томонидан (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)


10

қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари умумий фойдаланиш пунктлари томонидан


1"

2. Илованинг изоҳига қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"Қишлоқ жойлардаги алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси кичик тадбиркорлик субъектларига:

қишлоқ жойлардаги ҳажми 2048 номердан ортиқ бўлган маҳаллий телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш фаолиятини амалга оширишга рухсат этилмайди;

қишлоқ жойларда шаҳарлараро ва маҳалий телекоммуникациялар хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бир пайтда олинганда маҳаллий телекоммуникация тармоқлари хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия давлат божи ундирмасдан берилади;

қишлоқ жойларда халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий телекоммуникациялар хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бир пайтда олинганда шаҳарлараро ва маҳаллий телекоммуникация тармоқлари хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар давлат божи ундирмасдан берилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 27-28-сон, 286-модда.


































Время: 0.2064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск