Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.1996 й. 274-сон "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига агрокимё хизмати кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.1996 й.

N 274



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИГА

АГРОКИМЁ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ ҳамда минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнингкимёвий воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчиларига агрокимё хизмати кўрсатиш сифатини ошириш ва қийматини пасайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" ва "Ўзагрокимёсервис" уюшмаларининг:

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси таркибида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Ўзагрокимёсервис" давлат-акционерлик уюшмаси негизида 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ "Ўзагрокимётаъминот" давлат-акционерлик бирлашмасини тузиш;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида ўсимликларни ҳимоя қилиш республика станцияси негизида 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар республика марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчиларини шартнома асосида минерал ўғитлар, ўсимликларии ҳимоя қилишнинг, уларнинг ўсишини жадаллаштириш ва тартибга солиб боришнинг кимёвий воситалари, тупроқ мелиорантлари, озиқли қўшимчалар ва бошқа кимёвий маҳсулотлар билан таъминлаш, тармоқ саноат корхоналари билан қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатиш ишларини амалга ошириш - "Ўзагрокимётаъминот" бирлашмасининг;

ўсимликларнинг касалликлари ва зараркунандаларини кузатиш, ўрганиш ҳамда прогнозлаш, қишлоқ хўжалигини ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадбирлар соҳасида услубий таъминлаш, қишлок, хўжалиги корхоналарига ва аҳолига ўсимликларни кимёвий ҳамда биологик ҳимоя қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш, ерларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, республикада чигирткага қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш - Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар республика марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин.


3. "Ўзагрокимётаъминот" давлат-акционерлик бирлашмаси ижро этувчи аппарати ходимларининг чекланган сони 21, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар республика маркази аппаратиники 16 нафардан иборат қилиб белгилансин.

"Ўзагрокимётаъминот" бирлашмаси раиси лавозимига кўра "Ўзкимёсаноат" уюшмаси раисининг ўринбосари, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар республика марказининг бош директори эса Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари ҳисобланадилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

"Ўзкимёсаноат" уюшмасига "Ўзагрокимётаъминот" давлат-акционерлик бирлашмаси таркибига кирувчи акционерлик жамиятлари ва бирлашмалари акцияларининг давлатга тегишли улушини бошқариш ҳуқуқини берсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзкимёсаноат" уюшмаси ушбу карордан келиб чиқадиган ташкилий чора-тадбирларни бир ой муддатда тугалласинлар ҳамда қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатиш тизимини қайта ташкил этиш ва ривожлантириш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни қайта ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашсинлар.


6. "Ўзагрокимётаъминот" давлат-акционерлик бирлашмасининг ижро этувчи аппарати ҳамда Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар республика марказининг бош дирекцияси Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчасидаги 62-уйга жойлаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 10 мартдаги 82-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 7 августдаги

274-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзагрокимётаъминот" давлат-акционерлик бирлашмаси

ТУЗИЛМАСИ


"Ўзагрокимётаъминот" ДАБ бошқаруви









Республика кимёвий захира базаси 1









"Агрокимётаъминот" Қорақалпоғистон ва




вилоятлар акционерлик бирлашмалари




13







"Агрокимётаъминот" туманлар АБ


Автокорхоналар


Қурилиш-тузатиш бошқармалари

160


13


6

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 7 августдаги

274-сон қарорига

1а-ИЛОВА



"Ўзагрокимётаъминот" давлат-акционерлик

бирлашмаси ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ


Бирлашма раиси









Раис ўринбосари













Маркетинг ва ташқи алоқалар



Иқтисодиёт, молия ва ҳисобот

бўлими



бўлими





Ўғитларни сотиш ва агрокимё



Капитал қурилиш ва

хизмати бўлими



транспорт бўлими

  

Жами 21 киши






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 7 августдаги

274-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий

тадқиқотлар республика маркази

ТУЗИЛМАСИ



Ўсимликларни ҳимоя қилиш




ва агрокимёвий тадқиқотлар




республика маркази бош




дирекцияси




Марказий биолаборатория



Республика агрокимё станцияси












Ўсимликларни ҳимоя қилиш



Қорақалпоғистон республика ва

Қорақалпоғистон республика ва



вилоятлар агрокимё станциялари

вилоятлар марказлари 13



13






Ўсимликларни ҳимоя қилиш




туманлар станциялари 160









Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё,



Сурхондарё, Тошкент, Жиззах, Бухоро



вилоятлари чигирткага қарши курашиш



экспедициялари



6



Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 7 августдаги

274-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий

тадқиқотлар республика маркази

ТУЗИЛМАСИ


Марказ бош директори -




ўсимликларни ҳимоя қилиш бош




давлат инспектори









Бош директор ўринбосари










Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг


Агрокимёвий тадқиқотлар


биологик усуллари бўлими


бўлими






Зараркунандалар, касалликлар,


Иқтисодиёт, молия ва


бегона ўтлар тарқалишини


ҳисобот бўлими


прогнозлаш бўлими






Чигирткага қарши курашиш бўлими


Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг




кимёвий усуллари бўлими



  

Жами 16 киши





















Время: 0.1871
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск