Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.10.1996 й. 342-сон "Ўзбекистон Республикасига товар импорт қилишни оқилона ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.10.1996 й.

N 342



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА

ТОВАР ИМПОРТ ҚИЛИШНИ ОҚИЛОНА

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ватанимиз маҳсулот ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиш, импортни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш ва импорт қилувчиларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилаб қўйилсинки, 1996 йил 1 ноябрдан бошлаб, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган барча импорт контрактлари Ташқи алоқалар вазирлигида ва ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказилиши керак.

Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси 1996 йил 1 ноябрдан кейин тузилган контрактлар бўйича импорт товарларни Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудудига контрактлар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ва ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белгилар мавжуд бўлган тақдирдагина ўтказсин.


3. Импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига импорт контрактларини ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказиш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия қилинсин.


4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари мулкий жавобгарлик қаратилиши мумкин бўлган ўз маблағлари манбалари мавжудлиги билан тасдиқланадиган суммага импорт контрактлари тузиш ҳуқуқига эгадирлар. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат буюртмалари доирасида тузиладиган импорт контрактлари бундан мустасно.


5. Махфий.

7. Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар киритилсин:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорининг 2-бандидаги иккинчи хат боши чиқариб ташлансин;

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорига 1-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини ёки резидентларга хизматлар кўрсатилишини назарда тутувчи барча битишувларга татбиқ этилади".

Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 20 мартдаги 114-сон қарорининг 2-иловасига ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тузатишлар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов

































Время: 0.1432
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск