Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ижтимоий таъминот ва ижтимоий сугуртани бошқариш ва молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.1996 й. 459-сон "Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузурида пенсия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.1996 й.

N 459



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДА ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, пенсия таъминоти учун мажбурий бадалларнинг тўлиқ келиб тушиши хамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича пенсия ва нафақаларни тўлашга харажатларни ўз вақтида молиявий таъминлаш учун ижтимоий таъминот органларининг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва ижтимоий таъминот маҳаллий органлари қошида тегишли худудий бўлинмалари ва бўлимлари бўлган Пенсия жамғармаси ташкил этилсин.


2. Давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар ва, ажратмаларни йиғиш ва жамлаш;

ижтимоий суғурта бўйича пенсия ва нафақаларни белгиланган миқдорларда тўлаш харажатларини маблағ билан таъминлаш;

маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланишни назорат этиш;

пенсионерлар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифаларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир давлат дастурларини маблағ билан таъминлашда шартнома асосида иштирок этиш;

пенсия таъминоти билан боғлиқ муаммолар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш Пенсия жамғармаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Пенсия жамғармаси маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар иш ҳақи фондининг 37,3 фоизи миқдоридаги суғурта бадаллари, шунингдек юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг, деҳқон хўжаликлари аъзоларининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордаги суғурта бадаллари;

фуқароларнинг иш ҳақининг 2,5 фоизи миқдоридаги мажбурий суғурта бадаллари;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг сотилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ҳақиқий ҳажмининг, улгуржи ва чакана дорихона муассасаларининг эса ялпи даромадининг 0,5 фоизи миқдоридаги мажбурий ажратмалар;

суғурта бадаллари ва ажратмаларни ўз вақтида тўламаганлик учун солинган жарималар ва пенялар суммаси;

муддатидан олдин пенсия тайинлаш билан боғлиқ қопланадиган маблағлар, шунингдек "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ регрес талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан ундириладиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари.

Пенсия жамғармасининг пул маблағлари 1997 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига киритилади, бунда бу жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлашнинг мақсадли йўналтирилганлиги сақлаб қолинади.


4. Пенсия жамғармасига қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда Пенсия жамғармасига мажбурий тўловлар бўйича вақтида тўланмаган суммадан кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,15 фоиз миқдорида пеня солиш ҳуқуқи берилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Пенсия жамғармасига раҳбарлик қилиш Пенсия жамғармасининг 9 кишидан иборат бошқаруви ҳамда доимий фаолият кўрсатувчи ижро этувчи органи - Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазири Пенсия жамғармаси бошқаруви раиси ҳисобланади;

Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирининг ўринбосари хисобланади;

Бошқарув таркибига Ижтимоий таъминот вааири, унинг ўринбосари - Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори, Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раҳбарлари киради.

Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазири тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

Пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимларининг бошлиқлари лавозимига кўра тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсиясига биноан Пенсия жамғармаси бошқаруви томонидан тайинланадилар.

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари лавозимига кўра туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари тавсиясига биноан Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари томонидан тайинланадилар.


6. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси марказий аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Пенсия жамғармаси худудий бўлинмаларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

4-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг барча органлари ходимларининг чекланган сони 991 кишидан (биноларни қўриқлаш ва уларга хизмат кўрсатиш ходимларидан ташқари), шу жумладан Пенсия жамғармаси марказий аппаратиники - 36 кишидан иборат этиб;

"Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси тўғрисида Низом" 5-иловага мувофиқ.


7. Пенсия жамғармаси (бошқарув аппарати ва унинг таркибий бўлинмалари харажатлари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда тегишли маҳаллий ижтимоий таъминот органлари ҳузурида:

Ижтимоий суғурта жамғармасининг ваколатли ҳудудий бўлинмалари негизида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмаларини;

Ижтимоий суғурта жамғармасининг туман ваколатли бўлимлари негизида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларини тузсинлар.


9. Пенсия жамғармаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ва ажратмаларнинг тўлиқ йиғилишини таъминласин.


10. Пенсия жамғармаси йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига жамғарма даромадлари ва ҳаражатларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этсин.


11. Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи дирекцияси Тошкент шаҳар, Беруний кўчаси, 12 уйга жойлаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар тўғрисида таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар идоравий норматив ҳужжатларга мазкур қарорнинг қабул қилиниши билан боғлиқ тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


13. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 1993 йил 4 августдаги 391-сон қарорининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ижтимоий Суғурта жамғармасини ташкил этишга тааллуқли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 27 декабрдаги

459-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги

ҳузуридаги Пенсия жамғармаси марказий аппарати

(ижро этувчи дирекция)

ТУЗИЛМАСИ


Ижро этувчи директор - Вазир ўринбосари









Ижро этувчи директор ўринбосари


Ишлар бошқармаси

Маблағлар тушишини ва сарфланишини назорат қилиш бошқармаси


Бухгалтерия ҳисоби ва маблағ билан таминлаш бошқармаси








Ижтимоий суғурта бошқармаси

Актуар ҳисоб -китоблар бўлими


Компьютерлаштириш ва ахборот бўлими

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 27 декабрдаги

459-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги

ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ҳудудий бўлинмаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бўлинма бошлиғи




Бўлинма бошлиғининг

ўринбосари


Маблағлар тушишини ва сарфланишини назорат қилиш бўлими

Бухгалтерия ҳисоби ва маблағ билан таминлаш шуъбаси


Ижтимоий суғурта бўлими

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 27 декабрдаги

459-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги

ҳузуридаги Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бўлим бошлиғи




Суғурта бадаллари ва ажратмалар тушишини ҳисобга олиш бўйича мутахассис

Ижтимоий тўловларни маблағ билан таъминлаш бўйича мутахассиси

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 27 декабрдаги

459-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот

вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси

органлари ходимларининг чекланган сони

I.

Ижро этувчи дирекция


-

36 нафар

II.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри


-

120 нафар

1. Ҳудудлар-тоифадан ташқари:


Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри


-

11 нафардан

2. I тоифадаги вилоятлар:


Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона


-

9 нафардан

3. II тоифадаги ҳудудлар:


Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Хоразм


-

8 нафардан

4. III тоифадаги вилоятлар


Жиззах, Сирдарё


-

7 нафардан

III. Республика шаҳарлари ва туманлари


шаҳарларда-вилоятлар марказларида


-

5 нафардан


шаҳарларда ва шаҳар туманларида


-

4 нафардан


қишлоқ туманларида


-

3 нафардан


Туман ва шаҳар бўлимлари бўйича ходимларнинг умумий чекланган сони


-

835 нафар

Ходимларнинг жами чекланган сони


-

991 нафар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 12-сон, 37-модда


















Время: 0.1572
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск