Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ижтимоий таъминот ва ижтимоий сугуртани бошқариш ва молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таьминот вазирлиги ҳузуридаги пенсия жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.12.1996 й. 459-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 27 декабрдаги

459-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий

таьминот вазирлиги ҳузуридаги

Пенсия жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси деб юритилади) аҳолини давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича вазифаларни амалга ошириш учун зарур молиявий базани яратиш мақсадида ташкил этилган.

Пенсия жамғармаси Ижтимоий таъминот вазирлиги тизимига киради.


2. Пенсия жамғармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.

Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига ва Молия вазирлигига ҳисоб беради.


3. Пенсия жамғармаси маблағлари маблағларнинг уларни шакллантириш ва сарфлашнинг мақсадли йўналтирилганлиги сақланиб қолган ҳолда Давлат бюджетига киритилади.



II. ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар Пенсия жамғармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

фуқароларнинг ижтимоий таъминотга ва ижтимоий суғуртага бўлган давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқларини тўлиқ амалга ошириш;

давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар ва ажратмаларни йиғиш ва жамлаш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бадалларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назоратни таъминлаш;

"Фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ пенсияларнинг ўз вақтида тўланишига, шунингдек ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тўлашга харажатларни маблағ билан таъминлаш;

Пенсия жамғармаси маблағларидан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланиш устидан назоратни ташкил этиш;

Пенсия жамғармаси бюджети даромад қисмини кўпайтириш тадбирларини амалга ошириш.


5. Кўрсатиб ўтилган вазифалар бажарилишини таъминлаш мақсадида Пенсия жамғармаси қуйидагиларни амалга оширади:

пенясия таъминоти ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тўлаш учун мўлжалланган мажбурий бадалларни йиғиш ва жамлаш;

жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланадиган давлат пенсиялари ва нафақаларини маблағ билан таъминлаш;

давлат ижтимоий суғуртасига йўналтириладиган маблағларни ҳудудий бўлинмалар ўртасида қайта тақсимлаш;

юридик ва жисмоний шахслардан ижтимоий суғуртага бадаллар ўз вақтида ва тўлиқ тушишини, шунингдек жамғарма маблағларининг тўғри сарфланишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш;

Пенсия жамғармаси томонидан маблағ билан таъминланадиган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича пенсиялар ва нафақалар тайинланиши ва тўланишининг қонунийлигини текшириш;

давлат ижтимоий суғуртаси тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва уни янада такомиллаштириш мақсадида актуал ҳисоб-китоблар ўтказиш;

ижтимоий суғуртага мажбурий бадаллар миқдорлари тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш;

ижтимоий суғуртага тушувчи бадалларни шахслар бўйича ҳисобга олишни ташкил этишга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ўз ваколатлари доирасида пенсия жамғармаси вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган йўриқномалар ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

Пенсия жамғармаси ҳудудий бўлинмалари ва туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш, шунингдек улар фаолиятини назорат қилиш;

жамоатчиликни ўз фаолиятидан хабардор қилиш;

пенсия таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзасидан халқаро ҳамкорлик.



III. ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИНИНГ БУРЧЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


6. Пенсия жамғармаси қуйидагиларга мажбурдир:

қонун ҳужжатларига мувофиқ Пенсия жамғармасига бадаллар тўлашга мажбур бўлган юридик ва жисмоний шахслар ҳисобини юритиш;

Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаш бўйича қарздор бўлган юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини ҳар ойда Давлат солиқ қўмитасига ва унинг жойлардаги органларига тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Ижтимоий таъминот вазирлигига белгиланган тартибда ҳисоботлар, шунингдек бир йилда бир марта Пенсия жамғармаси ва унинг бўлинмаларининг мустақил аудиторлик текшируви натижаларини тақдим этиш;

Пенсия жамғармаси бюджети ижроси тўғрисида ҳар йиллик хисоботни эълон қилиш.


7. Пенсия жамғармаси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, юридик шахсларнинг бухгалтерия ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларини, шунингдек фуқароларни шартномалар бўйича ёлловчи ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи, шу жумладан якка тартибда (жамоа) ижараси шартларида ёки шахсий деҳқон хўжалигида, жисмоний шахсларнинг Пенсия жамғармасига бадаллари ва ажратмаларини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боғлиқ бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларини текшириш;

мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, барча юридик шахслардан (кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалар бундан мустасно) ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган статистика ҳисоботини белгиланган тартибда олиш;

даромадларни яшириш ёки бухгалтерия ҳисобини бузиш натижасида бадаллар нотўғри тўланганлиги аниқланган тақдирда бадал тўловчининг молия-хўжалик фаолиятини комплекс тафтиш қилиш учун Давлат солиқ қўмитаси органларига мурожаат қилиш;

юридик шахс бўлмаган ҳолда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг даромадларни яшириши ҳоллари аниқланган тақдирда тегишли чора-тадбирлар кўриш учун тегишли давлат органларига мурожаат қилиш;

мажбурий тўловлар бўйича ўз вақтида тўланмаган тўлов суммасидан Пенсия жамғармасига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,15 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаш;

жарималар, пенялар ва бошқа санкциялардан тушувчи маблағлар ҳисобига 15 фоиз миқдорида Пенсия жамғармасини ривожлантириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш.



IV. ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ БЮДЖЕТИ


8. Пенсия жамғармаси бюджети қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар иш ҳақи фондининг 37,3 фоизи миқдоридаги суғурта бадаллари, шунингдек юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг, деҳқон хўжаликлари аъзоларининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордаги суғурта бадаллари;

иш ҳақининг 2,5 фоизи миқдоридаги фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг сотилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ҳақиқий ҳажмининг, улгуржи ва чакана дорихона муассасаларининг эса ялпи даромадининг 0,5 фоизи миқдоридаги мажбурий ажратмалари;

бадаллар ва ажратмалар ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳисобланган жарима ва пенялар суммаси;

муддатидан илгари пенсиялар тайинланганлиги муносабати билан қопланадиган маблағлар;

регресс талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан ундириб олинадиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайриялари.


9. Пенсия жамғармаси маблағлари қуйидагиларни тўлашга йўналтирилади:

ижтимоий таъминот органлари томонидан тайинланадиган пенсиялар;

болаликдан ногиронларга, давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга, нафақахўрларга;

бола туғилганда бериладиган нафақалар;

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари, шу жумладан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;

дафн маросими нафақалари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Пенсия жамғармасидан маблағ билан таъминланадиган бошқа тўловлар.

Пенсия жамғармаси бошқарув аппаратини, унинг таркибий бўлинмаларини сақлаш, моддий-техникавий базани ташкил этиш ва ривожлантириш Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


10. Пенсия жамғармаси, бюджети лойиҳаси, тегишли ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, унинг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) бўлимлари бюджет лойиҳалари асосида Ижро этувчи дирекция томонидан ишлаб чиқилади ва Пенсия жамғармаси бошқарувининг кўриб чиқиши учун киритилади.

Пенсия жамғармаси бюджети лойиҳаси Ҳукуматнинг кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети билан биргаликда киритилади ва Давлат бюджети таркибида тасдиқланади.


11. Пенсия жамғармаси ҳудудий бўлинмалари бюджетлари Пенсия жамғармаси бошқаруви томонидан тасдиқланади.


12. Бюджетнинг тасдиқланган кўрсаткичларини бажариш Ижро этувчи дирекция, Пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) бўлимлари томонидан таъминланади.


13. Ҳудудий бўлинмалар маблағлари камомади белгиланган тартибда Пенсия жамғармаси бошқарувининг қарорига кўра қопланади.


14. Пенсия жамғармаси маблағларидан қонун хужжатларида ва мазкур Низомда назарда тутилмаган мақсдларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.



V. ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ


15. Пенсия жамғармасининг 9 кишидан иборат бошқаруви ва Ижро этувчи дирекцияси Пенсия жамғармасининг бошқарув органлари ҳисобланади.


16. Бошқарув таркибига Ижтимоий таъминот вазири, унинг ўринбосари - Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи директори, Пенсия жамғармаси Ижро этувчи директорининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раҳбарлари киради.

Пенсия жамғармаси бошқарувининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазири лавозимига кўра Пенсия жамғармаси бошқаруви раиси ҳисобланади.


17. Пенсия жамғармаси бошқаруви:

Пенсия жамғармаси бюджети ижроси учун тўлиқ жавоб беради;

Пенсия жамғармасининг жорий ва истиқболдаги вазифаларини белгилайди;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар миқдорлари тўғрисидаги таклифларни Ҳукуматга киритади;

Пенсия жамғармаси маблағларидан фойдаланиш нормативларини ва тартибини, шу жумладан Пенсия жамғармаси бошқаруви органларига сарфланадиган маблағларни тасдиқлайди;

Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Пенсия жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси ва бўлинмалари штат жадвалларини ва харажатлари сметасини тасдиқлайди;

Ижро этувчи директорнинг тақдимномасига биноан Пенсия жамғармаси Ижро этувчи директори ўринбосарини тайинлайди;

Пенсия жамғармасининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш учун захира жамғармаси ва бошқа жамғармалар ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда ушбу жамғармалар маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилайди. Захира жамғармаси ва бошқа жамғармалар фақат Пенсия жамғармасининг ўз бўш маблағлари ҳисобидан шакллантирилиши мумкин.


18. Пенсия жамғармаси бошқаруви йилнинг ҳар бир чорагида камида бир марта чақирилади. Бошқарув ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда қарор қабул қилишга ваколатли бўлади. Қарор бошқарувнинг ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.


19. Пенсия жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси Пенсия жамғармасининг доимий ишловчи ижро этувчи органи ҳисобланади.

Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига кўра Ижтимоий таъминот вазирининг ўринбосари ҳисобланади. Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирининг такдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


20. Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи дирекцияси:

давлат ижтимоий суғуртасига бадалларнинг ўз вақтида ва тўла йиғилиши учун тўлиқ жавоб беради;

Пенсия жамғармаси маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланиши устидан назоратни амалга оширади;

Пенсия жамғармаси барча тузилмаларининг моддий-техникавий жиҳозланишини амалга оширади;

юридик ва жисмоний шахслардан тушувчи бадалларнинг шахслар бўйича ҳисобини ташкил этиш ишларини олиб боради;

Давлат солиқ қўмитаси тузилмалари билан биргаликда ижтимоий суғуртага бадалларнинг ўз вақтида ва тўғри тўланиши текширилишини ташкил этади;

йўриқнома, услубий ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда уларни Пенсия жамғармаси бошқарувининг кўриб чиқиши учун киритади;

ижтимоий ҳимоянинг давлат тизимини молиявий таъминлаш бўйича жорий ва истиқболли актуар ҳисоб-китобларни ўтказади ҳамда уларни Пенсия жамғармаси бошқарувининг кўриб чиқишига тақдим этади;

ижтимоий суғуртага бадаллар тарифларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни Пенсия жамғармаси бошқарувининг кўриб чиқишига киритади.


21. Пенсия жамғармаси ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари лавозимларига кўра тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирининг, ижтимоий таъминот вилоят, Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномаси бўйича Пенсия жамғармаси бошқаруви томонидан тайинланадилар;

Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари лавозимларига кўра ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тақдимномаси бўйича Пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимлари раҳбарлари томонидан тайинланадилар.


22. Пенсия жамғармаси, ҳудудий бўлинмалар, туман (шаҳар) бўлимлари юридик шахслар ҳисобланадилар, муҳрга ҳамда банкда ҳисоб-китоб счётига эга бўладилар.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 12-сон, 37-модда

















Время: 0.2090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск